Кундалик хабарлар - 24 November 2011
- 21:28Ховосда йирик ёнғин: пахта хирмонига ўт кетди
Сирдарё вилоятининг Ховос тумани Амир Темур жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган пахта қабул қилиш пунктида содир бўлган ёнғинда 10 та пахта хирмони (бунт) ёниб кетди. 17 ноябр куни содир бўлган ҳодиса юзасидан айни пайтда тергов ҳаракатлари бормоқда. Кўрилган зарарнинг миқдори-ю, кўлами, ёнғин сабаблари борасида бирорта расмий тугал маълумот йўқ. Ховосликлар ёниб кетган пахта миқдорини 500 тонна чамаламоқда. Халқнинг...
19:16Салимбой камтарона тўй қилиб, шунисига ҳам шукр дебди...
Кеча пойтахт марказидаги Наврўз ресторанида тўй берган таниқли авторитет Салим Абдувалиев ўғли Жасурни “Ўзбексавдо” ширкатининг собиқ раҳбари Зафар Файзиевнинг неварасига уйлантирган. Ўзбек бойлари орасида кетма-кет ўринларни эгалловчи бу норасмий мультимиллонерларнинг тўйи камтарона ўтибди. Агар у миллионерларга ўхшаб тўй ўтказса, у ҳукуматнинг олигархлар рўйхатига расман кириб қоларди-да. Россиядан ўртамиёна санъаткор Миша Галустян, ўзимиздан эса Қ...
07:45Марказий Осиёда сув тошқинлари муаммоси бўйича семинар нимагадир Бокуда бўлади
Озорбайжон матбуотидаги хабарга кўра, 24-25 ноябрь кунлари Бокуда Марказий Осиёда тошқинлар хавфини камайтириш масалаларига бағишланган семинар ўтказилади. Семинар Озорбайжон Фавқулодда Ҳолатлар Вазирлиги томонидан БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича Иқтисодий ва Ижтимоий Программаси доирасида ташкил қилинган. Семинарнинг мақсади унинг номида кўрсатилган масалалар бўйича тажриба алмашиш. Хўш, нима учун бундай семинар, масалан, Тошкентда ўтказилмайди, дег...
07:37Кеча Dow Jones яна ўпирилди, сабаб - хитойларнинг юани
Ўтган куни осойишталикка юз ўгиргандек бўлиб кўринган АҚШ фондлар бозорида кеча яна катта тушиш бўлди. Бир кунда пастга қараб 236 поғонага (2.06%) сакраган Dow Jones индексининг қиймати кун охирида 11257 бўлди. Октябрь ойида Dow Jones тахминан бир мингга юксалиб, 11 мингдан 12 мингга чиққан эди. Бу кетишда ноябрдаги йўқотиш ҳам бир минг бўладиганга ўхшайди. Бундай тушишнинг сабаблари қаторига Хитой фактори ҳам қўшилди. Нимамиш, я...
- 06:10Янги совуқ уруш бошландими ёки Путин васваса ичида сайловолди ўйинлари қилмоқдами?
Кеча Россиянинг қўғирчоқ президенти Дмитрий Медведев агар АҚШ Европада қураётган Ракеталарга Қарши Мудофаа Системаси Россияни мўлжалга оладиган бўлса, Россия бунга жавобан АҚШ билан тузилган Стратегик Ҳужум Қуроллари ҳақидаги шартномадан чиқиш, ўз Ракеталарга Қарши Мудофаа Системасини ривожлантириш, Европанинг биқинидаги Калининградда “Искандар” ракеталарини жойлаштириш режалари устида ўйлаётгани ҳақи...
04:32Тинимсиз ёмғир ўзбекистонликларнинг тинкасини қуритди
Бир неча кундан бери майдалаб ёғаётган ёмғир ва тунд ҳаво юртдошларимизнинг тинкасини қуритгани ҳақида мамлакатимизнинг турли минтақаларидан хабарлар келмоқда. Йиллик ёғин миқдорининг каттагина қисмини ташкил қилган бундай намгарчилик энди кишиларга ростданам ташвиш келтиришга бошлади. Ердан кўтарилаётган зах, лойгарчилик жиддий муаммолар туғдираётгани ҳақида маълумотлар бор. Ариқ, зовурлар сувга тў...
- 04:09Фарғонадаги мой ва тормоз суюқлиги завод болгарларга сотилди
Автомобиллар учун тормоз суюқлиги ҳамда мотор мойи ишлаб чиқарувчи йирик Болгария ширкати Prista Oil Фарғонадаги Chevron Corp’s корхонасининг назорат пакетини сотиб олди. АҚШдаги Uz-Texaco ширкатига қарашли бўлган Фарғонадаги завод Марказий Осиё мамлакатларига мой ва тормоз суюқлиги экспорт қиларди. Эндиликда Uz-Prista деб аталадиган корхона кейинги йиллларда ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқчи. Йирик болгар ширкатининг ...
- 03:35Ҳамюртимиз Равшан Эрматов Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилди
Футбол бўйича сўнгги жаҳон чемпионатининг энг муҳим ўйинларини бошқарган ҳамюртимиз Равшан Эрматов тўртинчи марта Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилди. Халқаро Футбол Федерациялари Ассосиацияси (ФИФА) вице-президенти Ворав Мақсудийнинг қўлидан бу борадаги совринни олган ҳамюртимиз жаҳон рейтингидаги ўрнини ҳам мустаҳкамлади. Равшаннинг бир ёрдамчиси — Абиҳамидулла Расулов ҳам совринли ўринни эгаллаган.
- 03:28Яман президенти Абдала Салеҳнинг Каддафий каби бўлиш нияти йўқ
Тўғрироғи, Каддафий каби ўлиш нияти йўқ. Айнан шу сабабли у бугун Саудия Арабистонида бу мамлакат подшоҳи Абулла ҳам иштирокидаги мухолифат вакиллари билан музокаралар пайтида бир ой ичида истеъфога кетишга рози бўлиб, керакли ҳужжатни имзолади. Маросимни телеканаллар тўғридан-тўғри эфирга узатдилар, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Маълумки, Яманда шу йилнинг январидан бери фуқаролар уруши деса бўладиган воқеалар юз бермо...
- 02:47“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистонда демократизм йўқ бўлса нимани чуқурлаштирамиз?
2011 йилги фуқаролар йиғини раислари сайлови жараёнида “Фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслахатчилари сайлови тўғрисида” ги қонуннинг умуман ишлмагани, прокуратура органларининг ушбу қонун ижросини назорат қилиш ўрнига унинг ишлатилишига қаршилик кўрсатганини гувоҳи бўлдим. Нима учун биз давлатимиз қабул қилган қонунни ишлатилиши учун прокуратура органлари билан курашишимиз керак? Ушбу мақола ана шу кураш ха...