Кундалик хабарлар - 20 April 2013

  • 21:49АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк Остонадан Олмотага Тошкент орқали учади

    Давлат Департаменти тарқатган расмий маълумотга кўра, Давлат Котибнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк (расмда) 22-26 апрель кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлади. 23 апрелда Роберт Блейки Остонда Қозоғистон расмийлари билан кўришиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга оид масалаларни муҳокама қилади ва Назарбоев Университетида талаблар олдида нутқ сўзлайди, фуқаролик жамияти фаоллари билан учрашади. Сўнгра Тошкентда келадиган Роберт Блейк бу ерда Ўзбекистон рас...

  • 19:51"Бирлик" Партияси Марказий Кенгашининг мажлиси Тошкентда кўтаринки руҳда ўтди

    Партиянинг 2003 йилда Қўқон шаҳрида ўтказилган қурултойида Марказий Кенгашга 38 киши сайланган эди. Диктатуранинг босими ва ички келишмовчиликлар сабабли МКнинг 6 аъзоси партияни тарк этди. Қолган 32 аъзодан 24 киши мажлисда қатнашди. 21 киши мажлисда шахсан бўлган бўлса, чет элларда яшаётган 3 киши скайп ёки телефон орқали қатнашди. Булар - партия раиси Абдураҳим Пўлат (АҚШдан), партия раисининг ўринбосари Пўлат Охун (Швециядан) ва Андижон вилоят ташкилотининг лидерларидан Акбарали Ориф (Данияд...

  • 17:34Ислом уламолари "Ҳаракат"нинг таклифларини муҳокама қилишга мажбур бўлишмоқда

    "Ҳидоят" журналининг 2013 йил 1-чи сонида хабар қилинишича, Ислом Виқҳи Академиясининг Маккаи мукаррамада ўтказилган навбатдаги мажлисида (унинг аниқ вақти кўрсатилмайди) асосий эътибор шимолий Оврупа давлатларида намоз вақтларини белгилаш ҳамда намозларни бир-бирига қўшиб ўқиш тўғрисидаги масалаларга қаратилибди. Саудия Арабистони Қироллиги уламолар кенгаши аъзоси, қирол маслаҳатчиси шайх Абдуллоҳ Маъний белгиланган намоз вақтларини қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлаб, 48-чи ва 66...

  • 13:49Ҳокимиятни лаънатладик, энди олқишлаймиз: Мамадали Маҳмуд озодликда

    11 апрелдаги хабаримизда Мамадали Маҳмуд яна 3 йил қамоқда қолишини хабар қилар экан, лаънат бундай ҳокимиятга деган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, у кеча озод қилинган ва уйига етиб келган. Нима бўлса ҳам, ҳокимиятнинг бундай қадамини олқишлаймиз.

  • 13:30Тошкентда "Бирлик" Партияси Марказий Кенгашининг мажлиси бошланди

    Шу дақиқаларда Тошкентда "Бирлик" Партиясининг Марказий Кенгаши ўз ишини бошлади. Марказий Кенгашнинг 38 аъзосидан 21 киши йиғилишга етиб келди. Ҳозир юрт ташақарисида яшаётиган яна 3 аъзо телефон ёки скайп орқали мажлисда иштирок этмоқда. АҚШда сиёсий қочқин сифатида яшайдиган партия раиси Абдураҳим Пўлат ҳамма билан скайп орқали саломлашиб чиққач мажлис бошланди. Кун тартибида икки асосий масала бор. Биринчиси - Ўзбекистондаги бугунги сиёсий-иқтисодий аҳвол ва уни баҳолаш, иккинчиси - мавжуд ш...

  • 12:13Тошкентда "Эзгулик" жамиятининг қурултойи ўтди

    Бугун, 20 апрелда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг навбатдаги Қурултойи ўтди. Жамият Қурултойида вилоят бўлимлари конференциялари томонидан сайланган делегатлар жамиятнинг бугуни, келажагини муҳокама қилишди. Жамият фаолиятига алоқадор қарорлар, режалар қабул қилинди. Жамият раиси Васила Иноятовага кўра, "Эзгулик" расман рўйхатдан ўтиб фаолият олиб бораётганига 10 йил тўлди, бу орада жамият ҳуқуқ ҳимоячилиги борасида дунёга танилган ташкилоятга айланди. Жамиятнинг номи нафақат ма...

19 April 2013
  • 08:49Русларнинг масхарабоз эксперти: Ўзбекистонни буюк ҳарбий кучга эга бўлган иқтисодий гигантга айлантириш жараёни бошланди

    Қайта қуриш йиллари демократия ва ошкоралик символи бўлган афсонавий "Независимая газета" бугун Россиянинг оддий ҳукуматпараст нашрларидан бирига айланган. Унинг Марказий Осиё бўйича мутахассислашган журалисти Виктория Панифилова ўзбек ҳамкасбларидан фарқи қолмаган одам. У Марказий Осиё диктаторларини очиқдан-очиқ мақташга журъат этмаса ҳам, шунга яқин ишлар билан шуғулланиб юради. Лекин, Ислом Каримга муҳаббатини бекитолмайди ҳисоб. Бу аёл Ислом Каримни худди ўзи каби севадиган масхарабоз, р...

18 April 2013
  • 20:43Фуҳуша ижтимоий тармоқларда ўзининг беҳаёлигини намоён этмоқда

    Президентнинг тўнғич қизи Гулнора Карим 15 апрел куни ўзининг Твиттердаги саҳифасида "Чарчадим... фотосессия туширилди..." деган изоҳ билан янги фотосессиясини намойиш қилди. Товус парлари осилган улкан сирғалар ва тақинчоқлар билан ярим яланғоч танасини намойиш қилган Фуҳушанинг мухлислари фотосессия остида унинг гўзаллиги, диди ва сексуаллиги ҳақида хушомадли изоҳлар ёзишган. Яланғоч елкалари ва кўкраклари, оғзини нозли ярим очганча товус пари ортидан ишва қилаётган Гулнора - сиёса...

  • 19:32Ислом Карим Вашингтонга таъзия билдирибди, ўзбекларга қачон билдиради?

    Президент Ислом Карим АҚШнинг Бостон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари натижасидаги инсоний қурбонлар муносабати билан АҚШ Президенти Барак Обамага ҳамдардлик билдирди. Ислом Каримнинг таъзияномасида ўзбекларнинг америка халқи кулфатига шериклиги айтилади. Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Бостонда анъанавий югуриш мусобақасининг финишига яқин жойда иккита портлаш содир этилди. Бунинг оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 150 дан зиёди турли даражада жарохатланган. Ҳар одамнинг ўлимига, айни...

  • 18:54Эй, Ўзбеклар! Қайтдан миллат бўлайлик, миллий ғурур ва миллий ҳис-туйғуларни тирилтирайлик

    Биз ҳаммани YouTube cаҳифасига жойлаштирилган бир видеофильмни кўришга чақирмоқдамиз. Бу фильм Совет армияси сафида хизмат қилаётган пайтида ваҳшийларча ўлдирилган Ўзбек йигитининг 1990 йил 26 апрелдаги (Ҳайит куни) кўмиш маросими "Бирлик" тарафидан намойишга айлантирилгани, тобут ўша пайтда Ислом Карим ишлайдиган жой - Компартиянинг Марказкоми биноси олдигача кўтариб келиниши ҳақида. Аммо, бу ва бу каби фильмларни юз минглаб, миллонлаб ўзбеклар кўриб, дод деб бақирадиган даражага келмагунча ...