Кундалик хабарлар - 06 September 2011
- 03:37Тожикистонда ўзбек мактаби ёпилганми?
Шу йил 22 августдаги хабарларимиздан бирида ЦентАзия сайтига асосланиб, Тожикистоннинг Сўғд вилояти Матча туманидаги 9-сонли ўзбек тилига ихтисослашган ўрта мактаб фаолияти тугатилиб, бу ерда тожик тили ўқитила бошлангани, бундан норози бўлган маҳаллий пенсионер Холтемир Шерматов туман ҳокими Каримбой Ҳикматов ҳузурига киргани, бунинг натижасида унинг ўзи миллатчиликда айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилгани ва бир неча суткага қамалганини ёзгандик. ...
- 03:07Навоийдаги эркин иқтисодий зонада 5 корхона очилди, ўзбек бойларининг қуллик психологиясига эътибор лозим
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг (ТИАИС) фақат рус тилида юритиладиган сайтида билдирилишича, сўнгги кунларда “Навоий” эркин саноий-иқтисодий зонасида чет элликлар билан ўртоқликда ишлайдиган 4 дона ва Ўзбекистоннинг ўзи тарафидан яратилган бир корхона очилган. Булар: UZKOR Lighting – “Ўзэлтехсаноат” ва Кореянинг “Shinghwa Lighting” ширкатлари ўртоқликда қурган бу ...
- 01:52Вазир раҳбарлигидаги немис делегацияси Ўзбекистонга келган
Германиянинг ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, истъемолчиар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва тараққиёт вазири Герт Линдеманн бошчилигидаги делегацияси бугун Тошкентда қатор расмий идораларда қабул қилиниб, ўзаро ҳамкорликка доир масалаларни муҳокама қилибди. Иқтисодиёт соҳасига оид келишилган ҳужжатлар ҳам бор эмиш, аммо расмий хабарларда ҳеч қандай тафсилотлар йўқ. ...
- 01:15Россияда Плеханов Академияси Университетга айлантирилди, табиийки, унинг Ўзбекистондаги филиалида ҳам ўзгариш бўлади
Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Академияси универститетга айлантирилди. Шу муносабат билан унинг Тошкентдаги филиалининг мақоми ҳам ўзгарган. Бу ҳақдаги ҳукумат қарорида Россиядаги ўзгаришнинг сабаби кўрсатилмайди. Айни замонда, бу йил 150 нафар ўқувчини бағрига олган таълим даргоҳ янги номига мос шаклда жиҳозланиши ва янги мақомга мос таълимнинг йўлга қўйилиши таъкидланади.
- 00:40Немислар Ислом Каримдан миннатдор, французлар унинг тузaлишига умид қилмоқда, мухолифат ҳам ўйлаб кўриши керак бўлган нарсалар бор
Маҳаллий матбуотда мустақиллик байрами муносабати билан эълон қилинган табрикларга кўра, Германия Президенти Кристиан Вульф Ислом Каримдан Термиздаги ҳарбий қўналғани бергани учун миннатдор. Франция Президенти Николя Саркози эса Тошкентда очилган Европа Иттифоқи ваколатхонаси фаолияти баҳонасида Ўзбекистон билан алоқаларнинг кучаяётганидан хурсанд. Буюк Бальзак айтганидек, кишининг ёзган хатида унинг ўша пайтдаги руҳияти акс этади. ...
- 00:04Лидеры Узбекского национального культурного центра подали заявление в Генпрокуратуру Кыргызстана с требованием привлечь к ответственности спикера парламента
Лидеры Узбекского национального культурного центра подали заявление в Генеральную прокуратуру Кыргызстана с требованием привлечь к ответственности спикера парламента Ахматбека Келдибекова. Об этом журналистам сегодня сообщил адвокат Игорь Трофимов, представляющий интересы бывших народных избранников. По его словам, Кадыржан Батыров, Жалаллидин Салахутдинов, Иномжан Абдурасулов и другие лидеры центра подали иски в суд и заявление в органы прокуратуры на торага Жогорку Кенеша. Как поясняет адв...
- 06:04Фергана.ру пытается спасти своего собутыльника – руководителя так называемой «Экспертной рабочей группы» (ЭРГ, Узбекистан) Сухробжона Исмоилова?
Сейчас по всему постсоветскому пространству развелись современные Остапы Бендеры, которые прикрываясь ширмой «правозащитника» или «активиста» гражданского общества, иногда даже «оппозиционера», делают нечестные деньги, а живут только с мечтой сбежать когда-нибудь в «изумительный» Рио-де-Жанейро с этими нечестными деньгами.Так недавно в Белоруссии был арестован руководитель правозащитного центра «Весна» Алес Беляцкий, который оказывается...
- 02:03Сермулозамат режимбошимиз Вьетнамга телеграмма йўллади
Вьетнам Социалистик Республикаси президенти Чыонг Тан Шанг номига мазкур мамлакат мустақиллиги муносабати билан йўллаган телеграммасида Ислом Карим икки мамлакат ҳукумати ва халқининг ўзаро ишонч, ҳурматга асосланган алоқалари яна-да ривожланишига умид билдирган. Сўнгги бир ҳафтада 10 га яқин мамлакатга телеграмма йўллаган Оқсарой бундан ҳам кўпроқ табрикларни қабул қилди. Келган-кетган телеграммаларнинг матни тўлалигича...
- 01:26Яна 10 нафар юртдошимиз ўрисларнинг муҳожир овловчилари қўлида
Ўрисларнинг RBK телеканали Россия Федерал Миграция хизмати томонидан Красноярск остонасида ўтказилган рейдга оид лавҳаларни намойиш этди. Каналга кўра, рейд чоғида 50 дан ортиқ ноқонуний муҳожирлар маҳаллий теплица ва далада ишлаётган чоғида қўлга олинган. Дастлабки маълумотлар муҳожирларнинг 10 нафари ўзбекистонлик эканини кўрсатмоқда, уларни депортация кутяпти. Қўлга олинган муҳожирларнинг қолганлари хитойлик бўл...
00:43Душанбеда Белорусь ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари учрашди
Тожикистон пойтахтида ўтган МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашуви доирасида Ўзбекистон ва Белоруснинг ҳукумат бошлиқлари учрашди, деб хабар қилди БЕЛТА ахборот агентлиги. Белорусь Бош вазири Михаил Мясниковичга кўра, у ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан мамлакатлараро муносабатларни кучайтириш борасида суҳбатлашган. “Афсуски, кейинги уч йилда Ўзбекистон билан ҳукуматлараро комиссиямизнинг мажлислари ўтказилмади. Шунга қарамай энди Ўзбекис...