Кундалик хабарлар - 16 April 2010
- 21:19Иcландияда вулқон отилиши туфайли Европада 17000 самолёт учолмайди
Шимолий Исландиядаги вулқон портлашидан кейин Европанинг бир қатор мамлакатларидан учадиган 28000 авиарейсдан 17000 таси Евроконтроль томонидан бекор қилинди. Сабаби - портлаш натижасида пайдо бўлган кул тўзони шамолда кўтарилиб, булутлар ҳосил қилган. Бундай кулнинг учоқ моторига ўрнашиб қолиши жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин, дейилмоқда хабарларда. // politiken.dk
20:15Боқиевнинг бугун ёзилган истеъфо аризаси эълон қилинди
Бир соатча аввал Қирғизистоннинг расмий давлат агентлиги “Кабар” ЕХҲТ вакили Эндрю Тесорье ва Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчиси Бейбит Исабаев Вақтли ҳукумат раҳбари Роза Отунбаевага Қурмонбек Боқиевнинг президентликдан истъфо этиш ҳақидаги қўлда ёзилган аризасини топширишганини билдирди. У ариза ёзилган қоғознинг бир парчасини расми “Кабар”нинг сайтига қўйилган. Кўриниб турибдики, ари...
- 13:41Қирғизистонда ҳам хабарчилик масхарабозликка айланмоқда, ҳукумат эса масхарабозларга
Қирғизистоннинг расмий давлат ахборот агентлиги “Кабар” ҳозир Вақтли ҳукуматининг хизматида, хабарларни унга ёқадиган шаклда ёритади. Масалан, 2 кун илгари мустақил агентликлар Жалолободда Қурмонбек Боқиев тарафдорларининг 5 минг кишилик митинги бўлганини билдирар экан, “Кабар” фақат митинг бўлиб ўтганини билдирди. Митинг қатнашчиларининг сонини айтишни “унутди”. “Кабар”нинг қандай хабарчлик билан шуғулланаётганини ...
- 13:00Ўзбекистонда хабарчиликнинг аҳволи – Вестминстер Университетини Тошкентда битирган одамга Лондонда сертификат берилибди
“Жаҳон” агентлиги кеча фақат рус тилида тарқатган хабарга кўра, Тошкентда 2002 йили очилган Халқаро Вестминстер Университетини биринчи бўлиб битирган Шерзод Шоасиловга шу кунларнинг бирида Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида сертификат топширилибди. Яхши хабар, аммо... Хабарда бўлган воқеанинг куни ҳам кўрсатилмаган. “Шу кунларининг бирида” деб айтилган, холос. Сертификатни Лондондаги элчимиз топширгани айтилган, аммо элчининг исми тилга ҳам олинма...
- 07:12“Бирлик” фаоллари Швеция парламентида
“Бирлик” Партияси раисининг ўрибосари Пўлат Охун ва партия фаоли Анвар Карим кеча Швеция парламенти – Риксдагда икки муҳим учрашув ўтказдилар. Биринчи учрашув Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидаги Швеция делегацияси раисининг ўринбосари Тоне Тинсгард (Tone Tingsrad) билан бўлди. Суҳбатнинг асосий мавзуси Ўзбекистондаги сиёсий-ижтимоий вазият, мухолифатнинг, унинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партиясининг оғир шартлар остида олиб бораётган фаолияти, демократия...
- 05:46ПУТЬ ВЫХОДА ИЗ КРИЗИСА В КЫРГЫЗСТАНЕ – ДИАЛОГ И КОМПРОМИССЫ (Заявление Партии “Бирлик” Узбекистана, 15 апреля 2010 года)
То, что случилось в Киргизии является опасным прецедентом и угрозой для развития демократических процессов во всей Центральной Азии. Аналогичные события в Азербайжане и Таджикистане в начале 90-ых годов прошлого столетия, т.е. нелегетимний приход к власти Народного Фронта Азербайжана и Объединенной Таджикской Оппозиции в своих странах способствовали тому, что в Азербайжане и Таджикистане надолго утвердились недемократические режимы. Это не урок для киргизов? К тому же, сложившая политическая си...
- 05:29“Қора бозор”да доллар нархи пасаймоқда, сабаблардан бири - бозорлардаги тафтиш
Бундан бир неча кун аввал хорижий валюта, хусусан, АҚШ долларининг мамлакатимиз қора бозоридаги нархи рекорд даражага кўтарилиб, 1 АҚШ доллари 2450 сўмга чиққанди. Бугун эса валюта баҳоси кескин тушиб кетди, яъни 1 доллар 2250 сўмни ташкил этмоқда. Валютафурушлар мазкур ҳодисани чет эл валютасига бўлган эҳтиёжнинг кескин пасайгани билан изоҳламоқда. Уларнинг айтшича, қора бозорда валюта курси тушишда давом этади. Чунки...
04:43Олмосбек Атамбаев Туркияда нима қилмоқда?
Туркия ахборот воситалари Қирғизистондаги воқеаларга катта эътибор бермоқдалар, деб айтиш учун катта жасорат керак. Бундай шароитда, Қирғизистон вақтли ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Олмосбек Атамбаевнинг Туркияга келгани ҳақида ортиқча маълумот йўқлиги ҳам тушунарли. “Туркия” газетасининг сайтида ёзилишича, Олмосбек Атамбаев бу ерда қандайдир конференцияда қатнашиб, Қирғизистонда бўл...
- 04:07Ёзувчиларнинг “Ижод” фондига раҳбар тайинланди
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси қошидаги “Ижод” фонди Васийлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари бўлиб ишлаб келган Ўткир Жўраев фонд бошқаруви раиси этиб тайинланди. Мажлисда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси Бобур Алимов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, Президент девонининг маъсул лавозимдаги шахслари иштирок этди. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 2...
- 03:19Боқиев Қозоғистонга келди, Роза Отунбаева Бишкекда баёнот тарқатди
1 соатча аввал “Кабар” агентлиги Қирғизистондаги вақтли ҳукумат раҳбари Роза Отунбаеванинг баёнотини тарқатди. Унда айтилишича, номи айтилмаган давлатларнинг раҳбарлари билан олиб борилган музокаралар натижасида ва Жалолобода бекорга қон тўкилишинининг олдини олиш мақсадида, Қурмонбек Боқиевга мамлакатдан чиқиб кетиш имкони берилган. Боқиев президентлик лавозимидан истеъфо бериб-бермагани ҳақида ҳеч н...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Бобожонов Мусажон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведенияЧитать дальше...