Кундалик хабарлар - 14 April 2012

  • 06:27Нью-Йоркдаги фондлар бозорида икки ҳафтадан бери тушиш давом этмоқда

    Бу ўтган йилнинг ноябридан бери бўлган энг катта тушиш экан. Ўтган ҳафта Dow Jones индекси 152 поғанага тушиб, унинг қиймати 13060 га тенг бўлган бўлса, жорийдаги ҳафтадаги тушиш 210 бўлди. Энди Dow Jones 12850 га тенг. Яъни, у яна психологик 13 минг остида. Бу тушишнинг сабабларидан бири Хитойда биринчи кварталда иқтисоднинг ортиши кутилгандан камроқ, яъни 8,1 фоиз бўлгани эмиш. Хуллас, шунақа, дунё иқтисодининг унча-мунча одам тушунмайдиган бо&...

  • 05:43Метин Мехтиевнинг жанозаси Москванинг Бош мачитида ўқилди

    12 арелдаги хабаримизда Москвада радикал исломнинг тарғиботи билан шуғулланган озорбайжон аслли, 32 ёшли Метин Мехтиев исмли мусулмон йигитни шу кунларнинг бирида бўйнига пичоқ уриб ўлдириб кетилганини хабар қилгандик. Маълум бўлишича, қонли воқеа 9-чидан 10-чи апрелга ўтар кечаси бўлган экан. Кеча Москванинг Бош мачитида Метин Мехтиевнинг жанозаси ўқилди. Жанозани Россиянинг Муфтилар Кенгаши раҳбари Равил Гайнутдин ўқиган. Рус ахборот ...

  • 04:42Ўзбек-тожик музокаралари чегарачилар даражасида бўлмоқда

    “Озодлик” радиосининг тожик хизмати берган хабарга кўра, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари Тожикистонда музокаралар олиб боришмоқда. Улар чегарадаги вазиятни муҳокама қилишаётган эмиш. Имо-ишора билан билдрилишича, Тожикистон тарафидан музокараларда бу мамлакат чегара қўшинлари генерали Шерали Мирзоев иштирок этмоқда. Ўзбекистон тарафи ўз вакилининг номини очиқламасликни талаб қилган шекилли, унинг исми келирилмайди ҳам. Лекин унинг Тожи...

  • 04:12Ўзбекистон КХШТнинг ҳарбий машғулотларида қатнашмайди

    Бу ҳақда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Валерий Семериков армани оммавий ахборот воситаларига маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистондан бошқа аъзо мамлакатлар шу йилнинг 3-8 сентябрь кунлари Арманистонда ўтказиладиган тезкор ҳарбий кучлар машғулотларида иштирок этишини маълум қилган. КХШТ тезкор кучлари 20 минг аскарни ташкил этади ва унинг орасида Россиянинг улуши қарийб 1/3, яъни 7000 нафардан ортиқдир. Бу ...

  • 03:34“Ангрен” Махсус Саноий Зонаси ташкил этилади

    Матбуотда бугун шундай Махсус Саноий Зона (МСЗ) яратилиши ҳақида Президент Ислом Каримнинг Фармони чоп қилинди. Фармонга кўра, индустриал зона 30 йиллик режа билан тузилади ва унга алоҳида эътибор билан қаралади. Зонага сармоялар жалб қилиш, зонанинг солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлар борасидаги мажбуриятларига имтиёзлар берилади. Фармонда зонани ташкил этишдан мақсад рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ҳудуд ...

  • 02:08Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Баҳодир Тошматов Пекинга сафар қилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби, геренал-майор Баҳодир Тошматов кеча, 12 апрель куни Пекинда Хитой Давлат Кенгаши аъзоси Мэн Цзянчжу томонидан қабул қилинган. Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотларида икки мамлакатнинг хавфсизлик ва ҳарбий-техникавий ҳамокрликка оид бир қанча масалалар мцуҳокма нишонига чиққани айтилади. Маълум бўли...

  • 01:44Миллий Олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби тарқатиб юборилди, Ўзбекистон раҳабрияти ҳам шундай қилиниши керак

    Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси футбол бўйича Миллий Олимпия терма жамоасининг мураббийлар штабини тарқатиб юборди. Лондондаги Олимпия ўйинлари йўлланмасидан маҳрум бўлган терма жамоамиз мураббийлари Вадим Абрамов, Марат Мифтахуддинов, Тохир Кападзелар энди бошқа иш қидиришига тўғри келади. Ўзбек футболчилари Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммон терма жамоалари билан ўйинда шармандали мағлубиятга учраб, барча имкониятлардан маҳрум бўлганларидан кейин ...

  • 00:14Нурсултон Назарбой Индониезияда

    Бу мамлакатга расмий ташриф билан келган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой бугун маҳаллий ҳамкасби Сусило Бамбанг Юдойоно билан учрашди. Ҳозирча тарқатилган хабарларда икки мамлакат ўртсаида жиддий алоқалар борлиги, иқтосодий ҳамкорлик чуқурлиги хусусида ҳеч қандай маълумот йўқ. Кўринишидан, Нурсултон Назарбой Индонезия билан алоқаларни айнан шу ташрифи билан юқоририроқ даражага олиб чиқм...

13 April 2012
  • 18:15Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли маҳсулотларни сотишнинг янги тартиби

    2012 йил 28 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 89-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра: • умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар фақат алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари асосида сотилади; • умумий овқ...

  • 07:27Ашхободда Афғонистонни қайта тиклаш бўйича йиғилиш бўлади

    18 апрелда 15 мамлакат ва 10 халқаро ташкиолтнинг вакиллари иштирокида ўтадиган йиғилишнинг аососий вазифаси шу йил 14 июнда манфаатдор мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг Қобулда бўладиган учрашувига тайёрланишдир. Ашхободдаги йиғилишда бир қатор Ғарб мамлакатлари, Марказий Осиёдан Тожикистон ва Ўзбекистон, ҳамда Япония, Покистон, Туркия вакиллари қатнашади. Бу каби йиғилишларнинг биронтаси Ўзбекистонда бўлмаётгани Президент ...