Кундалик хабарлар - 27 May 2011

  • 21:51Ўзбекистон ўз тарихида илк марта Австралияга элчи тайинлади

    Мамлакатнинг қатор расмий нашрлари Австралиянинг генерал-губернатори Квентин Брайснинг Сингапурда жойлашган резеденциясида Ўзбекистон элчиси Алишер Қурмоновдан ишонч ёрлиғи қабул қилиб олгани ҳақида ёзди. Яшил қитъага илк марта дипломат юборган Ўзбекистон ҳукумати эса мазкур мамлакат билан ўзаро ҳамокрликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлаган. Генерал-губернатор ва элчимиз ўртасидаги суҳбатда икки томонлама ҳ...

  • 21:25Умумжаҳон Қозоқлар Қурултойининг тўртинчиси бўлиб ўтди, ўзбеклар ғафлат уйқусида

    25 май куни унинг очилишида нутқ сўзлаган Қозоғистон президенти, айни замонда, Қурултой президиумининг раиси Нурсултон Назарбой шундай деди: “Қозоқларнинг тарихий ватанларига қайтиши бошланганига 20 йил бўлди. Бу йиллар ичида 300 минг оила Қозоғистонга кўчиб келди. Аҳолининг сони улар ҳисобига 1 миллионга ошди. Давлат уларга ёрдам берди. Ҳар йил кўчиб келадиган оилалар учун квота 2008 йилдан бери 20 мингга чиқар...

  • 20:47Ислом Карим Словак элчисини қабул қилмади, у касал бўлса керак деган тахмин бор

    Одатда ўзга мамлакат элчиларидан ишонч ёрлиқларини Оқсаройда қабул қиладиган Президент Ислом Каримни зиёрат қилиш Словакия Республикасининг янги тайинланган элчиси Юра Сивачекка насиб қилмади. Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигидаги қабул билан кифояланган элчи икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашга бел боғлаганини таъкидлади. Ислом Карим Россиянинг энг яқин дўсти бўлмиш Словакияга ҳурматс...

  • 20:16“Бирлик” раисининг ўринбосари Холиқназар Ғани уйи атрофида милиция “пости” ташкил этилди

    “Кечадан бери уйим олдида миршабларнинг доимий кузатув пункти ташкил қилганини кўряпман. Улар эрта тонгдан ярим тунгача уйим олида пойлоқчиик қилишмоқда. Гўё, мен уй қамоғига олинганман” деди “Бирлик”нинг Самарқанддаги лидери, айни пайтда, партия раисининг марказий минтақалар бўйича ўринбосари Холиқназар Ғани. Унинг таъкидича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мустақилликнинг 20 йиллиги тантанала...

  • 18:24Қирғизистон: Парламент Халқаро Комиссиянинг ҳисоботини рад этгандан кейинги воқеалар

    Кечагина бу мамлакатнинг парламенти ўтган йили ўзбеклар қирғиз фашистлари тарафидан қирғин қилинганини тасдиқловчи Халқаро Мустақил Комиссия ҳисоботини рад этиб, бу Комиссия раиси Киммо Кильюненга бундан буён Қирғизистонга киришни ҳам тақиқловчи қарор чиқаргандан кейин, “Ҳаракат” агантлиги ўз хабарида янги урушга йўл очилганини ёзган эди. Воқеалар шу йўналишда кетаётганини Қирғ...

  • 00:30Ответ редакции сайта harakat.net читателю из Киргизистана

    Сегодня в редакцию сайта harakat.net поступило следующее письмо. Ассалому алейкум ! Уважаемые активисты партии, размещаемый вами материал "Обращение Кыргызскому Народу" не соответствует действительности и я считаю материала имеющий провокационного характера. Вот не которые моменты с которым я с вами абсолютно не согласен: 1) Называние моей страны не Киригизстан, такая страна вообще в истории не была и нету. Либо Кыргызская Республика, либо Кыргызстан. 2) Прежде чем обращаться к моему ...

26 May 2011
  • 23:13Бугун Тифлисда Мустақилликнинг Тикланиш Кунига бағишланган ҳарбий парад бўлди, аммо ҳамма мухолифат митингиининг тарқатилишини гапирмоқда

    Парадни қабул қилган мамлакат президенти, Қуролли кучлар Бош қўмондони Михаил Саакашвили мухолифатнинг ноқонуний митинглари туфайли қон тўкилганини қоралади. Аслида, ҳозир Гуржистонда ҳам, бутун дунёда ҳам, 25 дан 26 майга ўтар кечаси парад бўладиган майдонни аввалдан эгалллаб олган ва сони мингдан ҳам ошмаган мухолифатчиларинг хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинмоқда. Фақатгина Россия расмийлари мухол...

  • 22:37Қирғизистон парламенти Халқаро Мустақил Комиссия ҳисоботони рад этиб, келажакда бўладиган ўзбек-қирғиз урушига йўл очди

    Бугун Қирғизистон парламенти – Жугори Кенеш ўтган йили қирғиз фашистлари томонидан ўзбекларнинг қирғини қилиниши бўйича тайёрлаган ҳисоботини номигагина кўриб чиқди ва ўта тезлик билан уни ҳам Қирғиизистон, ҳам халқаро ҳуқуқ доираси жридик кучга эга бўлмаган ҳужжат деб эълон қилди. Комиссия раиси Киммо Кильюненга (расмда) бундан буён Қирғизистонга кириш ҳам таu...

  • 12:51Тифлисдаги митингни тарқатиш вақтида 2 киши ҳалок бўлган

    Улардан бири – полиция хизматчиси, иккинчиси - 40 ёшли митинг иштирокчиси, дейилади Грузия-Online агентлигининг хабарида. Полиция хизматчисини мухолифат лидерларидан бирини катта тезликда митинг жойидан олиб қочаётган шахсий автомобиль Озодлик майдонида уриб кетди, дейди Ички ишлар вазирлигининг маъсул ходими журналистлар учун ўтказилган брифингда. 19 киши касалхоналарга олиб кетилган, лекин улар енгил жароҳатланган.

  • 07:37Тифлисда мухолифатнинг митинги куч билан тарқатиб юборилди

    Гуржиларнинг Грузия-Online агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, ҳозиргина бу мамлакатнинг Ташқи ишлар вазирлиги махсус баёнот тарқатиб, мухолифатнинг пойтахтда, Гуржистон парламенти олдида ўтказилаётган митинги тарқатиб юборилганини билдирди. Баёнотда айтилишича, мухолифатни бирлаштирувчи “Халқ мажлиси” ташкилоти 21-чидан 25 майгача шаҳар ҳокимлиги олдида митинг ўтказиш учун рухсат олган экан. 25 майда митинг қатнашчилари парламент бино...