Кундалик хабарлар - 02 August 2022

  • 14:43АҚШнинг Калифорния губернатори Гэвин Ньюс маймун чечаги билан боғлиқ вазият туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди ўз штатида

    АҚШнинг Калифорния губернатори Гэвин Ньюс маймун чечаги билан боғлиқ вазият туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди ўз штатида Калифорния АҚШнинг Нью-Йоркдан кейин маймун чечаги туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилган иккинчи штатига айлангани ва бу қарор инфекцияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган, дея маълум қилди Калифорния губернатори Гэвин Ньюс. Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом маймун чечаги тарқалиши муносабати билан фавқулодда ҳолат режимини эълон қилгани ва бу қарор хавф гуруҳларини...

  • 01:16Юсуф Жума: ҚОРАҚАЛПОҚ ҚИРҒИНИ - АМЕРИКАНИНГ ИШИМИ?!

    Ш.Мирзиёев Нукусдаги қилмишидан кейин четдан аралашув борлигини айтди. Ўзбекистонда Кремль тузган қўнғирчоқ пирсиён давлатининг яна бир пирсиёни В.Норов Москвада шу даъвони такрорлади. Кремлда четдан аралашув тўғрисида сўз бордими - демак чет дегани - Ғарб - энг биринчи ўринда Америка демакдир - бу аксиома - бу Путинга ялтоқланиш - сотқинликдир. Ишламайдиган конститутсияни ўзгартир деб Ш.М.га АҚШ йўл кўрсатдими?! Нукусдаги қонхўрлик - КГБ ва унинг малайлари - Ш.М ва куч идораларини “зам&r...

01 August 2022
  • 10:37Шоқобил Шораҳмедов: Эртага нима бўлади, ҳеч ким ўйламаяпти, ҳамманинг бош режаси қурилишларни танқид қилиш бўлмоқда

    Савдо-саноат палатаси қурилиш соҳаси бўйича ташкил қилган давра суҳбатида сўз олган муҳандис Шоқобил Шораҳмедов бизнинг Ўзбекистонда қурилишлар пала-партиш, режасиз тарзда олиб борилаётгани ҳақида гапириб қолибди. “Сизларга бир латифа айтиб бермоқчиман. Икки одам пианонини 9-қаватга олиб чиқаётган экан. Биттаси айтибди: “Бир нарса демоқчиман”. “Тўхтаб тур, чиқиб олайлик, кейин гапирасан”, дебди иккинчиси. Чиқишганидан кейин “Нима демоқчи эдинг?” деса: “Биз бошқа подъездга кирдик”, дебди. Б...

30 July 2022
  • 15:19Испанияда маймун чечагидан биринчи ўлим ҳолати қайд этилгани билдирилибди

    Европада маймун чечагидан биринчи ўлим Испанияда қайд этилди, бу касаллик туфайли Африкадан ташқарида кузатилган иккинчи шундай ҳолатга айланибди. Бу ҳақда 29 июль, жума куни мамлакат Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига таяниб, маҳаллий ОАВ хабар берди. Бу, эҳтимол, Европада касаллик туфайли юз берган биринчи ва Африкадан ташқаридаги иккинчи ўлим ҳолатидир. Испания Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабарига кўра, Валенсияда касалланган одам шу касалликдан вафот этди. Идора бундай хабар эълон қилишидан бир...

  • 01:08Ўзбекистон Бизнес-Омбудсмани: Экоқўмита 831 та ҳолатда тадбиркорлар ҳуқуқларини бузган

    Давлат экология қўмитаси корхоналарда текшириш ўтказиш, давлат хизматини кўрсатиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича жами 831 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузгани аниқланди. Бизнес-Омбудсман қўмитанинг 99 нафар мансабдорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирди. Бизнес-омбудсман девони томонидан Экология ва Атроф-муҳитни Мухофаза Қилиш Давлат Қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича ўрганиш ў...

29 July 2022
  • 18:08Жаҳон Банки Ўзбекистон қишлоқлари ҳақида: “Тоза сув йўқлиги касалликларни келтириб чиқарган, имкониятлардан маҳрум қилган”

    Бухоро Вилоятининг Олот ва Қоракўл Туманларида ичимлик суви таъминоти бўлмагани сабаб сув орқали юқадиган касалликларнинг энг юқори кўрсаткичлари қайд этилган, бундан болалар ва қариялар энг кўп жабр кўрган. Кўплаб оилаларда узоқдан сув ташиб келиш аёллар зиммасига юкланган. Бу икки туманда яшовчи 232 минг аҳолини тоза ичимлик билан таъминлаш бўйича Жаҳон Банкининг лойиҳаси вазиятни ўзгартирмоқда. Қирғизистонда аҳолининг 60% дан ортиғи, Ўзбекистонда эса тахминан 50 фоизи қишлоқларда яшайди. Б...

  • 15:22Мен бу борада якуний тўхтамга келинмаган, деб ҳисоблармиш Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти бўйича координатори ўзаро савдода доллардан воз кечилиши эҳтимоли ҳақида

    Бугун, яъни 29 июл куни бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидан сўнг Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов аъзо давлатлар ўзаро савдода АҚШ долларидан воз кечиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берибди: “Ўзбекистон ШҲТдаги раислигида энг устувор йўналиш иқтисодий йўналиш ҳисобланади. Бу саноат кооперацияси, ички савдо, яшил иқтисодиёт ва рақамли трансформация – буларнинг ҳаммаси раислигимизнинг устувор й...

  • 13:36Ўзбекистон ҳудуди шиддат билан чўлланишда давом этмоқда: сабаб, оқибат ва ечимлар

    Ҳар дақиқада Ўзбекистоннинг 9 квадрат метр ҳудуди чўлланиб боряпти. Экологик ва геоэкологик муаммолар кун сайин ўсиб бормоқда. Аммо чўлланишга қарши кураш масаласи ҳозирча кун тартибида эмасмиш. Ҳар сонияда дунё бўйлаб 23 гектар чўлланиб боряпти. Бу ҳолат давом этаверса, 2050 йилга бориб, Ер юзининг 95 фоизи чўлланиши ва бу 3 миллиарддан зиёд одамни озиқ-овқат танқислигида қолдириши мумкин. Ўтган асрдан бери геоэкологик муаммолар қаторига чўлланиш ҳам қўшилди. Хўш, чўлланиш нима ва бу жараён о...

27 July 2022
  • 16:22Юсуф Жума: ЗАМОНЛАРДАН БЕЗИБ, ҚУРЪОНГА КЎЧДИМ…

    Эроннинг иркит тўраси Путинга - қўли қонга ялтоқланди: Украинада тўғри иш қилаяпсиз - деган мазмунда. Лаънати номуссизларча, гўдаклар қирғинини олқишлади. Ўзбекистонда бир лаънати пирсиён - Ш.М Ўзбекистонни ўрисга сотиб - текинга бериб, қўлини қорақалпоқлар қонига ботириб,сотқинлар оладиган иркит орденни қўли қон Путиндан олди. Путин қатори уруш жиноятчисидир. Марказий Осиёнинг бойликлари - Путин урушини молиялаштирмоқда - сотқин Мирзиёев - М.О.нинг Путин тайинлаган “лидери”&hellip...

26 July 2022