Кундалик хабарлар - 13 April 2013

  • 07:04Маҳмуд Аҳмединажод: Бизнинг ёшларимиз атом бомбасисиз ҳам душманларни қатъийлик ва ақл билан йўқ қилоладилар

    Маълумки, Ғарб мамлакатлари Эрон атом бомбаси яратолса, дунёга хавф солишини айтиб, унинг ядровий программасини тўхтатиш учун турли ҳаракатлар қилмоқдалар. Хусусан, Эронга қарши жуда катта санкциялар киритилди, шу пайтгача Эроннинг ядровий программалар доирасидаги ишларини қўллаб-қувватлаётган Россия ва Хитой ҳам чекинишга мажбур қилинди. Эрон раҳбарлари эса, ядровий қурол яратиш ниятлари йўқ эканлигини, мақсадлари замонавий ядровий технологияларни ривожлантириш, Эронни олдинда кетаётган давл...

  • 01:47Қизил Хоч Қўмитаси Ўзбекистон қамоқхоналарини мониторинг қилиш фойдасизлигини айтмоқда, аммо кураш давом этиши керак

    Бунинг фойдаси йўқ, чунки қамоқхоналарни бориб кўришимиздан арзирли гуманитар натижаларга эришишимиз лозим, расмийлар билан мулоқотимиз конструктив бўлиши керак, лекин Ўзбекистон мисолида бундай бўлмаяпти-да, деб ёзибди Twitterдаги саҳифасида Халқаро Қизил хоч қўмитаси Бош директори Ив Даккор. Шунинг учун ҳам бу ташкилот Ўзбекистон қамоқхоналарини бориб кўришни тўхтататибди. Бундай принципиал қарорга келиш Қизил Хочдек ташкилотга осон бўлмаган, узоқ иккиланишлардан сўнг бу қарорга келиншан эмиш...

  • 01:25Президент Ислом Каримнинг Россияга сафари ҳеч қандай амалий натижага эга бўлмайди

    Бугун тарқатилган расмий хабарларда таъкидланишича, Президент Ислом Карим Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14-15 апрель кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлади. Президентнинг матбуот хизматига кўра, ташриф доирасида давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашади. Ташриф якунлари бўйича 2013-2017 йилларга мўлжалланган Иқтисодий ҳамкорлик дастури, ...

  • 00:54Из почтового ящика "Харакат": «На темной стороне Солнца» (Фухуша vs Рустам Азимов)

    Развернутая Гульнорой Каримовой в Твитере необъявленная война против вице-премьера правительства Узбекистана Азимова Р., привлекла к себе внимание представителей широких слоев республики. Народ с недоумением обсуждает на кухне, чем вызван данный демарш Каримовой Г. и почему она стала «сливать» компромат в отношении этого высокопоставленного чиновника? Сыпятся различные предположения, от банального не поделили бизнес, до более логичного - Гугуша начала предвыборную гонку. Это кос...

12 April 2013
  • 18:05"Ҳаракат" хатқутисидан: Умрбод қамалган ўзбекни оқлаган судя қораланмоқда

    Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 2010 йил воқеаларида иштирок этганликда айбланиб умрбод қамоққа ҳукм қилинган этник ўзбек Шамшиддин Ниёзалиев ишини қайта кўриб чиқиб, уни оқлаган судяга нисбатан жиноят иши очилиши мумкин. Жалолобод вилояти Сузоқ туман суди 2012 йилнинг 25 октябрида Шамсиддин Ниёзалиевни 2010 йилнинг июнида Санпа деб аталувчи ҳудудда қирғиз миллатига мансуб одамларни ўлдирганликда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. 2013 йил 21 январида Жалолобод вилоят...

