Кундалик хабарлар - 05 May 2010

  • 20:51Бурқа кийган йўловчи Ҳиндистонда учоқдан чиқариб текширилди, Исломни тезроқ ислоҳот қилиш мажбуриятга айланмоқда

    Билетлари арзон-гаров бўлган учоқ Пуне шаҳридан 123 йўловчи билан Колката шаҳрига Нью-Дели орқали учаётганда, Нью-Делида унга икки йўловчи ўтиришибди. Россия фуқаролари бўлган йўловчилардан бири бурқада экан. Бу ҳақда хабар берган The Times Of India газетасида бурқали аёл Нью-Дели аэропортида хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан текширилгани ёки текширилмагани айтилмайди. Аммо йўловчилар бурқали аёл эркаклар каби гавдали эканлигидан ш...

  • 15:21“Ҳаракат” хатқутисидан: “Биз киммиз ва қандай тузумда яшаяпмиз?!”

    Турмуш ўртоғим ҚаюмОртиқовнинг ноҳақ “одам савдоси”да айбланганлиги етмаганидек унга “жосуслик”ни қўйиш мақсадида инсон зоти чидаб бўлмайдиган қийноқларга гирифтор этилганлиги ҳақида матбуотга жуда кўп ёритилди. Бу масалада давлатимизда мен мурожаат қилмаган бирорта ташкилот қолмади. Ҳаттоки БМТнинг тегишли структураларига шикоят ёзганимга ҳам икки ойча бўлиб қолди, аммо ҳалигача ҳеч ким э...

  • 14:36Харухико Курода: Банкнинг мажлиси битди, эшагим лойдан ўтди

    Осиё Тараққиёт Банкининг 43-йиллик мажлиси кеча Тошкентда ўз ишини тамомлади. Унинг президенти Харухико Курода йиғилишнинг якунларига бағишланган матбуот конференциясида кутилмаган нарсаларни ҳам гапирди. У мажлис ўтиб бўлгунча, мезбонлар олдида лаганбардорчилик қилиб, Ўзбекистон Ислом Карим раҳнамолигида жаҳон молиявий-иқтисодий кризисини усталик билан айланиб ўтгани ҳақида лофлар сўзлади. Кеча эса, ишим битди, эшагим лойдан ўтди...

  • 14:04“Эзгулик” шикоятлар кўлами ортаётганидан ташвишда

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бугун тарқатган 15-сонли пресс-релизида мамлакатда давлат ҳокимияти органлари тизимидаги карахтлик ва фуқаролар мурожаатларининг амалда текширилмаёгани хусусида ёзади. Жамиятга келиб тушган бир қатор шикоятларни таҳлил қилиб, мамлакат ҳукуматининг фуқаролар мурожаати ҳақидаги қонун ва “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари тўғрисида”ги Пактга ама...

  • 13:28“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистоннинг ичидаги душманлар - Зелимхон Ҳайдаров ва Х.Кимсанбоев

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишлар бошқарувчиси З.Ҳайдаров ва Тошкент Давлат Аграр Университети ректори Х.Кимсанбоевларнинг “Мамлакат келажаги учун қилаётган” ҳаракатлари ҳақида. Бу кимсалар университетда чуқур илдиз отган коррупциянинг асосчилари бўлиб, улар биргаликда бир нечта талабаларнинг ўлимини бости-бости қилиб юборишди. Бу ва бошқа қатор жиноий ишлар ҳақида университетнинг фидойи ходимлари бир неча март...

  • 13:00Нью-Йорклик террорист Фейсал Шаҳзод ўзбекнинг Тоҳир Йўлдошига ҳам ҳукм ўқиди

    Ўтган шанба куни Нью-Йоркнинг энг машҳур Таймс майдонида (Times Square, америкаликларнинг Қизил майдони деса бўлади) портлатиш учун ташлаб кетилган бир автомашинанинг топилиши, душанба куни эса, ўша автомашина эгаси, Покистон аслли АҚШ фуқароси Фейсал Шаҳзоднинг қўлга олиниши ҳақидаги хабарларни диққатга сазовор эмас деб ҳисоблаган эдик. Ҳозир воқеаларнинг шундай тарафлари маълум бўлдики, улар - бутун дунё билан биргал...

  • 12:37“Ҳаракат” хатқутисидан: “Президентга мурожаат”

    Биринчидан, Ўзбекистон фуқароларидан, ушбу мурожаатим орқали сўрайман. Менинг эътирозим тўғрими ёки нотўғрими, мени манзилимга ёзма жавоб беришингизни сўрайман. Иккинчидан, мурожаатимдаги эътирозлар Ўзбекистон Республикаси халқи орасида беҳисоблигидан хабардормисиз, жаноб Президент! Учинчидан, Суд, Прокуратура, Хуқуқ тарғибот органлари ходимларидан ташқари, мутахассис хурматли хуқуқшуностлар (адвокатлар) бу менинг эъти...

04 May 2010
  • 22:47“Пaxтaкoр” – биринчи ўрингa чиқди

    Футбoл бўйичa Ўзбeкистoн XИX миллий чeмпиoнaтининг oлий лигaсидa eттинчи тур учрaшувлaридaн сўнг, Тoшкeнтнинг “Пaxтaкoр” жaмoaси ўн oлти oчкo жaмғaриб, пeшқaдaмгa aйлaнди. Ургaнчдa “Xoрaзм” жaмoaси мeҳмoни бўлгaн “Пaxтaкoр”чилaр мурaккaб вaзиятдa ғaлaбaгa эришди. Биринчи бўлим ўртaсидa мeҳмoнлaр вaкили Aртур Гeвoркян мaйдoндaн чeтлaтилди. Лeкин мoҳир ҳужумчи Aлeксaндр Гeйнриx “Xoрaзм” дaрвoзaсини нишонга олиб, жaмoaсигa 1:0 ҳисoбидa ғaлaб...

  • 20:44Мақоми маълум бўлмаганлар Боқиевнинг дахлсизлик мақомини бекор қилишибди

    Русларнинг “Новости” агентлиги бир соатча аввал тарқатган хабарга кўра, Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати президент Қурмонбек Боқиевнинг дахлсизлигини бекор қилувчи декрет чиқарибди. Энг қизиғи, қирғизларнинг оммавий ахборот воситалари бу ҳақда ҳали ҳеч нарса билдиришмади. Нодемократик режимлар учун оддий ҳол. Биз ўзбеклар ҳам ўз ҳукуматимизнинг баъзи қарорларини ташқ...

  • 20:07Ислом Каримнинг қизларидан биттаси Парижда навбатдаги кўнгилочар тадбир ўтказибди

    Пaриж шaҳридa буюк aллoмa Aбу Aли ибн Синo тaвaллудининг 1030 йиллигигa бaғишлaнгaн “Ибн Синo (Aвицeннa) бугун: илм вa фaлсaфa” мaвзуидa xaлқaрo илмий кoнфeрeнция бўлиб ўтди. Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг ЮНEСКOдaги дoимий вaкoлaтxoнaси, мaмлaкaтимизнинг Фрaнциядaги элчиxoнaси вa Aрaб дунёси фрaнцуз институти ҳaмкoрлигидa тaшкил этилгaн тaдбирдa қaтoр мaмлaкaтлaрдaн eтaкчи oлимлaр, мутaxaссислaр вa диплoмaтлaр иштирoк этди, дейилади ЎзАнинг хабарида. Ибн Синoнинг д...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону