Кундалик хабарлар - 28 February 2010

  • 22:14Сайлов масхарабозликларида тожиклар ҳам илғорлар қаторида, маҳаллий ўзбеклар фақат тамошабин

    Бугун Тожикистонда мамлакат парламентининг қуйи палатасига ва маҳаллий кенгашларга сайлов бўлмоқда. Мамлакат қонунларига кўра, сайловчиларнинг ярмидан кўпи иштирок этган сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Тожик ахборот воситаларининг Марказий Сайлов Комиссияси раиси Абдураҳмон Абдуманноновга асосланиб билдиришича, тушга қадар 52 фоиз сайловчи овоз бериб бўлган. Демак, сайловлар бўлиб ўтди, деб ҳисоблаш мумкин. Кечгача сайловга 100 фоиз сайловчи &#...

  • 06:15Силкиниб қолган ҳукумат ёзувчиларга суянмоқчи, тўғрироғи, уларни қайта сотиб олмоқчи

    “Ўзбeкистoн ёзувчилaр уюшмaси ҳузуридa “Ижoд” фoндини тaшкил этиш тўғрисидa” (Ўзбекистон Президентининг Қарори) Xaлқимиз мaънaвиятини юксaлтириш, ёш aвлoдни Вaтaнгa муҳaббaт, миллий вa умуминсoний қaдриятлaр руҳидa кaмoл тoптиришдa бaдиий aдaбиётнинг бeқиёс ўрни, тaъсири вa aҳaмиятини инoбaтгa oлгaн ҳoлдa, aдaбиётимиз рaвнaқи учун зaрур шaрт-шaрoитлaр ярaтиш, ёзувчи вa шoирлaрнинг ижoдий сaлoҳиятини тўлa рўёбгa чиқa...

  • 03:23Роскосмос: Казахстан ограничивает участие России в космической деятельности

    Позиция Казахстана по ряду вопросов взаимодействия с Россией усложняет выполнение задач российской космической деятельности, заявил глава Роскосмоса Анатолий Перминов. «В Республике Казахстан продекларирован ряд подходов к организации международного сотрудничества в сфере космической деятельности, ограничивающих роль и степень участия Российской Федерации. Кроме того, позиция Республики Казахстан по отдельным вопросам использования космодрома «Байконур» усложняет выполнение задач российской к...

  • 02:44Чилидаги зилзила қурбонларининг сони 122 га чиқди, 209 маҳбус қамоқдан қочди

    Мамлакатнинг сайланган президенти Себастьян Пинерага асосланиб Reuters агентлигининг хабар қилишича, бугун саҳарда юз берган зилзила қурбонларининг сони 122 га чиққан. Вайрона бўлган биноларда олиб борилаётган қутқариш ишлари ҳали битмаган, демак, қурбонлар сони ортиши мумкин. Сантяго қамохонасининг 209 нафар маҳбуси ер қимирлаш натижасида чиққан паника ва баъзи деворларнинг қулаб тушишидан фойдаланиб &#...

  • 01:35Бу дунёга нима бўлди ўзи: бир ўзбек аёли фарзандини куйдириб ўлдирди, иккинчиси ўлик боласининг қорнида наркотик ташиди

    Ўз боласини янги йил арафасида қайноқ сув билан куйдириб ўлдиришда айбланаётган қашқадарёлик Гулшан Қорабоева бечора гўдакни кўмиш пайтида милиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган. У сақланаётган пойтахтдаги Тоштурма нозирига кўра, ҳали турмушга чиқмаган Гулшан зино натижасида туғилган фарзандини ота-онаси, қариндошлар ва жамоатчилик кўзидан яширмоқчи бўлган. Мамлакатимизнинг Қозоғистон билан чегарадош Тошке...

27 February 2010
  • 22:24Чилида 9 даражали зилзила бўлди, энди океандан цунами келиши кутилмоқда

    Тошкент вақти билан эрталаб 10 га яқин (маҳаллий вақт – кечаси соат 2 атрофида) Чилининг катталиги бўйича иккинчи шаҳари Консепсьондан 90 км узоқликда Рихтер шкаласи бўйича 8,8 даражали ер қимирлаши бўлгани бутун жаҳон хабар агентликлари томонидан билдирилмоқда. Зилзиланиннг маркази 55 км чуқурликда экан. Консепсьон ва 340 км узоқликдаги пойтахт Сантягода уйлар бузилган, 47 киши ҳалок бўлган. Яқинда Гаитидаги 7 дара...

  • 13:34Компютерлар асрига компютерли ҳожатхоналарми?

    Ҳа, асримизни компютерсиз тасаввур қилш мумкин бўлмай қолди. Компютерлар ҳаётимизнинг бир парчасига айланиши аввалдан тахмин қилинарди. Аммо, расмдаги ҳол муболағами? Балки, муболағадир. Балки, йўқ. Айниқса, бугун. Балки, кейинги авлод ҳожатхоналарининг ҳар бирида компютер бўлар. Балки, рамдаги каби кулгили шаклда бўлмас. Балки, шундай бўлар ва унга ҳам кўникиб қолармиз.

  • 13:05Қозоғистоннинг ЕХҲТда ва Ўзбекистоннинг ШҲТда раислигини солиштирсак, ўзбек дипломатларининг масхарабозлигини кўрамиз

    Қозоғистон ЕХҲТга раис бўлгандан кейин, бу мамлакатнинг халқаро обрўси кескин ортди. Ҳеч ким билмаган ва эшитмаган Қозоғистон ташқи ишлар вазири – Давлат Котиби Канат Саудабаев ҳамманинг тилида. Уни Европа Иттифоқининг президенти Херман Ван Ромпёй, АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон, Хитой бош вазири Вэнь Цзябао каби дунё танийдиган сиёсатчилар қабул қилмоқда. Қозоғистоннинг янги сифатдаги роли в...

  • 06:20Данияда чоп этиладиган “Politiken” газетаси Муҳаммад пайғамбар авлодлари билан битим имзолади

    Муҳаммад пайғамбар авлодларини бирлаштирувчи саккизта ташкилот билан Данияда чиқадиган “Politiken” газетаси ўртасида битим имзоланди, дейилади оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларда. Битимга мувофиқ, газета бундан буён ҳам пайғамбарнинг карикатураларни чоп этиш ҳуқуқидан воз кечмайди, аввалгилари учун кечирим ҳам сўрамайди. Бундай битим имзолашнинг маъноси нималигини тушуниш қийин, дейди мухбиримиз. Бити...

  • 05:47Туркиянинг машҳур эстрада хонандаси Таркан ҳибсга олинди

    Кеча Истанбулда полициянинг наркотик бўлими тарафидан эстрада юлдузи Таркан ушлангани бу мамлакат ахборот воситаларининг асосий мавзусига айланди. Истанбул волиси (губернатори) Гулер бу ҳақда журналистларга маълумот берар экан, прокуратура ходимлари тарафидан махсус оперция ўтказилгани, узоқ вақт кузатувлар олиб борилгани ва гиёҳвандлик модда тарқатишда айбланаётган бир гуруҳ ушланиб, изоляторга жўнатилганини айтди. Таркан ҳам шу гуруҳнинг ...