Кундалик хабарлар - 14 July 2009
- 01:49Хитой полицияси Урумчида яна икки уйғурни отиб ўлдирди
Эрон ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг Хитой ташқи ишлар вазирига телфон қилиб, уйғур мусулмонларининг аҳволидан хавотирда эканликларни билдирсалар хам, ҳеч нарса ўзгармади. Reutеrs агентлигиниг хабарига кўра, Урумчида хитой ва уйғурлар ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда. Бугун уйғурлардан икки киши полиция томонидан отиб ўлдирилган.
- 01:07Суданда мусулмон бўлмаган аёлларни шим кийгани учун калтаклашди
Бу мамлактнинг пойтахти Хартумда шим кийиб юрган, аммо мусулмон бўлган 12 аёл ресторанда ушланган ва улар ўз айбини тан олгани сабабли 10 та таёқ уриб жазолангандан кейин қўйиб юборилган. Улар ўз айбини тан олмаса, жазо бундан ҳам ёмон бўлбўлиши мумкин экан. Бу ҳақда ББСга ўша аёллар билан бирга бўлган журналист аёл Лубна Аҳмед ал-Хуссейн хабар берган. Унинг билдиришича, 20-30 полициячи ўша ресторанга кириб, шимли аёлларни ушлашган, ваҳоланки, улар жануб...
- 21:33Ўзбекистон президенти АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашди
Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнти Ислoм Кaримoв 13 июл куни Oқсaрoйдa Aмeрикa Қўшмa Штaтлaри Дaвлaт кoтибининг сийoсий мaсaлaлaр бўйичa ўринбoсaри Уилям Бeрнсни қaбул қилди. Мaмлaкaтимиз рaҳбaри ушбу учрaшув тoмoнлaрни қизиқтиргaн икки вa кўп тoмoнлaмa ҳaмкoрлик мaсaлaлaри xусусидa фикр aлмaшиш учун қулaй имкoният экaнини тaъкидлaди. - Тaшрифингизни икки мaмлaкaтнинг узoқ муддaтли мaнфaaтлaрини инoбaтгa oлгaн ҳoлдa Ўзбeкист...
20:52“Набукко” лойиҳаси бўйича мамлакатлараро шартнома имзоланди
Бугун Анқарадаги меҳмонхоналардан бирида ўтказилган тантанали маросимда Туркия, Болгария, Руминия, Венгрия ва Австралия бош вазирлари ҳамда Европа Иттифоқи Комиссиясининг раиси (ЕИнинг бош вазири дейиш мумкин) Кавказ бўйларидан табиий газни Россияни четлаб Европага ташийдиган қувур яратиш ҳақидаги “Набукко” лойиҳаси буйича мамлакатларо шартномани имзоладилар. Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон мезбон сифатида маросимга раҳбарлик &...
15:45АҚШ Абдурашид Дўстимни Толибон асирларнинг ўлимига жавобгар қилмоқчи
Афғонистонлик ўзбек генерали Абдурашид Дўстимга қарши жиддий иддаолар ўртага отилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда хабар берган New York Times газетасига кўра, АҚШнинг янги маъмурияти Абдурашид Дўстимни 2001 йилда унинг қўшинларига асир тушган 1000 Толибон жангарисининг ўлимида жавобгар ҳисобламоқда. Толибон асирлари Қундуздан Шибурғондаги қамоқхонага герметик юк автомобилларида ташилаётганда ўлган эмиш. Жорж Буш маъмурияти...
14:50Туркия Ташқи ишлар вазири ҳам Хитойлик ҳамкасби билан Уйғуристонни гаплашди
Туркия ташқи ишлари вазири Аҳмад Довутўғли (расмда) Хитойлик ҳамкасби Янг Цзечи билан телефон орқали бир соат 10 минут гаплашди, асосий мавзу - яқинда Урумчида бўлган қонли воқеалар эди, деб хабар беради СNN Turk агентлиги. Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон у воқеаларни уйғурларга қарши қатлиом деб баҳолашига қарамасдан, унинг ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли кескин иборалар ишлатмаган....
- 13:31Урумчида ярадор бўлганлар сони 1680 деб эълон қилинди, Эрдўғоннинг гаплари уйғурлар тарафидан олқишланди
Хитойларнинг расмий “Синхуа“ агентлиги Урумчидаги тартибсизликларда 1680 киши ярадор бўлганини эълон қилди. Улардан 939 киши касалхоналарда даволанмоқда экан. 216 кишининг аҳволи оғир, 74 кишиники критик деб баҳоланган. Шинжон-Уйғур автоном ўлкасининг маъмурияти ҳалок бўлганларнинг оилаларига 200 минг юандан ёрдам берилишини билдирилди. Шуни айтиш керакки, дунё давлатлари, дунё жамоатчилиги Уйғуристондаги воқеалар бўйича Хитой ҳук...
- 13:03Қирғизистон президенти “Известия” газетасига интервью берди, пичоққа илинадиган бир нарса йўқ
“Известия” газетасининг бугунги сонида Қирғизистон президенти билан ўтказилган интервью эълон қилинди. Совет замони типидаги савол жавоблар ичида пичоққа илинадиган биронта гап ёки фикр йўқ. Ваҳолангки, Қирғизистон катта муаммолар ичида, улар тилга олинмайди ҳисоб. Тилга олинган муаммолар хусусида эса, ҳамма нарсани ҳал этаяпмиз, ҳал этилади, деган маънода баландпарвоз гаплар айтилган. Табиий, мамлакат иқтисод...
- 12:45Генеральный секретарь ШОС выступил с заявлением по событиям в Урумчи
В субботу вечером генеральный секретарь Шанхайской организации сотрудничества Болат Нургалиев выступил с заявлением по событиям в городе Урумчи Синьцзян-Уйгурского автономного района (СУАР) КНР, в котором от имени секретариата ШОС выразил искреннее сочувствие родным и близким невинно погибших, а также пострадавшим от действий зачинщиков столкновений, передает Казинформ из Пекина. Генсек подчеркнул, что государства-члены ШОС рассматривают СУАР в качестве неотъемлемой части Китайской Народной ...
12:06Бугун Анқарада тарихий воқеа: “Набукко” лойиҳаси бўйича шартнома имзоланади
Каспий бўйидан Россияни четлаб Европага газ ташийдиган қувур яратиш лойиҳаси (Набукко) бугун Туркия пойтахти Анқарада имзоланади. Узунлиги 3200 км бўлиши режалаштириган бу газқувурининг 2 минг километри Туркиядан ўтади. У 2014 йилда ишга тушиши керак, қурилишга 11 млд доллар кетади. Газқувурининг қуввати 2020 йилда 31 млд кубметрга чиқади. Бугунга қадар Туркия ҳукумати ўз ҳудудидан ўтадиган газнинг 15 фоизини арзонроқ сот...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Мирзакулов Зулфикор
Добавить сведенияЧитать дальше...