Кундалик хабарлар - 26 February 2010
06:02Компютерлар асрида ҳожатхоналаримиз
Асримизни компютерсиз тасаввур қилш мумкин бўлмай қолди. Компютерлар ҳаётимизнинг бир парчасига айланиши аввалдан тахмин қилинарди. Аммо, расмдаги ҳолга келишни тушуниш қийин. Балки, бу ҳам табиийдир. Бир вақтлар ҳозирги замонавий ҳожатхоналарни ҳам ҳеч ким тасаввур қилолмаганди. Энди эса, ҳар бир ҳожатхонада сув бор. Балки, кейинги авлод ҳожатхоналарининг ҳар бирида компютер бўлар. Ана ...
- 05:42Туркияда 3 кун аввал қамалаганлардан икки собиқ қўмондон озод қилинди
Уч кун аввал бир қатор юқори унвонли собиқ ҳарбийларнинг Туркияда ҳибсга олиниши исломчиларнинг дунёвий давлатчилик тарфдорларига босими сифатида қабул қилингани, юзага келган тарангликни юмшатиш мақсадида Президент, Бош вазир ва Қуролли кучлар Бош штабининг бошлиғи учрашув ўтказганини билдиргандик. Ҳозиргина маълум бўлишича, яъни Туркияда ярим кечага яқин соатларда, Пиёда қўшинлари ва Ҳаво қўшинлари со...
- 04:09В Афганистане погибли двое британских военнослужащих
В афганской провинции Гильменд убит британский военнослужащий из батальона The Rifles. Как сообщает Sky News, также в Афганистане в результате взрыва при патрулировании горного района погиб британский военный летчик. Таким образом, число британских военнослужащих погибших в Афганистане достигло 231. // gazeta.ru
- 03:22Журналистлар Пскентдаги қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган Ғанихон Маматхонов билан учрашди
Бугун Тошкент вилояти Пскент туманидаги манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси, Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вакили Ғанихон Маматхоновнинг ҳолидан хабар олиш, уни зиёрат қилиш учун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими раиси, журналист Абдураҳмон Ташанов ҳамда мустақил журналист Ҳусниддин Қутбиддиновлар бу...
- 02:37Татар миллатчилигининг бувиси Файзия Байрамова озодликдан шартли маҳрум этилиши ва Абдураҳим Пўлатнинг шарҳи
Татаристоннинг Наберажние Челни шаҳар суди бошқаларга нисбатан ошкора нафрат ёки душманлик туйғуси ўйғотиш айби билан Файзия Байрамовани бир йил шартли озодликдан маҳрум қилди, дейилади рус хабар агентликлари тарқатган хабарда. Маълум бўлишича, Файзия Байрамова 2008 йил 20 декабрда Набережние Челни шаҳрида Татар Халқининг Миллий Мажлиси номли жамоат ташкилотининг йиғилишига бошчилик қилиб, бу ташкилот номидан дунё жамоатчилигиг...
- 02:05Жиззах вилояти ҳокими Сайфиддин Исмоилов мажлисда юрак хуружидан ерга йиқилди
Кеча эрталаб (селектр орқали) ўтказилган мажлис давомида нутқ сўзлаётган Жиззах виояти ҳокими Сайфиддин Исмоилов юрак хуружига учради ва мажлис иштирокчилари олдида юзтубан йиқилди. Бу ҳақда мухбиримизга маълум қилган вилоятдаги манбанинг билдиришича, ҳоким шошилинч равишда шифохонага етказилган ва унга геморогик инсульт ташхиси қўйилган. Ҳоким вилоятда нақд пул тушуми борасида селектр мажлиси ўтказаётган экан. Сайфиддин Исмоло...
- 01:49Собиқ “Бирлик”чи Баҳодир Чиғатой вафот этди
Бугун мухолифат фаоли, собиқ “Бирлик”чи Баҳодир Чиғатой (Саъдуллаев) вафот этди. Тошкентнинг Чилонзор тумани Гулханий кўчасидаги хонадонидан пешин намозида чиқарилган марҳумнинг таъзиясига қариндош-уруғлардан ташқари сафдошлар, ҳуқуқ ҳимоячилари келишди. Баҳодир Чиғатойнинг юрак фаолияти билан боғлиқ қисқа муддатли хасталикдан жони узилгани айтилмоқда. Биродаримизнинг охирати обод...
- 01:22Журналист Малоҳат Эшонқулова: “Менинг тилим қисиқ эмас”
Шу йилнинг 11 февраль куни сайтимизга "Yoshlar" телеканали муҳаррири Малоҳат Эшонқулова шу канал директори Хайрулла Нуриддиновнинг маҳаллийчилиги, иқтисодий жиноятлари, мамлакат қонунларини оёғости қилаётганлиги хусусидаги мурожаатлар қилгани, улар текширилаётгани хусусида хабар келиб тушган эди. Хабарда баён қилинишича, гўё Х. Нуриддинов Бош прокурор ўринбосари Алишер Шарофиддинов воситасида жиноятларини ёпди-ёпди қилишга эришган...
00:17Анқарада Президент, Бош вазир ва Бош штаб бошлиғининг учрашуви тугади, аммо диний ва дунёвий давлатчилик масаласидаги кураш битмади
Бугун эрталаб Туркия Президенти Абдуллоҳ Гулнинг қарогоҳида - Президент, Бош вазир ва Қуролли кучлар Бош штабининг бошлиғи иштирокидаги - учлик учрашуви уч соaт давом этди ва Тошкент вақти билан кечга яқин битди. (Расмда: Президент Бош вазир билан кўришмоқда, орқада Бош штаб бошлиғи) Учрашувдан кейин қисқа расмий хабар тарқатилди. Хабар муҳим бўлгани учун уни баёнот деб қабул қилиш ҳам мумкин...
- 23:37Ташқи ишлар вазиримиз Киевда нима қилаётгани номаълум, аммо қўшниларнинг вакиллари ишлашмоқда
Янукевичнинг инаугурациясига Ўзбекистон ташқи ишлар вазир Владимир Норов кетганини давлатнинг расмий ахборот агентлиги ЎзА ҳам, Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги ҳам хабар қилмади. Бу каби маросимларга борган расмийлар, вақтдан фойдланиб, турли учрашувлар ўтказиши маълум. Аммо, Владимр Норов Януковичнинг қабулида қадаҳ ичишдан бошқа нима қилаётгани маълум эмас. Чунки ЎзА ҳам “Жаҳон” ҳам мум ти...