Кундалик хабарлар - 01 July 2010

  • 00:46Ўзбекистон яна бир соҳада рекордга даъво қилмоқда

    Бугун “Правда Востока” газетасида эълон қилинган хабарга кўра, Қорақалпоғистонинг Тўрткўл туманида сайёрамизнинг энг кекса одами - Тўти Юсупованинг яшаётгани ҳақида хабар берилибди. 1880 йилда туғилган онахон эртага 130 ёшини тантана қиларкан. Умри оғир меҳнатлар билан ўтган момо ўзини бардам ҳис қилаётган экан. Албатта, онахоннинг умри узунлигига шубҳа йўқ, лекин айни пайтда унинг 130 ёшга киргани &...

  • 00:13Ўзбекистон тожиклар учун ҳаводаги ҳаракатларни ҳам тўсмоқчи

    “Свобода” радиосининг хабарига кўра, Ўзбекистон ҳукумати қўшни Тожикистон билан авиа юк ташиш бўйича барча шартномаларни бекор қилган. Тожикистон авиадиспечерлик хизмати раҳбари Азиз Набиевга иқтибосан берилган хабарда таъкидланишича, Тожикистон энди авиапарвоз ва юк ташишнинг муқобил йўлларини изламоқда. Узоқ вақт музокаралардан сўнг уч кун аввал, яъни шу йилнинг 27 июнида тузилган шартноманинг бекор қилиниши қўшнилар ўртасидаги ...

30 June 2010
  • 23:48Ислом Карим Роза Отунбоевани янги рутба билан қутлади

    Бугунги маҳаллий оммавий ахборот воситалари президент Ислом Каримнинг Қирғизистон Вақтли ҳукумати раҳбари Роза Отунбоевага йўллаган табрик телеграммасини чоп этди. Унда 27 июнь куни мамлакат бўйлаб ўтказилган референдум номли масхарабозликнинг норасмий натижаларига кўра вақтли ҳукумат раҳбари этиб сайланган Роза Отунбоева режимбошимиз тмонидан қутланиб, азалий қардош халқларнинг асрий муносабатлари яна-да мустаҳкамлани...

  • 20:39Ўзбекнинг давлат раҳбари ҳам, мухолифатчиси ҳам, космонавти ҳам бир хил - эртак-ҳикоялар оғушида яшайдилар

    Гина-кудуратларни унутайлик, ярашайлик, бирлашайлик, деб ибтидоий шиорлар отиш ҳамма ўзбекларнинг, тўғрироғи, бирликчилардан бошқа ҳамма ўзбекларнинг касаллиги. Бу шиорлар ишламаяптику, демак, “Бирлик” раҳбарлари ҳақдир деб ўйлашга ҳам ақллари етмайди уларнинг. Энди бундайлар қаторига ўзбекнинг биринчи космонавти Солижое Шарипов ҳам қўшилибди. У Қирғизистоннинг хавфсизлик хизматининг собиқ раҳ...

  • 07:21Мамлакат парламенти ноҳукумат ташкилотларга грантлар бермоқчи

    Ўзбекистон Парламенти ҳузуридаги Ноҳукумат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамғармаси грантлар учун танлов эълон қилди. Танловнинг асосий шарти - ноҳукумат ташкилотлар “Баркамол авлод йили” давлат дастурини амалга оширишга қаратилган лойиҳаларни тақдим этиши лозим. Қиймати 10 миллион сўмга қадар бўлган (4000 АҚШ доллари атрофида) грант лойиҳалари учун ари...

  • 06:41Dow Jones индекси навбатдаги ўпирилишга дучор бўлди, кризисдан чиқиш барқарор эмас

    Ш йил 11 майдаги хабарларимиздан бирида, АҚШ фондлар бозоридаги нархларнинг кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones бир ҳафта ичида 5 фоиз қиймат йўқотиб, 11 мингдан 10 минг 380 га тушгани билдирилганди. Бунинг сабаби сифатида Юнонистонга $110 млрд қарз берган Европада, аниқроғи, еврозонада молиявий беқарорлик бўлиши, бу беқарорлик АҚШга таъсир кўрсатиши мумкинлигидан келиб чиққан қўрқув эканлиги деб тахмин қилинганди....

  • 06:10Ўзбекистон Миллий академик театри админстратори маъмурий жавобгарликка тортилган

    Бундан 4 кун аввал Ўзбекситон оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами Ўзбекистон Миллий академик таеатри биносида нишонланиб, у ерда президент Ислом Каримнинг журналистларга йўллаган табриги Давлат маслаҳатчиси Хариддин Султонов томонидан ўқиб эшиттирилганди. Норасмий манбалардан олинган хабарга кўра, президент табриги ўқиб бўлиниб, кечанинг бадиий қисми бошланган пайтда бинода электр токи ўчиб, муҳташам сарой зулмат ичида қолди. Қарийб ...

  • 05:32Ўзбекистон президенти лавозимига номзодини қўйган ҳуқуқ ҳимоячиси пикетга чиқди

    Кеча “Ўзбекистонда демократик ва ҳалол сайловлар учун” номли ташкилотнинг вакили Абдилло Тожибой ўғли Буюк Британия элчилиги олдида норозилик намойиши ўтказган. “Ўзбекистонда Қонун ишламас экан, у давлат ҳисобланмайди” деган плакат билан 15 минут элчилик биноси олдида турган протестант ҳузурига элчилик таржимони Леонид Кудравцев тушибди ва унинг талабларини Ўзбекистон ҳукуматига етказишини айтибди. 2007 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини президен...

  • 04:52Ўзбекистон президенти лавозимига номзодини қўйган ҳуқуқ ҳимоячиси пикетга чиқди

    Бугун “Ўзбекистонда демократик ва ҳалол сайловлар учун” номли ташкилотнинг вакили Абдилло Тожибой ўғли Буюк Британия элчилиги олдида норозилик намойиши ўтказган. “Ўзбекистонда Қонун ишламас экан, у давлат ҳисобланмайди” деган плакат билан 15 минут элчилик биноси олдида турган протестант ҳузурида элчилик таржимони Леонид Кудравцев тушибди ва унинг талабларини Ўзбекистон ҳукуматига етказишини айтибди. 2007 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини президе...

  • 04:48Ваъзхон қориларни лицензиялаш бошланди

    Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида тўй-маъракалар, анжуманларда ваъзхонлик қилувчи қориларни саралаш ва уларни лицензиялаш бошланди. Диний идора вакилига кўра, бу амалиёт ваъзхонлик қилувчи қориларнинг маъсулиятини ошириш, диний маърузаларнинг сифатини яхшилаш ҳамда суиистеъмолликка қўймаслик мақсадида ўтказилмоқда. Унинг айтишича, айрим қорилар сиёсатга тўғри келмайдиган, фақат худодан қўрқишга қаратилган (...