Кундалик хабарлар - 09 September 2011

  • 03:49Сирдарёда газ ўрнатилган енгил автомашина портлади

    Кеча Сирдарё вилоятининг Мирзаообод тумани Баҳор массивида жойлашган автомобилларга газ ёқилғиси қуйиш шаҳобчасида Нексия русумли автоулов портлади. Бахтли тасодифга кўра, қурбон берилмади. Одатдагидек ўт ўчирувчи машиналар ёнғин тамом бўлгач, етиб келди. Портлаш сабаби газ баллони мосламасидаги нуқсон экани айтилмоқда. Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов бошлаб юборилди.

  • 03:02Ўзбекистон “Афросиёб” поезди билан маст бўладиган давлатми?

    Бир неча ойлардан бери Ўзбекистонда хабарчилигининг марказида Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электоропоезди. Маълумки, Ўзбекистон Испаниядан 2 дона (!!) тезюрар поезд сотиб олиб, уларни “Афросиёб” номи остида тарихий пойтахтимиз билан ҳозиргиси ўртасида ишлатишга бошлабди. Нима эмиш, бу Ўзбекистон президенти Ислом Карим раҳнамолигида бажарилган ўта буюк иш эмиш. Тўғри, буюк иш, аммо бу буюкли...

  • 02:06Навқирон юртдошимиз Россияда ўз жонига қасд қилди

    “Озодлик” радиосининг хабар беришича, кеча Волгоград вилоятининг Биковский туманидаги фермер хўжаликларидан бирида иш ҳақини ололмаган ўзбек мардикори ўзини осиб ўлдирибди. 28 яшар юртдошимиз туманга шу йилнинг мартида келган ва бошқа мардикорларимиз сингари ҳимоясиз эди. Волгоград вилояти Тергов қўмитасининг Николаев тергов бўлими раҳбари Владислав Чернишовнинг айтишича, ўзбекистонликлар томонидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ...

  • 01:30Ўзбекистон Гугуша-ю, Лола ва Юртбоши билан нафас олмоқда

    Яқинда ўрисларнинг машҳур бастакори Максим Фадеев томонидан ижро этилган “Гугуша” қўшиғи ва унга ишланган клип мамлакатимизнинг TVM ва NTT телеканаллари орқали кунига 5 мартагача намойиш этилмоқда. Ислом Каримнинг катта қизи Гулнора тараннум этилган қўшиқдан сўнг кўпинча маддоҳ отарчилардан бири Собиржон Мўминовнинг “Юртбошингга шукр қил...” қўшиғи намойиш эфирга чиқмоқда. Сўнгра ЮНЕСКО фаолияти доирасида Л...

  • 00:39Барак Обама АҚШда содир этилган террорнинг 10 йиллиги муносабати билан баёнот эълон қилди

    Мазкур баёнот “Биз эҳтиёж сезган ҳамкорликлар” деб номланган бўлиб, унда аввало террор қурбонлари хотирланади. Террор ва зўровонлик олдидаги ўзаро бирдамлик, унинг халқларни яқинлаштиргани ва террорга қарши иттифоқчилик масаласи тилга олинади. Баёнот давомида “...11 сентябрь воқеаларидан сўнг барчамиз ҳис этган глобал ҳамкорлик руҳи сийқаланиб қолди. Президент сифатида мен олдимизда турган қатор глобал муаммоларг...

  • 00:09Тошкентлик адвокат Ғайрат Ахмедов фирибгарлик бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди Тошкент шаҳар адвокатлар ҳайъати адвокати Ғайрат Ахмедовни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқиди. Адвокат ўз ҳимоясидаги шахснинг 10 минг АҚШ долларини судьяга пора сифатида бериб, уни қамоқдан озод қилишга ваъда берган. Наркотиклар сақлаш ва сотишда айбланган шахс озод қилинмагач, адвокатдан пулини ҳам қайтариб ололмаган. Ҳуқ...

08 September 2011
  • 06:24Термезда ўзбек-ҳинд қўшма корхонаси очилди

    “Nova Pharm” номли қўшма корхона дори-дармон чиқариши айтилсада, қандай дорилар бўлиши хабарда айтилмайди. Бу корхонанинг биринчи навбатини қуриш учун $2 млн сарфланган, ҳозироқ 50 киши учун иш жойи бор, чиқарилган маҳсулотнинг 60 фоизи чет элга сотилар экан. Қўшма корхоналар тармоқғининг ортиши фойдали, дейди мухбиримиз. Аммо, бу сафар ҳам қўшма корхонада Ўзбекистон томонидан давлатнинг ўзи иштирок этмоқда. ...

  • 05:20Уч кунлик тушишдан кейин Dow Jones индекси юқорига сакраш қилди

    Ҳақиқатдан, кечаги ўсишни сакраш деса бўлади. Dow Jones индекси бир кунда 275 поғона (+2.47%) кўтарилиб, 11415 га чиқди. Бу ўсишнинг сабаби Европа давлатларидаги бюджет дефицити муаммоси бироз юмшагани билан тушунтиришга ҳаракат қилинмоқда. Турли изоҳ ва тушунтиришлар кўп, аммо фондлар бозорида барқарорлик йўқ. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди.

  • 04:22Саакашвили: Этой осенью Грузия сделает серьезный прорыв с точки зрения интеграции в ЕС

    Президент Грузии Михеил Саакашвили заявил, что Грузия «этой осенью ждет серьезного прорыва» с точки зрения интеграции в Евросоюз. Он не стал конкретизировать, в каком направлении ожидается этот прорыв, но заявил, что его настоящий визит в Польшу, в ходе которого он провел встречу с премьер-министром Польши Дональдом Туском, «был очень важным» перед саммитом Восточного партнерства, который 29-30 сентября пройдет в Варшаве, столице страны нынешнего председателя Евросоюза. «Я принял приглашен...

  • 02:34Хитой миллардерларининг сони икки йилда икки баравар ортди, бошқаларда, хусусан, Ўзбекистонда аҳвол қандай?

    ББС радиосининг билдиришича, Хитой миллардерларнинг сони 2011 йилнинг ўзидан 1/3 га ортган, сўннги икки йилдаги ортиш эса икки баравар. Хуллас, энди бу мамлакатда 271 миллардер бор. Энг бой одам - қурилиш магнати Лян Венгеннинг маблағи $11 млрд экан. Солиштириш учун қуйидагиларни билиш фойдали: Дунёнинг энг бой одами Мексикалик миллиардер Карлос Слимнинг $60 млрд атрофида бойлиги бор. Иккинчи ва учинчи ўринлардаги АҚШлик миллиардерлар Бил Гейтс ва Уоррен Баффет бироз ор&...