Кундалик хабарлар - 29 June 2010
- 06:33Эрдўғон: Муносабатлар нормаллашиши учун Исроил тўрт шартимизни бажариши керак
Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон Канаданинг Toronto Star newspaper нашрига берган интервьюсида Исроил билан муносабатлар нормаллашиши учун Исроил 4 та шартни бажариш кераклиги айтибди. Бу шартлар қуйидаглар – Исроил “Озодлик флотилияси” таркибида Ғазога инсони ёрдам олиб кетаётган турк кемасига ҳарбий ҳужум уюштиргани ва 10 туркни ўлдиргани учун кечирим сўрасин; ўлганларнинг оилаларига тавон тўласин; Туркларнинг ўлимига сабабчи бўлган воқеалар халқа...
- 06:08Вақтли ҳукумат “ўзбек” сўзидан ҳам қўрқади: Қирғиз-Ўзбек Университетининг номи ўзгартирилди
Жалолободдаги Қирғиз-Ўзбек Университетининг Илмий Кенгаши кечаги мажлисида университетга янги ном берибди. Энди у Марказий Осиё Университети деб аталади. Сўнгги ойлардаги воқеалар ҳисобга олинмаса, университет номининг ўзгариши, балки, катта сиёсий аҳамиятга эга бўлмасди. Аммо, маълумки, бу Университетни Қирғизистондаги ўзбеклар диаспорасининг лидерлигига даъво қилиб келган Қодиржон Ботиров яратган. Бу одам, кўринишидан, Вақтли x...
- 05:26Французский премьер попросил мусульман отказаться от паранджи
Премьер-министр Франции в понедельник призвал французских мусульман отказаться от ношения паранджи. Через неделю в парламенте запланировано слушание по законопроекту о полном запрете на ношение бурки и никаба в общественных местах. Франсуа Фийон обратился к светскому мусульманскому большинству страны с просьбой противостоять попыткам радикальных меньшинств помешать интеграции мусульман в европейское общество. «Вы должны стоять в авангарде борьбы против нетерпимости», – сказал Фийон. Фран...
- 04:35Туркман матбуоти Ўзбекистон билан чегарада божхона очилганини олқишламоқда
Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятидаги Ўзбекистон билан чегара постида қурилган божхона пунктининг муҳташамлиги туркман оммавий ахборот воситаларининг етакчи мавзусига айланган. Бу икки қаватли бино хорижлик қурувчилар томонидан бунёд этилибди. Маскан қурилишига бу қадар эътибор берилаётганига қараганда бино туркманбоши Бердимуҳамедовнинг шахсий топшириғи билан қурилганга ўхшайди. Ҳамон виза тартиби сақланиб ...
- 04:20Около 20 человек задержаны на Тверской площади в ходе акции за отставку Лужкова
Около 20 человек задержаны на Тверской площади российской столицы в ходе флеш-моба «Черная метка для Лужкова». Об этом сообщил один из задержанных, координатор движения «Левый фронт» Сергей Удальцов. По его словам, всего на площадь у здания мэрии Москвы с требованием отставки градоначальника вышли около 200 человек, задержания продолжаются. Как сообщил Удальцов, милиция ведет себя очень жестоко: «На людей накидывались, душили, тащили по асфальту». По словам Удальцова, ему самому содрали в ...
- 03:43Ўзбекистонда хизматлар учун тўлов тизимида жиддий муаммо юзага келди
Телефон, интернет ва бошқа маиший тўловларни амалга оширадиган PAYNET тизимида юзага келган инқироз кўпчилик юртдошларимизни шошириб қўйди. Ўз соҳасида деярли монополист бўлган тизимнинг ишламаётгани боис қатор ноқулайчиликлар туғилмоқда. Уяли алоқа компаниялари эшигида турнақатор навбатлар юзага келган, ҳатто шу масканларда юзага келган можароларга миршабларнинг аралашаётгани ҳам айтилади. Мамлакатдаги PAYNET тизимининг ...
- 03:19Мамлакатимизда Orient Finans номли янги банк иш бошлади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг матбуот хизмати устав сармояси 11,48 сўм (5000 АҚШ доллари атрофида) бўлган янги банкнинг фаолият бошлаганини маълум қилди. 80 фоиз муассислари жисмоний шахслар бўлган молия муассасаси кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватловчи мамлакатдаги 32-нчи тижорат банки экан. Устав жамғармаси акс этган рақамданоқ ножиддийлиги кўриниб турган банкнинг келажаги қандай бўлиши ҳозирданоқ маълум. Чун...
- 02:28Ислом Каримга пахта қўймаган Кембриж Универститети ўқитувчилари қолганди...
Бугун маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Кембриж Университети профессори Сидхарт Саксенанинг Қирғизистон жанубидаги хунрезликлар юзасидан Ислом Каримга миннатдорчилик мактуби эълон қилинди. Ўз мактубида домла Ислом Каримни Қирғизистондаги қатлиомдан сўнг дарҳол жасорат кўрсатган улкан йўлбошчи деб улуғлабди, унинг бу фазилати бутун дунё раҳбарларига ўрнак бўлиши лозимлигини қайд қилибди. Исмига кўра миллати ҳин...
- 01:41Дилмурод Саййид БМТга мурожаат қилди, бундан фойда бўлармикан?
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти бўлими фаоли Дилмурод Саййид Ўзбекистон ИИВнинг ЖИЭББга қарашли 64/49-муассасасидан туриб, БМТнинг тегишли структураларига мурожаат қилди. Бу ҳақда хабар қилган жамият фаоллари журналистнинг мурожаатида ўзининг адолатсизлик қурбони бўлгани, шунга қарамай озод қилинмаётгани таъкидланади. Дилмурод Саййид ўз мурожаатида сўнгги сиёсий воқеалар сабаб кун тартиби...
- 01:05АҚШнинг яна бир мулозими Тошкентга келди
АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида пайдо бўлган хабарда айтилишича, мамлакат Давлат котибининг аҳоли, қочқинлар ва миграция масалалари бўйича ёрдамчиси Эрик Шварц Тошкентга келди. Ваколатига кўра ҳам бевосита Қирғизистон масаласи бўйича юртимизга келгани тушунарли бўлган мулозимнинг ҳукумат доиралари билан музокаралар олиб бораётгани таъкидланади. Шунингдек, АҚШ расмийсининг Халқаро Қизил Хоч қўмитаси раҳба...