Кундалик хабарлар - 14 April 2010
- 06:47Афсуски, режим шотирлари интернет сайтларига ҳам ғамхўрлик қилишмоқчи
Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Универститетида бошланган талабаларнинг медиа форумида иштирок этаётган режим шотирлари, хусусан, Электрон ОАВ миллий ассосиацияси раиси Ф. Абдухолиқов, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори ўринбосари А. Хўжаев ҳамда “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррири С. Остонов шахсан Президент Ислом Карим интернет сайтларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади. Нимага эътибор ...
- 06:05Мардикорларимизга заҳмат камдек оғир дард ҳам илашди
“Озодлик” радиоси тарқатган хабарда айтилишича, Қозоғистон Республикасида тирикчилик қилаётан 13 нафар юртдошимиз ботулизм хасталигини орттирган. Жанубий Қозоғистон вилоятининг маркази Чимкент шифохонасига келтирилган юртдошларимиздан бири вафот этган, яна бирининг аҳволи оғир, у реанимацияда ўлим билан олишмоқда. Вилояти Санитария эпидимиология маркази мутахассиси Марияш Сейдалиева касалликка чалинганларнинг жами 20 киши экани, уларнинг ...
- 04:00“Эзгулик”: Анвар қорига суиқасдда гумонланган шахснинг уйини бузиб ташлашмоқчи
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатган релизида таъкидланишича, ўтган йилнинг августида Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Анвар қори Турсуновга суиқасд қилишда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган Одил Абдурасуловнинг уйини бузиб ташлашмоқчи экан. Ҳозирда қидирувда бўлган Одилнинг онаси Раъно аянинг айтишича, Тошкентнинг Қорасув даҳаси Аэродром кўчасидаги бу хонадон ўтган асрнинг 50-...
- 03:51Ўқувчини тартибга чақирган мураббий жазоланди, фуқарони зўрлаган миршаблар эса йўқ
Мамлакатимизда чоп этиладиган «Новый век» (Янги аср) газетасининг ёзишича, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Жийдали қишлоғидаги 37-ўрта умумтаълим мактабининг ойнани синдирган ўқувчиси Ёрқин Насимовга шапалоқ туширган педагог Зиёдулло Қурбонқулов жавобгарликка тортилган. Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани суди ҳукми билан домла муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 3 йил ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилга...
- 03:13Мажбуран чет элда яшаётган “Бирлик” фаолларининг уйида таъзия, сафдошлар кўнгил сўрамоқда
“Бирлик” Партияси Андижон бўлими раиси Акбарали Орифнинг турмуш ўртоғи Мавлудахоннинг волидаи муҳтарамаси Замзамхон ая 11 апрель куни табаррук 88 ёшида ўзи яшайдиган Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳрида оламдан ўтди. Кўпчилик мусофирчиликда кун кечираётган мухолифатчиларнинг қисматида бўлганидек, Мавлудахон ва Акбаралига аянинг жанозасида бўлиш насиб қилмади. Акбарали Ориф ва Мавлудахон ҳозирда Дания ҳукумати берган бошпана билан мазкур мамлак...
01:40Юлия Латынина: Катынь-2
Стена посольства Польши завалена цветами. По телевизору в прайм-тайм пустили «Катынь». В России объявлен национальный траур, Путин лично в палатке распоряжается отправкой тел, и на сайте Медведева висит соболезнование на польском языке. Мне впервые за много лет не стыдно за свою страну. Если бы мы вели себя так всегда, не было бы ни августовской войны, ни «газовой», ни Катыни-2, и Россия пользовалась бы среди своих бывших колоний тем же уважением, что и Британская империя. Представим себе, чт...
- 01:16Вақтли ҳукумат Боқиевнинг дахлсизлигини бекор қилмаган эмиш
Қирғизистондаги Вақтли ҳукумат аппаратининг раҳбари Эдил Байсаловнинг “Эхо Москвы” радиосига айтишича, Роза Отумбаева президент Қурмонбек Боқиевниннг дахлсизлигини бекор қилувчи ҳеч қандай ҳужжат имзоламаган. Унинг иммунитети давом этмоқда. Ваҳоланки, ҳозир Вақтли ҳукуматнинг қўлида бўлган расмий “Кабар” агентлиги бугун эрталаб Вақтли ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Азимбек Б...
- 00:08Ҳамдардлик билдирганларга Холиқназар Ғаниевнинг миннатдорчилиги
Мен ва бутун оиламиз бошига тушган оғир жудолик – 40 ёшли тўнғич фарзандим Улуғбекнинг фожеали вафоти муносабати билан менга бевосита, телефон ва Интернет орқали ҳамдардлик билдирган, қайғумизга шериклик билдириб кўнглимизга таскин берган барча таниш ва нотаниш биродарларга ўзим ва оилам номидан чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Аллоҳ барчамизни бундай нохушликлардан ўзи асрасин. Ҳаммамизга хурсандчилик кунларида дийдорлашув насиб эт...
- 21:42Дунёдан яккамоховдек ажратиб қўйилган бечора президентимизнинг куни масахарбозларни табриклашга қолибди
Кеча Тошкентда “Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурлaрининг сaмaрaдoрлиги вa инқирoздaн кeйинги ривoжлaнишнинг устувoр йўнaлишлaри (Ўзбeкистoн мисoлидa)” мaвзуидaги xaлқaрo илмий-aмaлий кoнфeрeнция бўлиб ўтгани, унинг қатнашчилари Ўзбекистон ҳукуматининг бу соҳадаги ўзи йўқ ютуқларини масхарабозларча олқишлашгани ҳақида хабар берган эдик. Ўша хабаримиз қуйидагича сўзлар билан тамомланганди: “Қозоғистоннинг ...
- 19:29Жалолободда Боқиев тарафдорларининг митинги бўлиб ўтди, буёғи нима бўлиши номаълум
Қирғизистондаги воқеаларни ёритишда бошқаларга нисбатан мустақилроқ манба эканлигини исботлаб келаётган 24.kg агентлиги хабар беришича, бугун эрталаб 8-9 лар атрофида Жалолободда бошланган Қурмонбек Боқиев тарафдорларининг митинги 2 соатча давом этди, унга 5 минг киши қатнашди. Бу ерда Боқиевнинг ўзи нутқ сўзлади. Аммо агентлик мухбирининг гўёки гувоҳларга асосланиб, матинг қатнашчиларининг асосий қисми Бо...