Кундалик хабарлар - 05 June 2010
- 01:27“Эзгулик” жамияти ҳуқуқ ҳимоячилигига даъвогар фитначи гуруҳ устидан, милиция эса жамиятнинг устидан ғалаба қилди
Шу йилнинг 8 апрелидаги хабарларимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятини давлат рамзларини ҳақорат қилиш, Президент шаънини таҳқирлаш, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини ёмон қилиб кўрсатишда айблаб, жамиятни ёпиш даъвоси билан судга берган ҳуқуқ ҳимоячилари Виктория Баженова, Татъяна Давлетова, Людмила Кутеповаларнинг аризаси қаноатлантирилмагани хусусида ёзгандик. Даъвогарлар...
- 00:16Сирдарёдан хушхабар: “Бирлик”чи Исроил Ризонинг ўғли “Ниҳол” танловида ғолиб бўлди
Шу кунларда Европа мамлакаларида бўлиб, турли учрашувлар ўтказаётган “Бирлик” Партияси Сирдарё вилояти кенгаши раиси Исроил Ризонинг ўғли Беҳзод бугун вилоят миқёсида ўтказилган танловда “Ниҳол” мукофотини қўлга киритди ва мусобақанинг республика босқичига йўл олди. Афғон рубоби чалиш борасидаги маҳорати учун тақдирланган Беҳзод Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат Маданият институтида таҳсил...
07:27Ўзбек демократлари Европа Иттифоқи ҳукуматининг расмийлари билан учрашишди
Хабарларимиздан маълумки, аввал Швеция парламенти ва ташқи ишлар вазирлигида бир қатор учрашув ўтказган Ўзбекистон демократик мухолифатининг лидерларидан иборат гуруҳ ҳозир Брюсселда Европа Иттифоқининг мулозимлари билан кўришмоқда. Бу гуруҳ “Эрк” партияси раиси Самад Муродов, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосарлари Пўлат Охунов, Дайнов Ташанов, Ҳамдам Сулаймонов, партиянинг Сирдарё вилояти ташкилоти раиси Исроил Ризаев ва ...
- 07:05Нурсултон Назарбой “миллий лидер” мақомидан воз кечдими?
Русларнинг Интерфакс агентлиги Қозоғистон давлат телеканалида кеча кечқурун қозоқ тилида ўқиб берилган президент Нурсултон Назарбойнинг баёнотига асосланиб, Қозоғизстон президенти ўзига “миллий лидер” мақоми берувчи қонунни имзолашдан воз кечганини билдирди. Аммо, унинг баёнотида шундай сўзлар ҳам бор эмиш: “Миллий лидер мақомини қандайдир қонунлар билан белгилаш керак эмас, деб ҳисоблайман”. Қозо...
- 06:13Ўзбекистон “Формула-1” автопойгалари учун автомобиллар ишлаб чиқармоқчимиш
“Тошавтоспорт” ширати раҳбари, спорт устаси Алишер Нажмиддиновнинг маҳаллий матбуотга берган интервьюларида юртимиз автопойгачиларининг “Формула-1” мусобақаларида қатнашишга тайёргарлик кўришаётгани таъкидланади. Бу интервьюлардаги қизиқ бир ҳолат Ўзбекистон заводларининг автопойгалар учун машиналар ишлаб чиқариши масаласидир. Нажмиддиновнинг таъкидлашича, яқинда бу жараён бошланармиш. Яъни, автомобилсозликда юқори марраларни эгалла...
- 04:03Freedom House: “Ўзбекистон сўз эркинлиги борасида яна ёмонларнинг ёмони...”
Штаб-квартираси АҚШда жойлашган Freedom House ташкилоти жаҳондаги матбуот эркинлиги аҳволи борасида галги йиллик ҳисоботини очиқлади. Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни мунсабати билан янграган хитобда Ўзбекистон сўз эркинлиги йўқ давлат сифатида тилга олинган. Икки юзга яқин мамлакатдаги сўз эркинлиги аҳволини ўрганган ташкилот шартли равишда давлатларни уч тоифага бўлибди: "эркин", "қисман эркин" ва "эркин бўлмаган". Ҳар г...
- 03:31Хитой режими етакчиси Тошкентга келмоқда, бундан тужжорлар хурсанд
Шу йилнинг 9-11 май кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг давлат раҳбарлари саммитида қатнашиш учун Тошкентга келаётган Хитой Халқ Республикаси раиси Ху Цзиньтао мамлакатимизга бир йўла давлат ташрифини ҳам амалга оширар экан. Бунга пойтахтда юқори даражада тайёргарлик кўрилмоқда. Тошкентда кейин Қозоғистонга кетадиган Хитой раҳбарининг ташрифидан айниқса ўзбек тужжорлари хурсанд. Чунки бир неча ойдан бери Хитой билан борди-к...
- 03:09ЕИ мулозими Пьер Морель “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят билан учрашди, “Бирлик” Партиясини рўхатдан ўтказиш масаласи тилга олинди (тузатилган версия)
Бугун Италиянинг мамлакатимиздаги элчилигида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Морель “Бирлик” Партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят ҳамда ҳукуматнинг бир қанча нодавлат ташкилотлари вакиллари билан учрашди. Сўзлашувлар давомида Иттифоқнинг юқори мартабали мулозими кўпроқ ҳуқуқ ҳимоячисининг мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий ва инсон x...
02:14Ўзбекистоннинг элчиси Россия президентига ишонч ёрлиғини топширди
Россия президентининг матбуот хизматига асосланиб тарқатилган хабарлардан маълум бўлишича, бугун Ўзбекистоннинг Москвадаги янги элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаев Дмитрий Медеведевга ишноч ёрлиғини топширди. Аввал Қирғизистонда элчимиз бўлган бу киши шу йил 3 майда Олий Мажлис Сенати тарафидан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси этиб тайинланганди. Россиядаги аввалги элчи Илҳом Неъматов эса, АҚШга элчи қилиб жўнатилган. Зиёдулла Пўлатхўжаевдан ташқари Гер...
- 01:38Прeзидeнтимиз рaҳнaмoлигидa ишчи вa иш бeрувчиларнинг ҳуқуқлaрини ҳимoя қилишга қаратилган суғурта бозори яратилмоқда
Табиий, Ўзбекистон ҳамма нарса президентнинг ташаббуси билан, унинг раҳнамолигида қилинади. ЎзАнинг бугунги хабаридан маълум бўлишича, ишчи вa иш бeрувчиларнинг ҳуқуқлaрини ҳимoя қилишга қаратилган суғурта бозорини халқаро андозаларга мос қилиб шакллантиришга ҳам Ислом Карим раҳномалик қилаётган экан. Унинг раҳнамолигини исботлаш учун аниқ факт ҳам келтирилган. 2009 йил 16 aпрeлдa қa...