29 July 2022
15:22 - Мен бу борада якуний тўхтамга келинмаган, деб ҳисоблармиш Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти бўйича координатори ўзаро савдода доллардан воз кечилиши эҳтимоли ҳақида
Бугун, яъни 29 июл куни бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидан сўнг Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов аъзо давлатлар ўзаро савдода АҚШ долларидан воз кечиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берибди:

“Ўзбекистон ШҲТдаги раислигида энг устувор йўналиш иқтисодий йўналиш ҳисобланади. Бу саноат кооперацияси, ички савдо, яшил иқтисодиёт ва рақамли трансформация – буларнинг ҳаммаси раислигимизнинг устувор йўналиши сифатида концепцияда ўз аксини топган. Бу борада Самарқанддаги тадбирда янги ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Босқичма-босқич [ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида] миллий валюталар орқали савдога ўтиш масаласи – бугунги кунда юзага келган мавзу эмас. Бу мавзу айрим давлатлар томонидан ШҲТда бир неча йиллардан буён кўтариб келинмоқда. Бу борада якуний тўхтамга келинмаган.

Махсус бир режа устида иш олиб борилмоқда. Бу қанақадир якуний ҳужжат эмас, буни ишчи дастур десак ҳам бўлади. Бу дастур ҳамон томонлар ўртасида экспертлар даражасида муҳокама қилинмоқда”.

Хуллас, БУ АҲМОҚ шунақа саволларга шундай АҲМОҚОНА жавоб берибди. Кўрамиз, бизда нималар бўлади?

Бизнинг саволимизга ҳам шундай жавоб берган Раҳматулла Нуримбетов айнан шундай жавоб берибди. Бу хабар ҳам бизнинг сайтимизда берилмоқда.