Кундалик хабарлар - 29 March 2011

  • 04:07Буюк санъаткор Сойиб Хужаевнинг рафиқаси оламдан ўтди

    Ўзбек санъатида ўчмас из қолдирган комик актёр Сойиб Хўжаевнинг рафиқаси Раъно ая кеча 97 ёшида оламдан ўтди. Онахоннинг маъракасига минглаб саънат кишилари, жамоат арбоблари ва оддий одамлар келишди. Улуғ санъаткорнинг камтарин беваси пойтахтдаги Минор қабристонига қўйилди.

  • 03:35Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи кўтарилди

    GM-Uzbekistan автозаводида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи кечадан бошлаб 18 фоизга кўтарлиди. Бу ҳақдаги хабарни заводнинг асосий дилери бўлган “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси мутасаддилари ҳам тасдиқлади. Шундоғам қиммат бўлган, хорижий машиналарни киритмаслик эвазига сотилаётган автомобиллар яна аҳолига қийинчиликлар туғдирадиган бўлди. Нархи қимматлигига қарамай эркин савдода бўлмаган, чўтал ва ...

  • 03:10Диний китоблар сотувчи дўконлар бекилмоқла

    “Озодлик” радиоси тарқатган маълумотда айтилишича, Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида жойлашган “Китоблар дунёси” савдо мажмуасидаги диний адабиётлар сотувчи 20 га яқин расталар бекитилди. Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати, Ички Ишлар Вазирлиги, Солиқ Қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси аскарларидан иборат тифтишчилар бу ерга қадам босишганидан сўнг дўкон эшигига қулф урилган. “Ҳаракат” мух...

  • 02:24Тошкентда хусусий гаражлар бузиб ташланмоқда

    Пойтахтда кеча бошланган вайронгарчиликлар одамларда жиддий норозилик уйғотмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, шаҳар ҳудудида жойлашган барча хусусий гаражлар бузиб ташланяпти. Товон пули ёки машина қўйиш учун бошқа жой берилмасдан амалга оширилаётган мазкур ҳаракатни тушуниш қийин. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мутасаддилари ҳам ҳолатни изоҳлаб бера олишмаяпти. Уларнинг айтишича,...

  • 01:47Ўзбеклар америкапараст бўлиб кетяпти

    Gallup ва Meridian халқаро марказлари томонидан мамлакатимиз ва қўшни тожиклар ўртасида ўтказилган сўров натижалари кишиларнинг АҚШ ҳукуматига нисбатан ижобий муносабатини акс эттирди. Марказий Осиёдаги бошқа халқларга қараганда юртимизда АҚШга муносабат анчайин илиқ экан. Масалан, респондентларимизнинг 47 фоизи АҚШ раҳбариятини маъқуллаган, тожикларда ҳам айнан шу кўрсаткич, дейди мухбиримиз.

  • 01:18Тошкенда шaxмaт бўйичa жaҳoн чeмпиoнлaрининг учрaшуви

    Кеча Тошкентда шaxмaт бўйичa икки жaҳoн чeмпиoни – ўзбeкистoнлик Рустaм Қoсимжoнoв вa ҳиндистoнлик Вишвaнaтaн Aнaнднинг ўртoқлик учрaшуви бўлиб ўтди. Ўзбeкистoн Мaдaният вa спoрт ишлaри вaзирлиги, мaмлaкaтимиз Шaxмaт фeдeрaцияси ҳaмдa “Ўзбeкистoн мaдaнияти вa сaнъaти фoруми” жaмғaрмaси ҳaмкoрлигидa тaшкил этилгaн мaзкур учрaшув Ўзбeкистoн шaxмaт спoртининг xaлқaрo мaйдoндaги нуфузини янaдa oшириш, мaмлaкaтимиз шaрaфини мунoсиб &...

28 March 2011