Кундалик хабарлар - 03 June 2010

  • 02:53Пединститутнинг тарих факультетидан бирданига 85 талаба ўқишдан ҳайдалди

    Тошкент Давлат Педагогика универститетининг тарих факультетидан бирданига 85 нафар талаба талабаликдан ўчирилди. Факультетга янги декан этиб тайинланган профессор Иброҳим Йўлдошевнинг бундай юмушга журъат қилиш сабабларини юқоридан келган кўрсатма билан боғлашмоқда. Факультет лаборантларидан бирининг таъкидлашича, 85 нафар талабанинг аксарияти қоғозлардагина ўқишга келадиган шахслардир. Уларнинг аксарияти ҳуқуқни муҳофаза &#...

  • 01:27Матбуотчиларни ўзларининг қадрдон масканидан қувишмоқчи

    Тошкентнинг машҳур Матбуотчилар (собиқ Ленинград, 32-уй) кўчасида жойлашган газета ва журналлар корпуси бошқа бир ташкилотга берилиши мумкин. Бу ҳақда Токент шаҳар ҳокимлигининг ижроия маҳкамаси бинода жойлашган оммавий ахборот воситалари вакилларига бу ҳақда огоҳлантириш берган. Режим идеологиясини юритаётган айрим нашрлар ҳозирдан эҳтиётини кўриб, бошқа жой қидиришга тушгани айтилмоқда, дейди мухбир...

  • 00:48Болгария президенти тоғ эчкини отганига изоҳ бермоқда, бизники эса одамларни қийратиб ҳам жим юрибди

    Болгария президенти Георгий Парванов 2008 йилнинг 6-8 ноябр кунлари Ўзбекистонга ташрифи даврида Нурота тоғ тизмаларидаги ов пайтида архар (ноëб тоғ эчкиси)ни отгани борасида Парламентга изоҳ берди. Лекин президент бу билан қутулмайдиганга ўхшайди: оғзига кучи етган-етмаган журналистлар, жамоатчилик вакиллари бу ҳақда ёзиб ётишибди. Булғор матбуотининг етакчи мавзуига айланган архар воқеаси ёзувчи Иво Инджевнинг янги китобига мавзу бўлди...

02 June 2010
  • 18:32 Ҳамид Карзай Жирғада нутқ сўзларкан Қобулга ҳужумлар бўлди

    Бугун Афғонистоннинг пойтахти Қобулда халқ маслаҳатчиларининг (оқсоқолларнинг) йиғилиши – Жирға бўлмоқда. Бу Жирға терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган. Йиғилишда мамлакат президент Ҳамид Карзай нутқ сўзлаётган пайтда террористлар борликларини кўрсатиб турдилар. Аввалига шаҳарга ракеталар отилди. Улардан бири конференция ўтказилаётган бинога яқин бир ...

  • 14:06Русларнинг “Союз” кемаси Жезқозғонга тушди

    Ичида уч комонавт бўлган бу кема Тошкент вақти билан 8:25 да Жезқозғоннинг жанубий-шарқидаги аввалдан маълум бўлган ҳудудга тушган. Маълумки, америкаликларнинг моки (шаттл) кемаларидан фарқли ўлароқ, “Союз” кемалари космодромга, яъни аниқ бир нуқтага учоқ каби қўнмайди, балки, парашют билан тахминий бир ерга тушади. Уч космонавт - Олег Котов, Тимоти Кример ва Соити Ногути Халқаро Фазовий Станцияда 163 кун ишлаб қ...

  • 13:55Чегара атрофидаги муаммолар бўйича ўзбек-қирғиз музокараларининг натижалари маълум бўлмоқда: Ўзбекистон чекинган

    Кеча Водилда ўтказилган ўзбек-қирғиз учрашуви гўёки дўстона шаклда ўтиб битгани қирғизлар тарафидан билдирилган бўлса ҳам, натижалар эълон қилинмаган эди. Қирғизистон томони учрашув натижаларини очиқлашга бошлади. Қирғизистон давлат чегара хизмати раҳбарининг ўринбосари Чолпонбек Турусбековга асосланиб, 24.kg агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистон Сох туманидан ўзининг қўшинлари ва оғир бронетехникасини оли...

  • 12:42Барак Обама туркларнинг ҳафсаласини пир қилди

    Ғазога инсоний ёрдам олиб кетаётган кемаларнинг Исроил тарафидан куч билан тўхтатилиши натижасида 10-15 киш ўлгани, 400 га яқин киши ушлангани хабар қилинганди. Ҳозир маълум бўлишича, “Озодлик флотилияси”нинг асосий кемалари туркларга оид бўлиб, ўлганлар ва қўлга олингаларнинг асосий қисми ҳам турк фуқаролари бўлган. Бу воқеага бўйича энг кескин баёнотлар берган ҳам Туркия бўлди. Ўтган йили Давосда Туркия бош вазири Ражаб Эрдўғ...

  • 12:00Ўзбек демократлари Брюсселдаги учрашувларни Европарламентдан бошлашди

    Кеча Ўзбекистон демократик мухолифатининг “Эрк” партияси раиси Самад Муродов, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосарлари Пўлат Охунов, Дайнов Ташанов, Ҳамдам Сулаймонов, партиянинг Сирдарё вилояти ташкилоти раиси Исроил Ризаев ва ҳозир Швецияда яшайдиган партия фаоли Анвар Каримовдан иборат ҳайъати Брюсселда Европарламентнинг ЕИ-Қозоғистон, ЕИ-Қирғизистон, ЕИ-Ўзбекистон ҳамкорлиги ва Тожикистон, Туркманистон, Монголия билан ало&#...

  • 06:44Тергов даврида яна бир қиз зўрлангани маълум бўлди

    Ўзбекистон Ички ишлари вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли Зангиотадаги аёллар қамоқхонасида яна бир қизнинг тергов даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари томонидан зўрлангани маълум бўлди. 1992 йилда Хоразм вилоятида туғилган, жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси (Наркотик ва психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш) билан ай...

  • 05:45Қирғизистон вазири русча фамилиясини ўзгартирди, ўзбеклар нима қилмоқчи?

    Қирғизистон Ички ишлар вазифасини вақтинча бажарувчи, “Ота Макон” партияси раисининг ўринбосари Болотбек Эсентаевич Шерниязов исмини ва анъанавий русча ёзиладиган фамилиясини ўзгартирди, дейилади АКИпресс агентлигининг хабарида. У янги паспорт олибди, унда вазирнинг исми Болот, фамилияси Шер шаклида ёзилибди. Хуллас, энди у Болот Шер. У паспортида русчасига ота исмини ёздиришдан ҳам воз кечган. Марказий Осиё мамлакатлари ичида расман бўлмаса ҳам феълан исм-фам...