Кундалик хабарлар - 17 April 2012

  • 04:28Жаҳон Банкининг янги президенти Жим Ёнг Ким

    Бу банкнинг 2007 йилдан бери президенти бўлган Роберт Зеллик шу йил 1 июлда истеъфога чиқишини эълон қилган эди. Бугун янги президент сайланди. Банкнинг 25 кишилик Бошқарув органи – Директорлар Кенгаши икки номзоддан бирини танлаши лозим эди. Булар - Кореяда туғилиб, ҳозирда америкалик бўлган Жим Ёнг Ким ва Нигериянинг молия вазири Нгози Оконжо-Ивела. Натижада Жим Ёнг Ким танланди. Аввалги сайловлардан фарқли ўлароқ, бу сафар икки номзоддан бири...

  • 03:09Қирғизистон парламентида яна 2010 йил июнь воқеалари кун тартибида

    Бу мамлакат оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун парламентнинг еттита комитети қўшма мажлис ўтказиб, Қирғизистон жанубида 2010 йил июнь ойида бўлган қонли воқеалар бўйича тузилган Комиссиянинг хулосаларини яна муҳокама қилган. Маълумки, бу Комиссия - Мустақил Халқаро Коммиссиянинг хулосаларини бутунлай рад этиб, ўзбеклар қирғин қилинган воқеаларда ўзбекларни айбдор деб топган ва Қирғизистон п...

  • 02:29Жиззах вилояти судининг собиқ раиси Шукуруллаев Ховос қамоқхонасида вафот этди

    Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди томонидан пора олганликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган ЖИБ Жиззах вилояти судининг собиқ раиси Мўмин Шукуруллаев Ховосдаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида вафот этди. Ўтказилган суд тиббий экспертизаси хулосасига кўра, собиқ судьяни буйрак етишмовчилиги ва ўткир хуружи жон таслим қилган. Ховосдаги изоляторнинг тиббий бўлимига олиб келинган пайтда унинг та...

  • 01:46Боксчимиз Руслан Чагаев яна рингга тушмоқчи

    Унинг бу сафарги рақиби АҚШлик 39 яшар Билли Зумбрун бўлиб, жанг Германиянинг Шверин шаҳрида шу йилнинг 21 апрелида ўтказилади. Зумбрун 12 йиллик профессионал фаолиятида бир марта АҚШдан ташқарига чиққан, яъни Дюссельдорфда ўтказилган жангда Александр Дмитренкодан мағлуб бўлган. Руслан Зумбрун билан 8 раунд курашади. У сўнгги жангини шу йилнинг январида Тринидад ва Тобаголик боксчи Кертсон Мансвелл билан ўтказган ва ишончли ғалаба эришган.

  • 01:13В аэропорту Кельна арестовали немецкого исламиста

    Федеральная уголовная полиция Германии в пятницу, 13 апреля, задержала 27-летнего исламиста из Бонна Ахмеда К. (Ahmed K.), сообщила телекомпания ARD 15 апреля. Его схватили в аэропорту Кельна перед вылетом в Тунис. В федеральной прокуратуре подтвердили арест. Задержанного подозревают в причастности к террористической организации "Исламское движение Узбекистана", которое действует на границе Пакистана и Афганистана. Он собирал для движения финансовые средства, а также участвовал в пропаганде е...

  • 00:51“Чинни бозор”ни қурган пудратчи Фарҳод Абдураззоқов 15,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида ўқилган бугунги ҳукм борасида мухбиримизга Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти фаоли Шоира Содиқбекова маълум қилди. Унинг таъкидича, Фарҳод Абдураззоқов Ўзбекистон Репсубликаси ЖКнинг 9 та моддаси билан айбланган. Хусусан, давлат бу объектнинг қурилишига ажратган маблағнинг катта қисмини ўғирлаш айби исботланган. У жазо муддатини умумий тартибдаги коло...

  • 00:21Тошкентда 19 нафар маклер маҳкамага тортилди

    Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Рустамов раислигида ўтаётган маҳкамада риэлторлик фаолияти билан шуғулланган 19 нафар фуқаронинг устидан суд жараёни давом этди. Асосан аёллардан иборат бўлган маклерлар (кўчмас мулк даллоллари - Ҳаракат) гуруҳи фирибгарлик, товламачилик, ҳатто айрим эпизодларда қотилликда ҳам айбланишмоқда. Улар бир қанча юртдошларимизга кўчмас мулклар олиб бериш ваъдаси билан бир неча юз милл...

16 April 2012
  • 23:38«Бирлик» ва «Эзгулик» фаоллари Алишер Кароматовни зиёрат қилишди

    Ўтган куни қамоқдан озод қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Алишер Кароматовни “Бирлик” Партияси Сирдарё вилоят ташкилотининг раиси Исроил Ризо бошчилигидаги бир гуруҳ бирликчи ва ҳуқуқ ҳимоячилари унинг уйида зиёрат қилишди. Аввало Алишернинг озод қилиниши ва уйига соғ-саломат етиб келгани, қолаверса, унинг руҳан тетиклиги ҳаммани хурсанд қилди. Исроил Ризо ҳамкасбига мамлакатда сиёсий ...

  • 18:20Ўзбекистон Тожикистонга газ беришни қайтадан бошлади

    “Ўзбекнефтегаз” компаниясининг сайтида фақат рус тилида бир жумлаклик хабар пайдо бўлди: “Ўзтрансгаз” ва “Тожиктрансгаз” ўртасида 11 апрелда имзоланган шартномага кўра, 16 апрель соат 00:00 дан Тожикистон Республикасига газ бериш қайтадан бошланди. Маълумки, “Ўзтрансгаз” “Ўзбекнефтегаз”нинг таркибига киради. Ўзбекистон Тожикистонга газ беришни 1 апрелда тўхтаиб қўйганди. Тожик оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, бу мамлакатнинг Энергетика ва саноат вазирлиги расмийл...

  • 16:34Шикоятлар оқими шитоби нега пасаймаяпти? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 11, 15.04.2012)

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов сўнгги марта халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, уларнинг мурожаатларига бефарқ бўлмаслик давлат ҳокимияти органлари олдидаги устивор масала эканига урғу берди. Модомики, фуқаролар мурожаатларига давлат раҳбари даражасида эътибор қаратилаётган экан, бу муаммо сиёсат даражасида кўрилиши, тадu...