Кундалик хабарлар - 13 July 2009

  • 11:15“Марказий Осиё – Хитой” газқувурининг биринчи линиясида қувурларни туташтириш ишлари тамомланди

    Олмаотадан 40 км узоқликда сўнгги қувурларни туташтириш ишлари тантаналар билан 10 июлда якунланди, дейилади Синхуа агентлигининг хабарида. Бу маросимда Хитой нефтгаз корпорацияси бош директорининг ўринбосари Ван Дунцзин, “КазМунайгаз” акционерлик жамиятининг президенти К.Кабилдин, Олмаота ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Баталов ва бошқалар қатнашган. Ван Дунцзин ўз нутқида газқувури 2009 йилнинг охиригача ишга туширилишини айтган. Бу газқувури ...

  • 10:00Украинада “Пахтакор-79” командасига ҳайкал ўрнатилади

    “Пахтакор” командасининг вакиллари Украинада бўлишди ва 1979 йил 11 августда Днепродзержинск шаҳри яқинда учоқ тушиши натижасида ҳалок бўлган пахтакорчилар хотирасига ҳайкал ўрнатиш хусусида ташкилий ишларни бажаришди, деб хабар беради русларнинг ИА REGNUM Новости агентлиги. “Пахтакор”нинг Украинага икки вакили келган эди. Булар – ҳалок бўлган команда администратори Мансур Толибжоновнинг укаси Аскар Толибжонов ва команда тренери Тазетдиновнинг беваси Алла...

  • 06:26АҚШ ҳайъати Марказий Осиёда: америкаликларнинг бу минтақада мустаҳкамланиши давом этмоқда

    “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат 2002 йилда Хоноободда АҚШ ҳавобазаси яратилиши муносабати билан “Свобода” радиосига берган интервьюсида “АҚШ энди ҳеч қачон Марказий Осиёдан кетмайди, биз ҳам шундай бўлиши тарафдоримиз” деганди. 2005 йилда Ислом Карим америкаликларни Хонободдан ҳайдаб чиқаргандан кейин, жараёнлар бошқача кетишга бошлади, деб ўйлаган одамлар бўлган бўлиши мумкин. Руслар-ку шапкларини осмонга отишга ҳам бошл...

  • 05:17Мирза Холмедов ва Эркин Комиловдек машҳурлар ўз пулини ололмаса, бошқалар нима қилсин?

    11 июль куни Ўзбекистон телевидениясининг NNT каналида кўрсатилган эшиттиришда бир қатор машҳур артист ва хонандалар билан бирга Мирзабек Холмедов ва Эркин Комилов ҳам қатнашишди. Мирза Холмедов “Улфатлар” номли фильмда қатнашгани, ҳозир унинг иккинчи серияси ҳам кўрсатувга тайёр бўлгани, иккинчи серияда Эркин Комилов билан бирга ўйнаганини гапирар экан, ҳалигача биринчи серия учун артистларга бир тийин пул тўланмаганини гапириб қолди. Шу...

  • 02:45Эрон Хитойни Уйғуристондаги мусулмонларни ҳимоя қилишга чақирди, Марказий Осиё давлатлари ҳали ҳам жим

    Эрон Хитойни Уйғуристондаги мусулмонларни ҳимоя қилишга чақирди, Марказий Осиё давлатлари ҳали ҳам жим Эрон ташқи ишлар вазири Манучехр Моттаки хитойлик ҳамкасби Ян Цзечи билан телефонда гаплашди ва Уйғуристонда бўлаётган воқеалар туфайли хавотирлигини билдирди. Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари хабар тарқатишди. Масалан, ISNA агентлигининг билдиришича, Манучехр Моттаки Хитойда яшайдиган мусулмонларнинг ха...

  • 02:27Солана призвал ООН признать Палестинское государство

    Верховный представитель ЕС по вопросам общей внешней политики и политики в области безопасности Хавьер Солана призвал Совет безопасности ООН официально признать Палестинское государство до определенного срока, даже если Израиль и палестинцы не смогут достичь соглашения по этому вопросу. Такое заявление Солана сделал на лекции в Лондоне. Сейчас представители Палестинской автономии отказываются возобновить мирные переговоры с израильскими руководством до тех пор, пока не будет полностью прекращ...

  • 02:09Тожик мухолифати лидерларидан бирининг кеча ҳибсга олингани, бугун ўлгани хабар қилинди

    Тожикистоннинг собиқ Фавқулодда ҳолатлар вазири генерал-лейтенент Мирзо Зиёев кеча, шанба куни Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик комитетининг биргаликда ўтказган махсус операцияси вақтида ўлдирилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги расмий хабар тарқатди. Кеча эса, ҳукуматга қарши қуролли гуруҳга қўшилиб кетганлиги иддао қилинаётган бу собиқ вазир қамоққа олингани билдирилганди. Вазир...

  • 01:43Наманган футболчилари ҳам маошларини ололмаяптилар

    Баъзи карчалонлар бразилиялик футбол юлдузи Ривалдонинг ёки Скааринининг “Бунёдкор” жамоасига келишини - Ўзбекистон бошқа соҳаларда каби футболда ҳам ривожланаётганининг исботи деб кўрсатишга уринмокдалар. Лекин ҳукумат эътибор бермаётган бошқа жамоаларнинг аҳволига маймунлар йиғламокда. Масалан, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўйинчилари 5 ойдан бери ойлик маош олмайдилар. Ютган ўйинлари учун ваъда қилинган мукофот пулларидан ҳам дар...

  • 01:25Афғонистонда бомба портлаши натижасида НАТОнинг 4 ҳарбийси ҳалок бўлди

    Йўл четига қўйилган фугаснинг портлатилиши натижасида НАТО байроғи остида Афғонистонда террорга қарши урушда қатанашаётган халқаро ҳарбий кучларнинг 4 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда НАТОнинг расмий вакили маълумот берган. Бундан ташқари, июнь ойидаги шундай портлашлардан бирида ярадор бўлган бир аскар ҳам ўлган. Маълумки, ўтган ҳафта АҚШнинг денгиз пиёдачилари ва Буюкбритания бошчилигидаги...

  • 01:06Туркманистон Эронга газ сотишни икки бараварга оширмоқчи

    Бу мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Эронга сотилдиган газнинг миқдорини 8 млд кубметрдан 16 млд кубметрга ошириш ва газнинг янги нархи хусусида келишилган. Аммо, келишилган нарх эълон қилинмаган. Икки тарафлама музокаралар 10-11 июль кунлари “Туркмангаз” концернида бўлиб ўтибди, учрашувда Эрон томонидан нефть вазирлигининг маслаҳатчиси, Миллий газ экспорт компаниясининг директори Сайид Ризо Кесаизода иштирок этибди. ...