Кундалик хабарлар - 09 August 2011
07:10Истанбулда 1,5 километрлик ифтор дастурхони очилди, Сомалияда болалар очликдан ўлмоқда
Шаҳарнинг Умрония туман ҳокимлиги, кеча ҳокимлик биноси олдидаги майдон ва унга чиқадиган кўчаларда узунлиги 1,5 км бўлган ифтор дастурхони ёзди. Бу ерда биратўласи 100 минг одам оғиз очган, уларга 300 киши официантлик қилган, полиция, жандарма ва ҳокимлик ишчиларидан 1500 киши атрофда хизматда бўлган. “Миллиёт” газетасининг хабарида айтилишича, ифторда палов, гўштли қовурма, турли ширинликлар, мева суви ва оддий сув берилган. Палов уч...
- 06:12АҚШда ишлар чатоқ: Dow Jones индекси ўтган йилнинг сентябрь-октябрь даражасига тушди
АҚШда дефолтнинг олдини олувчи бюджет тасдиқланишига қарамасдан, Dow Jones индексининг ўпирилиши давом этмоқда. Кеча у яна 635 даражага, яъни 5,55 фоизга тушиб, абсолют миқдори 10810 бўлди. Бу сўнгги кунлардaги ўпирилишларнинг энг каттаси бўлди. Маълумки, бу индекс молиявий кризис туфайли 2008 йилнинг августидан 2009 йилнинг февралигача икки баравар тушгач, ўшандан бери зиг-заг шаклда бўлса ҳам мунтазам ортиб бораётган эди. Аммо, кечаги ўпирилиш туфайли Dow ...
- 03:20КХШТнинг норасмий саммити Остонада бўлади, Ислом Карим борадими?
Бугун қозоқларнинг расмий давлат ахборот агентлиги Казинформ тарқатган хабарга кўра, КХШТга кирувчи давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви 12 августда Остонада бўлади. Эслатиб ўтамиз, Коллектив Хафсизлик Шартномаси Ташкилотини (КХШТ) тузиш ҳақидаги қарор 1992 йил 15 май куни Тошкентда ўтказилган МДҲ саммитида олинган. Аввалдан кун тартибида бўлмаган бу масала, Ислом Каримнинг таклифи билан кун тартибига киритилган ва Ўзбекистон тайёрлаган лой...
- 01:06Из почтового ящика «Харакат»: Мелис Мырзакматов - отгенерированный шакал Бакиева
Здравствуйте! Уважаемый администратор, Отправляю эксклюзивную статью для Вашего сайта. С уважением, Досбол Ногойбаев Недавно во время чаепития с аксакалами мэр Оша Мелис Мырзакматов неожиданно взболтнул: «Я должен пойти на президентские выборы. За мою голову назначен миллион…». Несколько месяцев тому назад Мырзакматов собрал специальное совещание с участием руководителей правоохранительных органов, на котором дал устное распоряжение подготовить книгу исключительно о пострадавших кыргы...
00:15Таниқли рус бастакори ва продюссер Максим Фадеев Гулнора Карим ҳақида ашула ижро қилди
Россиялик таниқли бастакор ва режиссёр Максим Фадеевнинг инглиз тилида ижро этилган “Googoosha” қўшиғи режимбошимизнинг катта қизи Гулнорага бағишланган. Ўзбекистондаги радиоканаллар орқали беармон эфирга берилаётган мазкур нағма ва унга олинган мультклип шу ҳафтада қатор ўрис кўнгиочар телеканаллари, Ўзбекистоннинг MTV телеканалларида намойиш этилиши режалаштирилган. Клипда Гулнора номи тилга олинмаса-да, бошдан оёқ муль...
- 23:22Чироқчида тўй азага айланди
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани “Лангар” қишлоғи атрофидаги хонадонлардан бири тўй куни мотамга бурканди, деб хабар қилди воҳадаги хабаркашларимиз. Маълум бўлишича, никоҳдан сўнг гўшангага кириш олдидан куёвни осмонга отиб, хурсандчилик қилаётган куёв навкарларнинг уқувсизлиги туфайли куёв ерга урилди ва олинган жароҳат туфайли бир неча дақиқадан сўнг жон берди. Ҳодиса юзасидан туман прокуратураси томони...
- 22:35Олтиннинг нархи яна рекорд урди - $1,7 минг
АҚШда август ойи бошида дефолт бўлиши хавфи остида олтинниннг нархи жаҳон бозорларида 15 июль куни тарихий рекорд қўйиб, бир унция олтин учун 1538 долларга чиққанди. Маълумки, 2 август куни янги молиявий йил учун АҚШ бюджети тасдиқланиб, дефолт хавфи бартараф бўлган бўлса ҳам, АҚШ, Европа ва Японияда фондлар бозорларининг кўрсатгичлари кескин тушишни давом эттирди. Масалан, АҚШдаги биржанинг кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси буг...
- 21:47Тошкентда байрамолди тозалаш тадбирлари бошланди
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарори билан тузилган Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги комиссия пойтахт ва вилоят марказларини қутурган, қаровсиз, ёввойи ҳайвонлардан тозалашни бошлаган шу кунларда Тошкент шаҳар ИИБ махсус отрядлари ҳам пойтахтни мардикорлар, пропискаси бўлмаган шахслардан тозалаш операциясини авжига миндирди. Кўча-кўйда, ижарахоналарда юрган ҳукумат одамлари Тошкент шаҳрида вақтинчалик ва доимий пропискаси бўлмаган шах...
- 21:16Гулнора Карим мамлакат бўйлаб ифторлик бермоқчи
Шу йилнинг 8-19 август кунлари “Меҳр нури” хайрия жамғармаси раҳбари Гулнора Карим мамлакат бўйлаб мусулмонлар учун ифторлик акциясини ўтказмоқчи. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари жар солишмоқда. Йўқсилларни қувватлаш, бечоралар ҳолидан хабар олиш иддаоси билан ўтказилаётган мазкур йирик акциянинг ҳалоллиги ҳақида гапириш мушкул. Ҳар ҳолда Президентнинг эркатойи жамоатчиликка пок халқ...
- 20:44Қашқадарёда йирик автоҳалокат: 7 киши қурбон бўлди
Футбол бўйича Қарши шаҳрида Ўзбекистон чемпионатининг Насаф - Динамо ўйинидан қайтаётган “Нексия” автомобилидаги 5 нафар йўловчи-мухлис ҳамда йўлда тўтхаб, машина тузатаётган “Камаз” автомашинасининг икки нафар экипажи тўқнашиши оқибатида 7 киши қурбон бўлди. Яна бир шахс оғир тан жароҳати олиб, шифохонага етказилди. Воқеадан хабардорларнинг айтишича, Нексия автомашинаси ҳайдовчисининг ҳаракат пайтида кўзи илинган ва йўл чет...