Кундалик хабарлар - 23 May 2010

  • 13:10Толибон жангарилари Бағрамдан кейин Қандоҳорга ҳужум қилдилар

    19 майда НАТОнинг қалъаси бўлмиш Бағрам базасига ҳужум уюштирган Толибон жангарилари кеча Қандоҳордаги аэробазасига ҳужум қилдилар, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. НАТО расмийларининг билдиришича, кеча маҳаллий вақт билан кечқурун соат 8 атрофида базага яқин ергача етиб келган жангарилар, база тарафга қаратиб ракеталар отишган, ракеталарнинг сони маълум эмас. Базадаги баъзи ҳарбий ва ишчилар ярадор бўлган. ...

  • 07:44Биздан фарқли ўлароқ Ўзбекистон ахборот воситалари олтин бозори билан “қизиқмайди”

    Ўтган ҳафта дунё бозорларида олтиннинг нархи тушишни давом эттирди. Масалан, пайшанба куни бир унцияси $1,181.10 бўлган олтиннинг нархи жума куни $1,177.35 эди. Ўзбекистон олтинга бой ўлка бўлса ҳам, мамлакатимизнинг оммавий ахборот воситалари олтиннинг нархи билан қизиқмайдилар, тўғрироғи, уларнинг қизиқишига йўл берилмайди. Бир неча йил аввал олтин нархларининг дунё бозорларида ўзгариши ҳақида бизнинг сайтимиз мунтазам хабар бериб б...

  • 06:18Озорбайжонлик ёшларнинг Россия ташкилоти Лейла Алиева раҳбарлигида конференция ўтказди

    Аввал Озарбайжон, кейин Россия гимнларини айтиш билан бошланган конференцияга Озорбайжон оммавий ахборот воситаларида катта эътибор берилишининг биттагина сабаби бор – унинг раисаси Лейла Алиева, Ҳайдар Алиевнинг набираси, ҳозирги президент Илҳом Алиевнинг қизидир. Лейла Алиева бошқа бир қатор ташкилотларга ҳам раҳбарлик қилар экан. Масалан, у Москва Халқаро Муносабатлар Давлат Институти (машҳур МГМИО) Озорбайжон клубининг през...

  • 03:45Туркияда онамухолифат партияси янги раис сайлади

    Бугун Анқарада бир вақтлар Отатурк тарафидан қурилган, ҳозир мухолифатда бўлган Жумҳурият Халқ Партиясининг навбатдаги 33-чи қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой бугун бўлиши бир неча ой аввал эълон қилинганди. Бизнинг хабарларимиздан ҳам маълумки, 10 кунча аввал партия раиси Дениз Байкал ва шу партиядан мамлакат партламентининг аъзоси бўлган бир аёл ўртасидаги жинсий алоқани кўрсатувчи видеофильм ўртага чиқди. Бу видеофильмни...

  • 03:07Суд Бош прокурор устидан берилган шикоятни кўришни рад қилди

    Аввалги хабарларимизда Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаро Раҳимхўжа Алимжўжаевнинг Ўзбекистон Бош прокурори Рашитжон Қодировни “Фуқароларнинг мурожаатлари ҳақида”ги қонун ҳужжатларини бузганликда айблаб, судга ариза бергани ҳақида хабар қилгандик. Мазкур ариза фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди ҳамда апеллация инстанциясида Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилди. Икки суд ҳ...

  • 02:47Ўзбек ҳукумати учун амалда кишиларнинг фаровонлиги бир пулга қиммат

    Шу кунларда мамлакатимизнинг қишлоқ туманларида электр энергияси таъминоти қиш ойларидаги ҳолатига қайтди. Яъни, аҳолига суткасига 3-4 соат электр токи берилмоқда. Қашқадарё вилояти Электр тармоқлари идораси вакили Холмўмин Эркаевга кўра, сўнгги бир ой давомида аҳолига суткасига экинларни суғориш баҳонаси билан 10 соатдан ортиқ электр токи берилганди. Айни пайтда эса ғалла экин бошқа экинларни су&...

  • 02:34Гулнора Карим тилшунослик универститетида ўзбек тилини ўқитмоқчи (ёки ўқимоқчи)

    Кеча Фонд Форум васийлик кенгаши раиси Гулнора Карим Москва Давлат Лингивистика университпети билан ҳаомкрлик ҳақида меморандум имзолаган. Универститет маъмуриятнинг Тошкентга ташрифи чоғида амалга оширилган мазкур битимига кўра, илм даргоҳи қошида ўзбек тили ва маданиятини ўргатадиган марказ иш бошлайди. Универтистет ректори, профессор Ирина Халеева хоним Россияда ўзбек тили ва маданиятини ўрганишга ихлосмандларнинг кўплигини таъкидлади. Назаримизда, дейди...

  • 01:27Тошкентда кучли ёмғир ёғди, тоғолди туманларга сел келди

    Бугун куннинг биринчи ярмида Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа айрим вилоятларида кучли ёмғир ёғди. Барча ғубор ва чангларни ювган ёмғирдан зарар кўрганлар ҳам бўлди. Жумладан, йўлларда юриш, жамоат жойларида ўзига хос муаммолар вужудга келди..Қашқадарё ва Тошкент вилоятининг тоғли туманларида сел келгани айтилмоқда. Селдан аҳоли бирмунча моддий зарар кўрган, бироқ расмийлар тилида сел ҳақида гап йўқ.

  • 01:16Ислом Карим ШҲТ иштирокчиларини қабул қилди

    Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги тарқатган хабарда таъкидланишича, Президент Ислом Карим ўз саройида ШҲТнинг Тошкентда ўтган анжумани иштирокчиларини қабул қилган. Оқсаройдаги учрашувда Ислом Карим иштирокчиларга тузилманинг шу йил июнида ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгашининг анжумани кун тартиби бўйича қимматли маслаҳатларини берган. Ўз навбатида делегация аъзолари ҳам режимбошидан миннатдорлигини изҳор этганлар.

  • 00:54Тошкентда ШҲТнинг анжумани ўтди (янгиланган версия)

    Расмий хабарга кўра, бугун Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари йиғилди ва анжуманда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш миқёсини кенгайтиришга келишилди. Анжуман нафақат экстремизмга қарши курашни кенгайтириш, балки тузилма сафини кенгайтириш ҳам кўриб чиқилган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг таъкидлашича, унга янги аъзолар қабул қилиш масаласи ...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону