Кундалик хабарлар - 26 May 2011

  • 07:04Барак Обама: АҚШ ва Ғарб Яқин Шарқда етакчи роль ўйнаши керак

    Икки кун аввал расмий ташриф билан Буюбританияга келиб, турмуш ўртоғи билан биргаликда Қиролича Елизаветининг шаҳсий маҳмони ҳам бўлган АҚШ президенти Барак Обама бугун (Тошкент вақти билан кеча – “Ҳаракат”) Лондондаги минг йиллик тарихга эга бўлган Вестминстр Саройида бу мамлакат парламенти иккала палатасининг қўшма мажлисида нутқ сўзлади, Яқин Шарқда бўлаётган ислоҳотлар АҚШ ва Европа Иттифо&#...

  • 06:27Ўзбекистон мактабларида охирги қўнғироқ чалинди

    Кеча мамлакатимиз мактабларида навбатдаги ўқув йили тугади. Охирги қўнғироқ чалинди, битирувчилар келажак ташвишлари билан шуғулланишга, қолганлар таътилга кетди. Gazeta.uz сайтининг Халқ таълими вазирлигидан олган маълумотларига кўра, бу йил 9-чи синфни 590 минг 953 нафар бола битирди. Улар ўқишни академик лицей ва ҳунар коллежларида давом эттиришади. Ўзбекистондаги 9779 умумий таълим, 303 мусиқа ва саънат, 425 спорт мактабда 4 м...

  • 05:50Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Туркманистонга келиш арафасида

    Туркманистон тарафи Ҳамид Карзайнинг 28-29 май кунлари расмий ташриф билан Ашхободга келишини эълон қилди. Икки президент ўзаро ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишмоқчи. Ўша кунларда электроэнергетика, транспорт, савдо ва маданият соҳасида бир қатор ҳужжатлар имзоланади.

  • 04:43Кеча Хитой элчиси, бугун Россия элчиси...

    Бугун Россиянинг Тошкентдаги бош дипломати Владимир Тюрденев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига келибди. Кеча Хитой элчиси зиёрат қилган бу маскан Президент Ислом Каримнинг доимий назорати ва кўрсатмалари асосида ишлайдиган орган бўлгани учун ҳам элчининг ташрифи муҳим. Учрашувда ҳамкорликнинг янги қирралари ҳақида гап кетибди. Ислом Каримнинг Кремлга сим қоққани-ю, ҳамкорликнинг келажаги муҳокама қилинибди. ...

  • 04:32Туркманистонда топилган янги газ кони ҳажми бўйича дунёда иккинчи

    Бу мамлакатда 2007 йилда топилган Жанубий Иолатан газ кони ҳажми бўйича дунёда иккинчидир, деган хулосага келибди инглизларнинг Gaffney, Cline & Associates номли аудитор ширкати. Бу хухсдаги аниқ рақамлар, AFP агентлигининг билдиришича, Туркманистон ҳукумати билан келишилиб, кейинроқ эълон қилинар экан. Аввалига бу газ конининг заҳиралари 4-14 млрд куб метр деб баҳоланган экан. Шундай бўлганда ҳам, бу кон дунёда тўртинчи ўринда бўларди. ...

  • 04:09Сторонники Саакашвили: действия оппозиции не помешают провести военный парад в Тбилиси

    Парламентское большинство Грузии не рассматривает возможность отмены парада 26 мая в Тбилиси в день независимости Грузии, сообщает корреспондент «Газеты.Ru». Парламентарии не ответили журналистам на вопрос, что будет в случае, если акция протеста, которая проходит перед зданием парламентом не разойдётся до завтрашнего дня. Несколько дней назад депутаты заявляли, что если участники акции будут действовать в рамках закона, процесс завершится по обыкновению, если же будет нарушен закон, ответ б...

  • 03:20Белорусия президенти Қозоғистонда

    Расмий ташриф билан Қозоғистонга келган Белорусия президенти Александр Лукашенко бугун қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбой билан учрашди, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида. Икки президент давлатлараро ҳамкорликни яна чуқурлаштириш ҳақида умумий гаплар гапиришган, қозоқ-белорус ширкатларининг сонини ошириш, яқин орада икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажмини 1 млрд долларга етказиш хусусида келиш...

  • 02:52Қирғизистон парламенти мамлакат жанубидаги қирғин бўйича тайёрланган ҳисоботларни кўришга бошлади

    Парламентнинг бугунги мажлисида парламентнинг ўзи тайинлаган Комиссиянинг ҳисоботи эшитилди ва ўша воқеалар бўйича депутат Жилидзкан Жолдошова томонидан олинган фильм кўрилди. Қирғизистон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарлардан кўриниб турибдики, ҳамма депутатлар қирғиз фашистларини оқлашга, воқеаларнинг сабабчиси қилиб аввалги президент Қурмонбек Бақиев одамларини ва ўзбек сепаратчиларини кўрсатишга интилишга...

  • 02:33Ёвуз миршаблар гуруҳи ўз “топилма”сини ўрис матбуотида ёритди

    Ўзбекистон транспорт милицияси томонидан ўйлаб топилган “қўпорувчилар гуруҳи” аъзоларининг 7 йилдан 12 йилга қадар қамоқ жазоларига ҳукм қилингани ҳақида “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар тарқатди. Ўтган йил кузида инсон қиёфасидаги миршаблар гуруҳи томонидан тузилган 10 кишидан иборат “қўпорувчилар гуруҳи” темир йўл шпалларини ечишга уринган. Тергов давридаги тилга олиб бўлмайдиган қийноқ усул...

  • 02:05Норбой Холжигитовда саратон аломатлари бор

    Оғир аҳволда Тошкентдаги 64/18-муассасага олиб келинган ҳуқуқ ҳимоячиси Норбой Холжигитовнинг ҳолати ҳақида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари эжамиятининг Жиззах вилояти бўлими хабар қилди. Унда таъкидланишича, Қаршидаги 61-колонияда жазо муддатини ўтаётган “Бирлик”чининг танасида пайдо бўлган тошмалар саратон хасталиги билан боғлиқ белгилар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Норбой аканинг рафиқаси Б...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону