Кундалик хабарлар - 26 December 2016

25 December 2016
  • 12:36Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари фойдаси йўқ учрашув ўтказдилар, Қирғизистонда ўзбеклар қирғин қилинганини тилга олмадилар

    Шавкат Мирзиё ва Алмазбек Атамбой кеча Самарқандда учрашганлари ҳақида мавжуд режимнинг ахборот воситалари кеча кечқурун хабар қилдилар. Икки президент ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишганлари айтилар экан, умумий гаплардан иборат хабарларда биттагина аниқ нарса бор. Бу нарса – икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини жуда озлиги, уни 500 миллион долларга олиб чиқиш кераклиги. Аслида 500 миллион доллар ҳам кулгили даражада оздир. Аммо, хабарлардан кўринмоқдаки, Шавкат Мирзиё ...

  • 02:15Бечора дунё: Исроил БМТга “туф” деди ва Филистин давлати бўлмаслиги ҳақида сигнал берди

    23 декабрда БМТнинг Хавфсизик Кенаши ҳали қурилмаган Филистин давлатиники деб ҳисобланадиган, аммо 1968 йили Исроил тарафидан босиб олинган ҳудудларда Исроил тарафидан ўз фуқаролари учун яшаш манзиллари қуришни тақиқловчи қарор чиқарди. Маълумки, Хавфсизлик Кенгашининг 5 доимий ва икки йилга сайланадиган 10 доимий бўлмаган аъзоси бор. Ҳозир доимий бўлмаган аъзолардан бири Қозоғистондир. Шу 15 аъзодан 14 таси бу қарор учун овоз берган, ҳар қандай қарорни вето қилиш ҳаққига эга бўлган АҚШ эса бета...

23 December 2016
  • 22:38Президент Шавкат Мирзиё Қозоғистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди, аммо ўзбекларнинг у мамлаатдаги аҳволини тилга олмади

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисни қабул қилди. Шу муносабат билан тарқатилган расмий хабарда: “давлат раҳбари меҳмонни илиқ кутиб олар экан, унинг шахсида Қозоғистон раҳбарияти ва қардош халқини Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги билан самимий қутлади” дейилади. Расмийлар таъкидича, икки мамлакат яқин қўшни ва вақт синовидан ўтган ҳамкорлар сифатида хавфсизли...

  • 20:48“Ўзтрансгаз” ширкатига янги раҳбар тайинланди, у ўзбек халқига фойда келтириолмаслиги аввалдан маълум

    Бугун Президент Фармони билан Эргаш Шоисматов “Ўзтрансгаз” ширкатига раис этиб тайинланди. Ширкатнинг матбуот котиби хизматчилари шу кунгача “Ўзтрансгаз” раиси бўлиб ишлаган Шукурулло Маҳмудовнинг бошқа ишга ўтганлигини таъкидлаган, аммо қайси иш эканлиги айтмадилар. Эргаш Шоисматов эса, Тошкент шаҳрида 1951 йилда туғилган, Тошкент Политехника Институтини битирган. У аввал “Ўзбекэнерго” акциядорлик компанияси раиси бўлиб ҳам ишлаган. Шу қисқа хабардан ва уни...

  • 19:22Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди - Улуғбек Узоқ

    Бугун халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Сессияда иштирок этган Президент Шавкат Мирзиёнинг таклифи билан вилоятга Улуғбек Узоқ (расмда) ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси департаментларидан бирини бошқариб келган экан. Лавозимидан бўшатилган Сайфиддин Исмоил эса Шароф Рашидов номи қайтадан берилган Жиззах туманига ҳоким этиб тайинланди. Шунингдек, президент Шавкат Мирзиё тушдан сўнг халқ депутатлари Самарқ...

  • 18:42Жиззах туманига яна Шароф Рашидовнинг номи берилди, аммо ахир бир кун яна отилади

    Ўзбекистон Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси мажлис ўтказиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилишибди. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан тайёрланган хулосалар асосида Жиззах вилояти Жиззах туманининг номини Шароф Рашидов тумани деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган ва ушбу ҳужжа...

  • 15:41Берлинда теракт уюштирган тунислик Анис Амри Миланда отиб ўлдирилди

    19 декбрь куни катта юк машинаси билан Берлинда Исо пайғамбарнинг туғилиш куни олдидан ўтказилаётган ярмаркадаги одамлар устига бостирган ва 12 кишини ўлдирган одам тунислик Анис Амри эканлиги аниқ бўлди, ҳисоб. У терактдан кейин бир масжидга бориб намоз қилгани ҳам аниқланибди. Кўринишидан, махсус хизматлар аллақачон масжидларни видеокамералар орқали кузатмоқдалар. Шундан кейин Анис Амри бошқа ҳеч қаерда кўринмаган, у юрт ташқарисига қочганлиги тахмин қилинабошлаган эди. Бугун Италиянинг шимо...

  • 01:35Бу дунёга нима бўлмоқда ўзи: Аёлларнинг яланғоч кўчага чиқиши модага айланмайдми? Расмга қаранг!

    Сўнги йилларда Ғарбда мода бўлаётган нарсалар одамни ҳайрон қолдириб қўйишдан ташқари одамзоднинг келажаги ҳақида ҳам ўйлашга мажбур қилади. Аёллар ўтга асрнинг охирларидан бошлаб кўчаларда ярим яланғоч юришларига ҳамма кўникиб бўлди ҳам дейиш мумкин. Аёллар асрлардан бери қулоқларини тешиб, унга зирак осишарди. Энди лабни тешиб, у ерга тугамача каби тақинчоқлар тақилабошлашди. Ҳозир бундай мода ёш йигитлар ичида ҳам кенг тарқалмоқда. Ёш йигитларнинг шимларни белдан ҳам пастга тушириб, ички иш...

22 December 2016
  • 22:28Россиядан Ўзбекистонга келаётган пул миқдори сезиларли даражада камайиб бормоқда, буёғи нима бўлади?

    Россия Федерацияси Марказий Банкига кўра, бу мамлакатдан Ўзбекистонга 2016 йилнинг 9 ойида жисмоний шахслар томонидан 2,013 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул ўтказилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг 9 ойига оид кўрсаткичдан 14,4%, 2013 йилнинг 9 ойига оид кўрсаткичдан 59,4% оздир. Россиядан Тожикистон ва Қирғизистонга ўтказилаётган пул миқдорлари ҳам сезиларли даражада камайган. Бу ҳолат шубҳасиз Россия иқтисодиётининг рекорд даражада қулаётгани ва бевосита Европа Иттифоқи томонидан жорий эти...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону