Кундалик хабарлар - 02 May 2010
- 01:53Осиё Тарқаққиёт Банки анжумани бошланди, пойтахтга элтувчи йўллар тўсилди
Кечадан бошлаб пойтахтга элтувчи йўллар деярли тўсиб қўйилди. Тошкент шаҳри томон йўл олган микроавтобуслар, автобуслар ҳаракати таъқиланди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг айтишича, бу ҳолат Хотира ва қадрлаш куни, 9 майга қадар давом этади. Осиё Тараққиёт Банки саммити муносабати билан кучайтирилган хавфсизлик чоралари доирасидаги бу ҳолат йўловчиларга қатор ноқулайликлар туғдирмоқда. Киракаш ма...
- 01:17“Бирлик” Партияси Марказий Кенгаши Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси ўтди
Бугун Тошкентда “Бирлик” Партияси вилоят ташкилотлари раисларининг йиғилиши ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Кейин, маълум бўлишича, бу йиғилишга партия Марказий Кенгаш Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси мақоми берилган. Мажлисга Андижон ва Наманган вилоятидан ташқари, барча вилоят ва Тошкент шаҳар ташкилотларининг вакиллари етиб келишди. Хусусан, партия раисининг ўринбосарлари Холиқназа Ғаниев, Дайнов Ташанов ва Ҳ...
- 00:10Тошкент шаҳрида саккизинчи қаватдан қулаган аёл тирик қолди
Бугун пойтахтнинг Ҳамза тумани Проектная кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 8-қаватидан пастга тушиб кетган Инна Ким бахтли тасодиф туфайли омон қолди. Руҳий хаста бўлган бу аёл уй атрофидаги дарахт шохларига илиниб қолган ва, унинг бахтига, ерга урилиш зарби кучли бўлмаган. Натижада аёлнинг оёғи синди ва бошига бироз зарар етди. Шифокорларнинг гапларига қараганда, унинг аҳволи оғир эмас. 2 соатча аввал юз берган бу воқеа ...
- 23:02Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси биносига ўт кетди
Айни дақиқаларда Тошкентнинг Қўқон йўлида жойлашган Ўзбекистон Ички ишлари вазирлигининг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси биносидан осмонга қуюқ тутун ўрламоқда. Бинонинг асосий қисми ёнидаги аёллар қамоқхонаси бўлган бино аланга ичида қолган. Ўт ўчирувчи машиналар ёнғинни бартараф этишга уринишмоқда. Бино атрофини қуршаган миршаб ва ҳарбий зобитлар йиғилган томошагўйларни тарқатиш билан ов...
22:50Тошкентда “Эзгулик” жамиятининг қурултойи ўтди
Бугун Тошкентда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг навбатдаги саккизинчи Қурултойи ўтди. Унга жамиятнинг Андижондан ташқари барча вилоят бўлимларидан делегатлар, жами 27 киши, етиб келди. Қурултой делегатлари кун тартибидан ўрин олган мавжуд-ижтимоий-сиёсий вазиятга баҳо бериш, жамият бошқарувининг ички интизомини мустаҳкамлаш, жамият Марказий Бошқаруви раиси ва аъзоларини сайлаш сингари масалаларда ўзаро фикрлашишди. ...
20:05Осиё Тараққиёт Банки йиғилиши олдидан банк президентининг носамимий матбуот конференцияси
ОТБ президенти Харухико Курода Тошкентда бошланиши керак бўлган банкнинг 43-йиллик мажлиси олдидан бугун матбуот конференцияси ўтказгани uzreport.com сайтида эълон қилинди. Осиё жуда тезлик билан иқтисодий кризисдан чиққанини гапирган Харухико Курода самимий эмасди. Чунки, ҳаммага маълумки, жаҳондаги кризис АҚШдаги молиявий кризисдан бошланди ва ҳатто АҚШнинг ўзи бу кризисдан чиқиб бўлганини ҳали гапираётгани йўқ. Молиявий к...
- 19:15Қирғизистондаги воқеалар бўйича Мустақил жамоатчилик комиссиясининг хулосалари
29 апрелдаги хабаримизда Қирғизистондаги навбатдаги инқилоб билан боғлиқ бўлган воқеаларни ўрганиш учун тузилган мустақил жамоатчилик комиссиясининг ҳисоботи эълон қилинганини билдиргандик. Рус тилидаги шу ҳисоботнинг тўла матни сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимига қўйилди. Қўшнилариимзда нима бўлаётганини билиб бориш нуқтаи назаридан бу ҳисоботда келтирилган маълумот ва фактлар жуда муҳимдир. Шу ҳ...
- 18:36Тошкентда “Бирлик” Партияси вилоят ташкилотлари раисларининг йиғилиши бўлмоқда
Бу йиғилиш Ўзбекистон демократик мухолифатининг сўнгги йилларда биринчи марта ўтказаётган расмий тадбиридир. Партия раиси ўринбосарлари, Бош котиби, кўпчилик вилоят ташкилотларининг раислари ва Тошкент шаҳар ташкилоти раиси йиғилишга етиб келишган. Чет элда яшаётган партия раиси Абдураҳим Пўлат, раис ўринбосари Пўлат Охун ва Андижон вилоят ташкилотининг раиси Акбар Ориф мажлисда телефон орқали иштирок этмоқдалар. Йиғилишга оид тафсилотли хабар берилад...
- 17:47“Эзгулик”нинг навбатдаги қурултойи ўтказилди
Тошкентда ҳозиргина Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг навбатдаги қурултойи ўз ишини битирди, жамият раҳабрияти ва вилоят ташкилотларининг ҳисоботи тикланди, раҳабариятнинг янги таркиби сайланди. Тафсилий маълумотлар кейинги хабарларимизда.
- 14:15АҚШга келган Ўзбекистон ҳайъати билан учрашувларда сиёсий маҳбуслар, хусусан, Юсуф Жуманинг тақдири ҳам тилга олинди
АҚШга келган Ўзбекистон ҳайъати билан учрашувларда сиёсий маҳбуслар, хусусан, Юсуф Жуманинг тақдири ҳам тилга олинди Саккиз кишилик Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳайъати АҚШга келгани “Америка Овози” радиоси тарафидан хабар қилинди. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси назорати остида ишлайдиган бу радионинг ўзбек хизмати Олий Мажлис ҳайъатининг Вашингтондаги учрашувлари ҳақида умумий гаплар айтиш билан чегараланди. Ҳайъат р...