Кундалик хабарлар - 12 August 2011

  • 19:07Тимошенконинг хоинлиги Януковични Россиядан узоқлаштирди, Ўзбекистон учун сабоқлар

    Маълумки, авваллари Россиянинг хўжайини Владимир Путин Украина сиёсатчиларидан “Регионлар Партияси”нинг раиси Виктор Януковични тўла қўллаб-қувватларди. “Регионлар Партияси”ни бутун дунё “руспараст” деб атарди. Зарғалдоқчилар эса, ғарбпараст бўлишган. 2004 йидаги президент сайловларида Владимир Путин ҳали сайлов натижалари аниқ бўлмасдан Януковични ғалаба билан табриклаб, кулгига қолган. Ўша сайловлар охир-оқибатда зарғалдоқ...

  • 06:06Dow Jones индексининг бундай ортиши ҳам беқарорлик белгиси

    Ўтган куни 520 (-4.63%) даражага тушиб кетган Dow Jones индекси кеча яна ортишга бошади. Бир неча дақиқа олдин ёпилган Нью-Йорк биржасида унинг абсолют миқдори 11143 бўлди. Ўтган кунги ёпилишда 10720 эди. Шундай қилиб, бир кунлик ўсиш 423 (+3.94%) бўлибди. Яъни ўтган кунги тушиш тўла қопланган ҳам эмас. Бундай тушиш-чиқишлар фондлар бозорида, умуман олганда, молиявий системада барқарорлик йўқлигини кўрсатмоқда. Ҳозирча нафақ...

  • 04:15Бишкекда Марказий Осиё Савдо Форуми ўтмоқда, Ўзбекистон у ерда йўқ

    Бугун бошланиб, эртага тамом бўладиган Форумда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Жанубий Корея ва Хитойдан 350 дан ортиқ одам қатнашмоқда. Демак, бу катта анжуман. Аммо, у ерда Ўзбекистон вакиллари йўқ. Унинг очилишида нутқ сўзлаган президент Роза Отунбоеванинг айтишича, Қирғизистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдосининг 73 фоизи Қозоғистонга тўғри келади. Ундан кейин Ўзбекистон - 21,5%. ...

  • 03:02Америкадаги юртдошларимизга нима бўлди ўзи?!

    Бир неча кун аввал Обаманинг жонини олишга қасдланган Улуғбек Қодиров исмли юртдошимиз АҚШда ушланган жамоатчиликнинг эътиборини тортганди. АҚШнинг Федерал Қидирув Бюроси кеча яҳудий аслли Филадельфиялик сенатор Жозеф Либерманни ўлдирмоқчи бўлган яна бир юртдошимизни ҳибсга олибди. NBCConnecticut.com тарқатган хабарга кўра, 1998 йилда муҳожир сифатида АҚШга келиб, бу мамлакатнинг фуқаролигини ҳам олишга улгуриб...

  • 02:29Немис ҳукумати Ўзбекистонга норозилик нотаси йўллади

    Бу ҳақда “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги бирмунча тафсилотли хабар берган. Германия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчилиги мулозими Аҳатовга топширилган нотада немис капиталига қурилган Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги “Вкусный хлеб” ширкатига қилинган тажовуз қораланади. Шу йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон кучишлатар тизимининг қуролланган қора ниқобли махсус отряди ширкатга қарашли корхона э...

  • 01:54Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 28,6 миллиондан ошди

    Бу ҳақда тарқатилган хабарлар Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб берилди. Унга кўра, шу йилнинг 1 июлида мамлакатимиз доимий аҳолисининг сони 28,639 млн бўлибди. Доимий аҳоли деганда маълум ҳудудда яшовчи сифатида рўйхатга олинган одамлар тушунилади. Демак, 28,8 млн киши Ўзбекистон рўйхатларида бор. Аммо, уларнинг қанча қисми ҳозир Ўзбекистонда яшаётгани ва қанча қисми яшамаётгани маълум эмас. Мамлакат аҳолисининг...

11 August 2011
  • 22:09Ўзбекистоннинг UZ домени маломатларга чидолмади

    Кеча бир қатор оммавий ахборот воситалари, хусусан, “Ҳаракат” агентлиги ҳам, ҳатто миллий доменимиз таркибига кирувчи сайтларнинг Ўзбекистонда блокировка қилингани ҳақида хабар тарқатганди. Бугун тушдан сўнг тўсиқлар олиб ташаниб, сайтлар бемалол очиладиган бўлиб қолди. Бир суткага яқин тўсиб қўйилган информацион ҳамда исломий сайтларнинг ёпилиб қолганини Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги мутаса...

  • 21:35Ислом Карим Остонада бўладиган КХШТ йиғилишига бормайди

    Эртага Остонада очиладиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий самммитига Ислом Карим бормайдиган бўлибди. Бу ҳақдаги хабарлар матбуотнинг етакчи мавзусига айланаркан, Марказий Осиё минтақасида юзага келган вазиятнинг Ўзбекистон иштирокисиз муҳокама қилиниши ажабланарли ҳол сифатида баҳоланмоқда. Мажлисга режимбошимиздан бошқа ҳамма раҳбарларнинг келиши тасдиқланган, ...

  • 21:16Ўзбек чегарачилари дастидан руслар наркотиксиз қоладиганга ўхшайди

    Ўтган куни Ўзбекистон МХХнинг давлат чегараларини қўриқлаш бошқармаси ходимлари Душанбе-Москва поездини босиб, Тожикистонга қарашли поезддан 2,480 килограмм гашишни тушириб қолибди. Ўнта полиэтилен қопчаларга жойланган гиёҳванд модда Москвага қараб йўл олган экан. Ҳозирда устидан тергов ҳаракатлари бораётган гиёҳванд моддани чегарачиларимиз ҳидидан билибди.

  • 20:53Ўзбекистонда янги суғурта компанияси ташкил этилди

    "DD General Insurance" маъсулияти секланган жамият деб аталган бу компаниянинг эквивалент қиймати 1,6 миллион еврога тенг экан. SF00158-сонли лицензия билан сертификатланган компания шахсни бахтсиз ҳодисалар, саломатлик, транспорт воситалари, мулк ва табиий офатлар сингари 17 турдаги анъанавий зарарлардан ҳимоя қилмоқчи.