Кундалик хабарлар - 18 April 2013
- 14:33Озорбайжон умумий ва ягона турк алифбоси яратмоқчи, Ўзбекистон бу ишга қўшилиши керак
Умумий турк алифбоси Президент Илҳом Алиев томонидан 9 апрель куни тасдиқланган "Глобализация шароитида замоннинг талаби билан озорбайжон тилини ишлатиш ва тилчиликни ривожлантириш давлат программаси" доирасида яратилади. Умумий турк алифбоси яратиш ғояси 2010 йили Бокуда туркий тилли давлатларнинг Парламент Ассамблеяси билан параллел равишда Боку Давлат Университетида ўтказилган "Давлатлараро алоқаларни ривожлантиришда парламентлар демократияси" номли халқаро конференцияд...
- 02:07Ислом Карим бир даста элчиларнинг оғзини мойлабди
Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Президент Ислом Карим махсус фармон билан АҚШ, Россия, Хитой ва Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги элчиларини «Дўстлик» ордени билан тақдирлаган. Фармонда дипломатларнинг ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси ва хизиматлари тилга олинади. Мукофотларни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов эгаларига топшириб бўлгани ҳам айтилади. Топшириш маросими ҳақида ҳеч нарса айтилмаганидан тушуниш мумкинки, мукофотлар ими-жимида элчиларга бериб юборилган....
00:50“Қора бозор”да доллар курси кўтарилмоқда
Мамлакат “қора бозор”ида доллар курси нисбатан кўтарила бошлади. Масалан, кеча савдоларда АҚШ долларининг 100 талик купюраси 280 000 сўмга харид қилинди. Бозордан шу миқдордаги валютасини сотиб олиш учун 285 000 сўм тўлашингиз керак бўлади. Ўз навбатида, дейди мухбиримиз, ҳукумат белгилаган расмий курс ҳам юқориламоқда. Бугун Марказий Банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган курс 1 АҚШ долларига 2054 сўм 30 тийинни ташкил этади.
- 23:42Халқаро Валюта Фонди бу йилги глобал ўсиш прогонозини 0,2 фоизга туширди, ўзбекларга барибир
Бу йил жаҳон иқтисоди 3,5% ортади деб шу йил январнинг бошида ХВФ томонидан прогноз қилинган эди. Ўтган уч ойнинг натижаларига қараб, прогноз 0,2 фоизга туширилибди. Янги прогноз - 3,3%. 2014 йил учун прогноз ўзгартирилмаган - 4%. АҚШнинг иқтисоди эса, бу йил 1,9%, 2014 да 3% фоизга ўсиши прогноз қилинибди. Табиий, ўзбекларни бундай кичкина рақамлар қизиқтирмайди. Чунки, бизда бу йил ўсиш 8% бўлади деб аллақачон эълон қилиб бўлинган. Айтилдими, тамом, ўзгариш бўлмайди. Аммо, энди Ислом Карим ...
23:04Ўзбекистонда Маргарет Тэтчернинг ўлими расман тилга олинди
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб, элчи Жорж Эдгарга Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Темир Леди -Маргарет Тэтчернинг вафот этгани муносабати билан таъзия билдирди. Ташқи ишлар вазирлигни томонидан тақатилган хабарга кўра, вазир Тазиялар китобига ўз изҳорини қолдириб, демократ Тэтчернинг ўлими юзасидан ҳукуматнинг муносабатини акс эттирди. Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Маргарет Тэтчер шу йилнинг...
- 22:19Испания депутатлари делегацияси Тошкентга келди, бизнинг Парламентимиз спикери Канадага кетди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Испаниянинг Валенсия провинцияси (Халқ партияси) сенатори, Европа Кенгаши аъзоси Педро Аграмунт раҳбарлигидаги Испания парламенти делегацияси 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида учрашувлар ўтказибди. Мулоқотлар чоғида Испания ва Ўзбекистон раҳбарларининг аввал Мадридда ўтказган учрашувларида эришилган келишувлар ўзаро ҳамкорлик ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўли...
20:35Нурсултон Назарбой: Қозоғистоннинг фазовий фаолиятидаги асосий ҳамкори Россиядир. "Ҳаракат": Бу ўзбекларга ҳам фойдали бўлади!
Дунёга машҳур Боқунғир космодроми Қозоғистонда жойлашганининг қозоқларга алоқаси йўқ ҳисобланади. Бунинг устига руслар ўз ҳудудларида секин-аста янги космодромлар яратмоқдалар. Бундай шароитда Бойқўнғирнинг ҳеч қандай келажаги йўқдек кўринарди. Аммо, бугун Қозоғистон Республикасининг Хавфсизли Кенгаши мажлисида мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги билан бир қаторда фазовий соҳани ривожлантириш масласи кўрилгани ва Президент Нурсултон Назарбой "Казахстан-2050" Стратегиясида Қозоғистоннинг жаҳо...
19:41Туркия Президенти Турғут Ўзал ўлганми ё ўлдирилган?
Бу мамлакатнинг 8-чи Президенти Турғут Ўзал Ўзбекистонга расмий ташриф билан бориб келгандан кейин бир неча кун ўтгач, 1993 йил 17 апрелда юрак муаммолари билан 66 ёшида тўсатдан оламдан ўтган эди. Эртага унинг ўлган кунини 20 йиллиги. Сўнги йилларда Турғут Ўзал ўз ўлими билан олмадан ўтмагани, уни ўлдиришгани ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Унинг оила аъзолари, жумладан, турмуш ўртоғи ҳам, бу хусусда текшириш ўтказишни талаб қилишди. Прокуратура иш бошлади. Бир неча ой аввал мозори очилиб, унинг суя...
18:43Оллоҳшукур Пошшозода қайтадан МДҲ Мусульмонлар Маслаҳатчи Кенгашининг раиси қилиб сайланди
Кеча Бокуда МДҲ Мусулмонлар Маслаҳатчи Кенгаши (шунақаси ҳам бор экан - "Ҳаракат") навбатдаги мажлисини ўтказиб, Оллоҳшукур Пошшозодани қайтадан раис қилиб сайлади. У Кавказ Мусулмонлар Бошқармасининг ҳам раисидир. 1949 йилда туғилган Оллоҳшукур Пошшозода профессор, тарих фанлари доктори ҳамдир. Тамомийла ҳукуматнинг одами. Бугун Оллоҳшукур Пошшозода раҳбарлигида Бокуда "МДҲ мусулмонлари тинчлик ва барқарорлик тарафдорлари" номли халқаро конференция ҳам бошланди. Озорбайжон,...
16:51Тошкентда шахсий гаражлар бузиб ташланади
2013-2014 йиллари Тошкентдаги автомобиль гаражлари қадамма-қадам бузиб ташланиб, замонавий енгил гаражлар қурилиши ҳақидаги қарорни Тошкент ҳокими 8 апрелда имзолаган, бу қарор Халқ депутатлари шаҳар кенгаши тарафидан 9 апрелдаёқ тасдиқланган. Қарор "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталарида эълон қилингач, бир ойдан кейин кучга киради. Аммо, у ҳали эълон қилинмаган. Бу йил май ойидан бошлаб 23073, 2014 йилда 17753 дона гараж бузилиши кутилмоқда. Шаҳарнинг Архитектура ва Қурилиш бўйи...