Кундалик хабарлар - 22 December 2016
- 20:31Ўзбекистоннинг халқаро сиёсий саҳнадаги масхарабозликлари давом этмоқда
БМТ Бош ассамблеяси кўпчилик овоз билан Суриядаги ҳарбий жиноятларни исботлаш учун далиллар йиғиб, инсониятга қарши амалга оширилган жиноятларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш мақсадида махсус механизм ишлаб чиқиш юзасидан резолюция қабул қилди. Мазкур резолюцияни маъқуллаб 105 мамлакат овоз берган, 15 давлат резолюцияга қарши, яна 52 давлат вакиллари эса бетараф қолган. Ўзбекистон эса масхарабозлик қилиб, бу овоз беришларда умуман иштирок этмабди. 58 давлат билан ҳамкорликда тай...
19:44Ислом Карим билан учрашиш бахтига эришломаган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбай Ўзбекистонга келмоқда
Шу йилнинг 24 деабрь куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбай бошчилигидаги мазкур мамлакат расмий делегацияси Ўзбекистонга келади. Ташриф давомида қирғиз делегациясининг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё билан учрашуви режалаштирилган. Қирғизистон Президенти девони Ташқи сиёсат бўлими раҳбари Сапар Исоққа кўра, икки давлат раҳбарлари тор ва кенгайтирилган доирада учрашув ўтказишади. Кун тартибига кўплаб масалалар қўйилиши керак. “Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, жаноб Шавкат Мирзиёнинг ...
14:34Берлиндаги теракт ва Анқарада рус элчиси ўлдирилишининг ҳеч ким эътибор бермаётган 2 та муҳим тарафи ва Ислом динининг ислоҳотлар қилишдан бошқа йўли йўқлиги
19 декабрда иккита воқеа юз берди, иккаласи ҳам теракт, тўғрироғи, исломий терактдир. Германиянинг пойтахти Берлинда Покистонлик ёки Афғонистонлик деб ҳисобланаётган қочқин катта юк машинасида Исо пайғамбарнинг туғилиш куни муносабати билан очилган ярмаркага бостириб кириб11 ёки 12 кишини ўлдирди. Туркиянинг пойтахти Анқарада эса, русларнинг фотакўргазмасини очилишида нутқ сўзлаётган Россия элчиси отиб ўлдирилди (расмда). Кейин Германия расмийлари Берлинда теракт қилган одам Тунислик қочқин эка...
- 10:03АҚШда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига молиявий кўмак берган турк 7 йилга қамалди
Ассошиэйтед Пресс хабар қилишича, кеча Америкада турк миллатига мансуб бўлган 58 яшар голландиялик Ирфан Демиртош Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига моливий кўмак беришда айбдор деб топилиб, 7 йиллик қамоққа ҳукм этилди. Суд жараёнида Демиртош айбловларни ўз бўйнига олган. Маълум бўлишича, Демиртош 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати учун молиявий кўмак йиққан экан. Унга нисбатан АҚШ прокурорлари тарафидан 5 йил аввал айблов эълон қилинган ва у 2015 йилда ҳибсга олиниб, АҚШга экстрадици...
- 23:14Ўзбекистонга ўта кучли совуқ ҳаво оқими келмоқда
Ўзбекистон синоптикларининг маълум қилишича, пайшанбадан бошлаб Республиканинг барча ҳудудларига совуқ келиши кутилмоқда. Устюрт ясси тоғлигида ҳаво ҳарорати -23 даражагача совиши мумкин. Тошкентда эса -12 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 23-25 декабр кунлари шамол кучайиб, унинг тезлиги секндига 15-20 метрни ташкил қилади. Ҳаво ҳарорати -12…-17 даражагача пасайяди. Устюрт ясси тоғлигида тунги ҳаво ҳарорати -23 даражани, кундузги эса, -7…-12 даражани та...
22:23Ўзбекистонда бир нечта қуёш станциялари қурилади, фойда чет элларга кетади
РИА Новости агентлиги хабарига кўра, Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd компанияси Самарқанд вилоятида Марказий Осиёдаги илк фотоэлектр станциясини қуради. "Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВТ бўлган фотоэлектр станциясини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш учун бош пудратчини аниқлаш бўйича ўтказилган тендер танловларида Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd ғолиб деб топилди", - дейилади хабарда. “Ўзбекэнерго” ширкатига кўра, мамлакатда 400 дан ор...
- 21:32Жиззахда Марказий Осиёдаги энг йирик ойна заводи қурилармиш, аввал тўқимачилик комбинатлари қуриш керакмасми?
Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Жиззахда Марказий Осиёдаги энг йирик ойна ишлаб чиқариш заводи барпо этилади, деб хабар қилмоқдалар. Хабарда таъкидланишича, 16 декабр куни "Жиззах" эркин иқтисодий ҳудудида шишага чуқур ишлов бериш ва йирик ўлчамдаги шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги заводга расмий пойдевор қўйиш маросими бўлиб ўтган. Завод Хитойнинг "Минъюань силу" савдо-саноат компанияси томонидан қурилади. Нашрда берилган маълумотларга мувофиқ, лойи...
20:19Яхши хабар: Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда яшаётган 179 нафар шахсга фуқаролик берди
Ўзбекистон Респбуликаси Президенти Шавкат Мирзиё кеча матбуотда эълон қилинган фармони билан мамлакатда истиқомат қилиб келаётган 179 нафар кишига ЎЗбекистон фуқаролигини берди. Шу муносабат билан тарқатилган расмий хабарда: “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига ушбу юқори мақомга энг муносиб инсонларни, айниқса республикада таваллуд топиб, турли сабабларга кўра «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг кучга кириши пайтида мамлакат ташқарисида бўлган шахсларни қабул қилиш бўйич...
07:49Истанбулнинг Осиё ва Европа қисмларини бирлаштирувчи туннел очилди, Эрдўғон сиёсий лекция ўқиди
Кеча Истанбулнинг Осиё ва Европа қисмларини бирлаштирувчи Евросиё (туркча – Avrasya) номли биринчи туннелнинг очилиш маросими бўлди. Турк расмийлари бир кун аввал Анқарада рус элчиси отиб ўлдиргани туфайли туннелнинг очилиш маросимини орқага суриш ҳақида ҳам ўйлашибди, аммо орқага суришмабди. Очилиш маросимида Президент Ражаб Эрдўғон ва Бош вазир Бинали Йилдирим турумуш ўртоқлари билан ва яна кўп расмийлар қатнашдилар. Бу ерда нутқ сўзлаган Ражаб Эрдўғон ўзи раҳбарлигида буюк ишлар қилина...
02:13Москвада Россия, Эрон, Туркия ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Нималар ҳал қилинди? Энг катта зарарни ким кўради?
Аслида Россия, Эрон, Туркия ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров, Жавод Зариф ва Мевлут Човушўғлии иштирокидаги йиғилиш келаси йилнинг янаварь ойи охирларида ўтказилиши режалаштирилган экан, аммо Сурияда бўлаётган жараёнлар тезлашгани туфайли, бир неча кун аввал, уни 20 декабрга ўтказишга келишишибди. Суриядаги воқеаларни тўғри тушуниш ва баҳолаш ҳам қийин. Сурия расмийлари охирги йилларда ИШИД қўлида бўлган бу мамлакатнинг энг катта шаҳри Алеппо озод қилинганини айтмоқдалар. Сурия Президент...