Кундалик хабарлар - 26 March 2011
- 04:07Қирғиз ҳукумати Ўшда тўкилган қон изини товон пули билан ювмоқчи
Бугун Қирғизистон ҳукумати Ўш фожиаларида ўлдирилган фуқароларнинг хонадонларига бир миллион қирғиз соми (21,3 минг АҚШ доллари атрофида) товон пули берилишини эълон қилди. Бу қарор Парламентда қонунлаштирилса, мамлакат жанубидаги асосан ўзбек хонадонлари юқорида келтирилган миқдордаги хун пулига эга бўлади.
- 03:05Покистон Ўзбекистонга ўзбек жангариларни тутиб бермоқчи эмас
Покистон ҳукумати раҳбари Юсуф Ризо Ғилонийнинг Тошкентда ўтказган музокаралари чоғида ўзбек жангариларини Ўзбекистонга тутиб топшириш ҳақидаги битим имзоланиши режалаштирилган бўлса ҳам, у имзоланмади. Тўғрироғи, бу борада тарафлар келиша олмаган. Бу ҳақда Покистонда чоп этиладиган “The Express Tribune” нашри маълум қилди. Асосан Ўзбекистон учун манфаатли бўлган мазкур битим бирибир яқин орада имзоланиши мумкин. Г...
- 01:55Тошкентда шоир Абдулла Ориповнинг 70 йиллик юбилейи ўтди
Бугун Тошкентдаги Миллий Театр биносида Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Абдулла Ориповнинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан ижодий кеча ўтказилди. Дастлаб Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов шоирни президент ва ўзи номидан қутлади. Сўнг саҳнага собиқ “Бирлик”чи, шоир Эркин Воҳидов, профессор Тўра Мирзаевлар кўтарилиб, Ориповнинг ижодий фаолияти, асарлари ва ўзбек адабиётидаги ўрнига тўхталди. Бирмунча файзсиз ўтган...
- 01:37Жаслиқда ваҳшиёна қийноқққа солинаётган маҳкумлар ичида “Эрк” партияси раиси Самад Муроднинг жияни ҳам бор
2000 йилда жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди томонидан “Ҳизб-ут таҳрир” диний радикал оқимига мансубликда айбланиб, 17 йилга озодликдан маҳрум қилинган Анвар Хўжамқулов ва унинг 10 нафар шериги ваҳшиёна қийноқларга солинмоқда. Улар бир неча муддатдан бери жазо карцерига ташланган бўлиб, бу ҳақда Анварнинг отаси Абдувоҳид ака шу йилнинг 13-17 март кунлари Жаслиқда бўлган чоғида хабар то...
- 01:19Автоуловингдан жойнамоз чиқса, жавобгарликка тортиласан
Мамлакатимизнинг пост-патрул масканларида ўрнатилган назорат пунктларида автоуловлар текширилиб, ундан диний адабиёт ёки жойнамоз топишса, ҳайдовчини муайян тартибда жазога тортишмоқда. Мухбирларимизга мурожаат қилган худди шу каби вазият қурбонлари миршаблар қўлидан таниш-билишларни ўртага солиш, ўзаро келишув йўли билан зўрға қутулаётганини гапириб бердилар. Жиззах вилояти ИИБ ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган Акмал исмли ҳайдовчи мазкур ...
- 00:45Жаҳонгир Муҳаммаднинг акаси оламдан ўтди
АҚШда сиёсий бошпана билан яшаётган таниқли адиб ва журналист Жаҳонгир Муҳаммаднинг Аббос исмли акаси оламдан ўтгани ҳақида маъшум хабар келди. Кўпчилик мусофирдаги юртдошларимиз сингари жигари қабрига тупроқ торта олмаган Жаҳонгир ва унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз. Илоҳим марҳумнинг тупроғи енгил бўлсин!
- 23:29Большинство россиян ничего не знают об оппозиционерах
Большинству россиян не знакомы имена старейшей правозащитницы России Людмилы Алексеевой и члена бюро оппозиционного движения "Солидарность" Ильи Яшина. Об Алексеевой ничего не знают 76 процентов жителей России, а про Яшина не слышали 68 процентов россиян. Такие данные получил "Левада-центр", опросив 1600 человек. Самым известным оппозиционером оказался Борис Немцов. Про него не знает всего четверть россиян. 35 процентов респондентов ничего не слышали про бывшего главу правительства Росси...
- 11:45Лоф уриш навбати мобиль компанияларга етди
Болқон ярим оролидаги TeliaSonera ширкатининг шўъба корхонаси ҳисобланган Ucell мобил алоқа оператори Ўзбекистондаги мижозлари сони 8 миллиондан ошганини маълум қилди. Бу ҳақда компания Бош директори, исмига қараганда миллати турк бўлган Ўғуз Мемигувен (Огуз Меминювен) замонавий технологиялардан фойдаланиб, хизмат сифатини ошираётганини маълум қилган. Бундан ташқари, МТС компанияси мижозларининг 9 миллиондан ошгани, Билайн уяли телеф...
- 07:31Ўзбекистонда автоуловларни газлаштириш жадаллашади
“Ўзбекнефтгаз” ширкати тарқатган маълумотга кўра, Навоий вилоятида Корея Республикаси билан ҳамокрликда автоуловларга газ ускуналари ўрнатиш бўйича янги завод қуриш борасида битимга келишилган. Мазкур лойиҳа қиймати 42,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, унда “Ўзбекнефтгаз”нинг улуши 50 фоизга тенг. Мазкур лойиҳа 2014 йилга қадар амалга оширилади ва автоуловларга газ баллонлари ўрнатадиган завод бунёга келади. Нисбатан арзон ёқилғи ...
- 04:35Украинада ҳам масхарабозлик: Бугун рўйхатга олинган 187-чи сиёсий партия Таъсис қурултойидан кейин номини ҳам ўзгартиришга улгурибди
Украинларнинг УНИАН агентлигининг хабарига кўра, бу мамлакатнинг Адлия вазирлиги 187-чи сиёсий партияни рўйхатга олибди. Маълум бўлишича, ўтган йили 17 апрель куни “Сиёсий партия – Ирода” номи остида тузилган бу ташкилот ўтган йили 5 октябрда номини “Сиёсий партия – Янги ҳаёт” деб ўзгартиришга ҳам улгурган. Бугун шу янги номли партия Украинанинг 187-чи сиёсий партияси сифатида рўйхатга олинибди. Хабарда бу партиянинг асосий мақсади нима, у қайси принцип ва ғоя...