Кундалик хабарлар - 23 November 2011
- 00:31Россияда ҳамюртларимиз узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилинган
Бир қанча оммавий ахборот воситалари Санкт Петербург прокуратураси қошидаги тергов қўмитасига иқтибосан бу ҳақда ёзмоқда. Маълум бўлишича, Чинали Сопуев, Улуғбек Борошов, Козим Ҳолиқов, Зафар Ваҳобовлар босқинчилик, ўғирлик каби қатор жиноятларда айбланиб, 13 йилгача бўлган қамоқ жазоларига ҳукм қилинган. Орасида тожикистонликлар ҳам бўлган ҳамюртларимиз ўрисларни тунаган, зўро...
- 23:50Ўзбекистонда мобиль телефонларга хизмат кўрсатиш нархлари ошади
Мамлакатда мобиль алоқа васвасасига йўлиққан аҳоли орасида бу хабар совуқ кутиб олинди. Бирданига икки йирик мобиль алоқа оператори МТС ва UCell компаниялари янги йилдан тариф режалари қимматлашинини эълон қилди. Ҳаводан пул қилаётган операторларни нима жин урди, билмадиг-у, мамлакат ичида қарийб 17 миллионга яқин абонентларига эга уяли алоқачиларнинг корчалонлар орасидаги хўжайинларининг чўнтаги қаппаядиган бўлд...
13:47Нурсултан Назарбаев посетил в Караганде новую соборную мечеть
Президент РК Нурсултан Назарбаев вчера в ходе рабочей поездки в Карагандинскую область посетил в Караганде новую соборную мечеть, строительство которой приурочено к 20-летию Независимости Республики Казахстан. Новая соборная мечеть на юго-востоке Караганды рассчитана на 4000 человек. Вопрос о сооружении нового храма встал в связи с тем, что имеющаяся главная мечеть в мусульманские праздники не вмещает всех верующих. Строительство обошлось в сумму 1,7 млрд. тенге. Проект спонсировали предприят...
- 07:21Охирги бир ҳафтада 357 поғана тушган Dow Jones индекси кеча бир кунда 249 га ўпирилди
Ўтган ҳафтада Dow Jones 357 поғана пастга тушгани, бу тушиш туфайли ўтган ҳафта ўтган ойнинг энг ёмон ҳафтаси бўлганини ёзган эдик. Кеча эса, бир кунлик тушиш 249 (2.11%) бўлди. Яъни, навбатдаги ўпирилиш бўлди. Энди Dow Jones индексининг абсолют миқдори 11547 га тенг бўлди. Сабаб нима? Ўтган ойлардаги тушишларнинг сабаби деб ҳисобланган Юнонистон ва Италияда еврозонанинг барқарорлигига таҳдид солаётган ҳукуматлар ўзгариб бўлгандику? Уол...
06:31Миср ҳукумати истеъфо сўради, Ҳарбий Кенгаш қабул қилди, ўзбеклар ўйлаб кўрадиган нарсалар ҳам бор
Қоҳирадаги намойишни бостиришда жароҳатланганганларнинг сони 2 мингдан, ўлганларнинг сони 30 дан ошгандан кейин, “Ҳусни Муборакдан нима фарқимиз қолди?” деган ҳукумат истеъфо сўради, ҳокимиятдаги Ҳарбий Кенгаш буни қабул қилди, аммо ҳали қарорини расман эълон қилмади. Бу ҳақда хабар берган агентликларга кўра, Ҳарбий Кенгаш Бош вазирликка янги номзод қидириш билан машғул эмиш. ...
- 02:48“GM-Ўзбекистон” 10 ойда Россияга сал кам 80 минг автомобиль сотди
Европа Бизнеси Ассосиациясининг Авто-ишлаб-чиқарувчилар комитетига асосланиб тарқатилан хабарларга кўра, АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси бўлмиш “GM-Ўзбекистон” шу йилнинг январь-октябрь ойларида Россияга 79479 дона автомобиль сотган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30% кўпдир. Ўзбекистон Россияга автомобиль сотувчилар ичида 10 ўринни эгаллабди. Nexia модели Россияда сотиладиган автомобиллар ичида 9-чи ўринни, Matiz – 16-чи ўринни эгаллабди.
01:08Қоҳирадаги Таҳрир майдонида ўлган намойишчиларнинг сони 33 га чиқди
Кеча Миср пайтахтида яна Қоҳира майдонини тўлатган намойишчилар Ҳусни Муборак қулатилгандан кейин ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлардан тезроқ ҳокимиятни қонун бўйича сайланганларга беришни талаб қилишди. Аввалига майда-чуйда талаблар ўртага отилди, аммо тезда асосий талаб ҳарбийларнинг ўзига қарши бўлиб кетди. Намойишчиларга қарши куч ишлатган полиция ва армия кучлари билан тўқнашувларда 33 киши ўлгани маълу...
- 00:00Собиқ Адлия вазири Равшан Муҳитдинов ҳибсга олинган
Кеча тушдан сўнг Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи Равшан Муҳитдинов уйидан Тошкент шаҳар прокуратурасига чақиртирилган ва шу ернинг ўзида ҳибсга олинган. Унинг Тошкент шаҳар ИИББнинг тергов изоляторида сақланаётгани айтилмоқда. Унга пора олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб айби қўйилиши мумкин. Собиқ Адлия вазири, Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқл...
- 23:44Қашқадарёда миршаббоши ҳибсга олинди
Икки кун аввал Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ тергов бўлими бошлиғи, полковник Воҳид Абдуллаев МХХнинг вилоят бошқармаси томонидан ҳибсга олинган. Ҳозирча расмий бўлмаган маълумотга кўра, миршаббоши коррупциявий жиноятда гумонланмоқда. У муқаддам Нишон тумани ИИБ бошлиғи, Қашқадарё вилояти ИИБ тергов бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган, дейди қашқадарёлик мухбиримиз.
- 23:09Число жертв столкновений на площади Тахрир достигло 12 человек, армия применила резиновые пули
Количество погибших при столкновениях сил правопорядка и протестующих на площади Тахрир в столице Египта достигло 12 человек, сообщает Reuters. Накануне вечером тысячи демонстрантов, выдавленных с Тахрир, уже вернулись на площадь и продолжили акцию протеста. Армия несколько раз пыталась разогнать демонстрантов с применением резиновых пуль и слезоточивого газа. Столкновения изначально были вызваны сносом полицией палаточного городка в центре столицы Египта. В субботу вечером премьер-министр...