Кундалик хабарлар - 24 May 2010
- 06:12Ўзбекистондан навбатдаги ёлғон хабар: ёғ ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатида техник база янгиланган эмиш
Русларнинг Regnum агентлиги Ўзбекистон ёғ ва озиқ-овқат саноати Ассосиациясининг матбуот марказига таяниб, мамлакатда шу йилнинг биринчи уч ойлигида ўтган йилгидан кўпроқ, яъни 263,4 миллион долларлик истеъмол моллари ишлаб чиқарилганини билдирди. Бундай моллар - тозаланган ўсимлик ёғи, шакар, кир совунлари ва шу кабилар экан. Улар Ассосиацияга кирадиган 70 та корхонада ишлаб чиқарилибди Биронта русни шундай молларнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарил...
04:38Руслан Чагаевнинг ғалабасидан мухлислар шод, лекин унинг сиёсат қурбони бўлгани ачинарли
Кеча Германияда профессионал боксдаги илк жаҳон чемпионимиз Руслан Чагаев австралиялик Кали Миҳан устидан соф ғалабага эришди. Профессионал рингдаги мавеқига Кличко билан жангдан сўнг бироз дарз етган боксчимизнинг ғалабасини мухлислар катта ҳаяжон билан кутиб олишди. Жамоатчилик жойлари, ўзаро гап-сўзларда одамлар фақат Русланнинг ғалабасини гапиришмоқда. Ўзбекистон ахборот воситалари эса, боксчимизнинг жангини намойиш этиш тугул, унинг номи...
- 04:12Қашқадарёда бензин йўқ, нолиш ҳам йўқ
Шу кунларда Қашқадарё вилоятнинг аксар туманларида бензин йўқ. Бензин қуйиш шаҳобчалари, нефтбазалар бир неча кундан бери амалда ишламаяпти. Автомобиллар хусусий бензинфурушларнинг фаолияти ҳисобига ҳаракатланмоқда. Бир литр бензин 2200 сўмга (давлат нархи 1065 сўм) чиқиб кетган. Баъзилар бу ҳолатни Зеромакснинг инқирози билан боғлашмоқда. Аммо, мамлакатимиз нефть маҳсулотларининг қарийб 92 фоизини, газ...
- 02:30Россия АҚШга гиёҳсотувчилар рўйхатини берди, унда ўзбеклар борми?
Россия Наркотиклар Назорати Федерал Хизмати раҳбари Виктор Ивановнинг айтишича, Россия АҚШ наркополициясига Афғонистон ва Марказий Осиёлик 9 гиёҳсотувчининг рўйхатини берди. Бу ҳақда хабар тарқатган Новости агентлигининг билдиришича, руслар 175 та нарколаборатория ҳақида ҳам америкаликларга маълумот беришган ва бу лабораториялардан чиққан наркотиклар биринчи навбатда Россияга келаётганини айтиб, уларни тезроқ йўқ...
- 01:25Туркия президенти Қозоғистонга ташрифини Чимкентдан бошлади
Қозоғистоннинг расмий давлат хабар агентлиги Казинформ дам олиш кунида бўлгани сабабли, шундай муҳим хабарни, яъни Туркия президенти Абдуллоҳ Гулнинг бу мамлакатга келиши хабарини мустақил манбалардан олишга мажбур бўлдик. Абдуллоҳ Гул ўзининг 4 кунлик Қозоғистон сафарини бугун кечқурун Чимкентдан бошлади. Уни бир соатча аввал аэропортда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой шахсан кутиб олди. Маълум бўлишича, Нурсултон ...
- 00:44Сўнгги йилларда 4 миллиондан ортиқ афғон юртига қайтди
1979 йилнинг охирида Совет армиясининг Афғонистонга кириб, ўзига ёққанча ҳукумат қуриши, ундан кейин мужоҳидларнинг уруши, сўнгра Толибон билан уруш натижасида миллионлаб афғонлар юрт ташқарисига қочишган эди. БМТнинг Қочоқлар Бош Комиссарлигининг маълумотларига кўра, 2002 йилдан бери, яъни ҳозирги ҳокимият яратиландан бери, 3 миллион 600 минг афғон Покистондан, 865 минг афғон Эрондан ўз юртига қайтиб...
- 23:23Швеция Ислом Федерациясининг раиси турк аслли Тоҳир Акан бўлди
Бу мамлакатда яшайдиган 600 минг мусулмоннининг номидан гапириш ҳаққи борлиги иддао этилаётган Швеция Ислом Федерациясининг янги раиси сайланди, деб хабар беради Туркияда чиқадиган энг катта газеталардан бири - “Туркия” газетаси. Унинг исми – Тоҳир Акан. 1992 йили Туркиянинг Коня вилоятидан Швецияга кўчиб келган бу киши шу пайтгача Стокгольм яқинидаги Ҳанинге шаҳар Ислом жамияти раисининг ўринбосари бўлган. Энди у 1981 йилдан бери Швеция Ислом Феде...
- 22:16“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзимизгa ярaшa сиёсaт ёки кўр кўрни қoрoнғидa тoпгaндa
Гaп шундaки, ҳoзирги зaмoнaвий вa ўтa қaйнoқ дунёдa дaвлaт ўз мaвқeини сaқлaб қoлиши ёки бoшқaчa бир oбрў-эътибoргa эришиши учун фaoл тaшқи сиёсaт oлиб бoриши кeрaк бўлaди. Aлбaттa, тaшқи сиёсaтнинг aсoсий ўзaги ички сиёсaтдaн кeлиб чиқaди. Мaсaлaн, ҳeч қaчoн мaмлaкaт ичидa ўз xaлқининг мaнфaaтини ўйлaб иш тутмaгaн ҳукумaт, мaмлaкaт тaшқaрисидa ҳaм бундaй иш тутa oлмaйди, гaрчи у ҳoҳлaсa &...
- 21:19Қирғизистоннинг Вақтли ҳукуматида ички ғажишмалар бошланди, яна “Бирлик” ҳақ чиқди
Бу мамлакатда бошқалардан кўра ўзини мустақилроқ ва объективроқ қилиб кўрсатган 24.kg агентлигининг хабарларидан маълум бўлишича, номаълум одамлар Вақтли ҳукумат аъзоларининг телефон орқали суҳбатларининг аудио-нусҳасини Интернетда эълон қилишган. Бугун матбуот-конференцияси уюштирган Вақтли ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари Олмосбек Атамбоев бу аудио-нусҳалар ҳақиқий эканлигини, ...
14:39Барак Обама: янги халқаро тартиб лозим, ҳарбийлар ва дипломатия қўлма-қўл
Кеча АҚШнинг West Point Ҳарбий Академияси битирувчилари олдида нутқ сўзлаган президент Барак Обама кутилмаган янги гаплар гапирмади. Лекин, Жорж Бушнинг “ковбойча дипломатиясидан” фарқли бўлган йўлдан кетишини яна бир марта урғулади, дейилади АҚШ оммавий ахборот воситаларининг комментарийларида. Обама жаҳон олдидаги муаммоаларни ҳал этиш учун дунё билан бирга ҳаракат қилиш, янги дунё тартибини ўрнатиш ҳақида гапирар экан...