  • 17:35Бундай воқеани ўзбеклар орзу ҳам қилолмайдилар: Нурсултон Назарбой БМТнинг юксак лавозимли қозоқ мулозими билан учрашди

    Қозоқларнинг давлат ахборот агентлиги Казинформнинг хабарига кўра, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой БМТ Бош Котибининг ўринбосари - БМТнинг Женева бўлими Бош Котиби Қосим-Жомарт Токаевни Остонадаги қароргоҳида қабул қилди. Улар Қозоғистоннинг БМТга кирувчи турли структуралар билан алоқаларини муҳокама қилишибди, Токаев Қозоғистон Президентига БМТнинг Женева бўлими олиб бораётган кўп қиррали фаолияти ҳақида информация берибди. Хабарнинг мағизи Қосим-Жомарт Токаевнинг шахсида. У қозоқ, ...

  • 17:28ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ АЪЗАМ ФАРМОНОВ ВА АЛИШЕР КАРОМАТОВ ИШИ БМТнинг 65-СЕССИЯСИДА КЎРИЛАДИ ("Эзгулик" жамиятининг пресс-релизи, №7, 12.04.2013)

    БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Кенгашининг ноқонуний ҳибсга олишлар бўйича Ишчи гуруҳи раҳбари Мигель де Лама Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мактуб йўллаб, ҳуқуқ ҳимоячилари Аъзам Фармонов ва Алишер Кароматов иши ишчи гуруҳи томонидан 65-сессияга таёрлангани ҳақида маълум қилди. Жами 44 пунктдан иборат эътироз ва хулосалар жамланган иш Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Кенгашининг йиллик ҳисоботига қўшилади ва тегишли тартибда кўриб чиқилади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон фуқаро...

  • 16:02Ўзбек хабарчилигида ҳар кимнинг ўз ўрни бор, Африкадаги уй ҳайвонларининг ҳам Ислом Каримнинг ҳам

    "Ҳаракат" Агентлиги тарафидан эълон қилинган 3 та хабар 17-18 соат аввал Фейсбукдаги саҳифамиза ҳам қўйилган эди. Бу хабарлардан иккитаси Ўзбекистон ва Гуржистон президентлари Ислом Карим ва Михаил Саакашвилининг Москва ва Польшага ташрифлари ҳақида, учинчиси - Африкада йиртқич ҳайвонларни ҳам уй ҳайвони сифатида сақлашлари ҳақида. Ўтган вақт ичида бу хабарларни Фейсбукда ўқиганларнинг сони ҳар кимни ўйлантириб қўйиши керак. Михаил Саакашвили ҳақидаги хабарни 600 киши, Африкадаги уй ҳайвон...

  • 09:04Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари Остонада учрашди

    Оқўрда матбуот хизматининг хабарига кўра, кеча ишчи ташриф билан Остонага келган Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев қозоғистонлик ҳамксби Нурсултон Назарбой билан музокаралар олиб борди. Улар икки тарафлама муносабатларнинг ҳозирги аҳволи ва келажаги хусусида суҳбатлашибдилар. Икки президент минтақадаги вазиятни, Евросиёдаги интеграцион жараёнларни ва Бишкекда бўладиган ШҲТнинг саммити билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама қилишган. Ҳеч шубҳа йўқки, минтақадаги вазиятни муҳокама қили...

  • 08:43Хитой Ўзбекистонга электровозлар етказиб беради

    Хитойнинг CNTIC ва CNR DLRC консорциуми Ўзбекистонга электровозларни етказиб беришни бошлади, деб хабар қилди Прайм ахборот агентлиги. Маълум бўлишича, ҳозирча 11 та юк электровози "Ўзбекистон темир йўллари" ширкатига топширилган. Консорциум барча юк электровозларини 2014 йилнинг охиригача келитириб беришга ваъда берган. 2011 йилнинг декабрь ойида мазкур консорциум "Ўзбекистон темир йуллари" ДАТК билан умумий қиймати 44,4 млн. АҚШ доллари бўлган 11 та юк поездини етказиш бўйича шартнома имзол...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону