Кундалик хабарлар - 14 February 2014

  • 15:40Ўзбекларга яхши хабар: Мамлакатимизда йиғилаётган автомобилларнинг Россиядаги бозори касодга кетмоқда

    Ўрисларнинг бир қанча оммавий ахборот воситалари янги йилнинг январида GM Uzbekistan АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси йиғилаётган автоуловларнинг Россиядаги савдо айланмаси 35 фоизга шўнғигани ҳақида ёзди. Маълумотларга кўра, Россияда бир ойда 3718 дона автомобиль сотилган. Бу эса ўтган йилнинг январига нисбатан 35 фоизга камдир. Европа бизнес уюшмасининг автомобилсозлар қўмитаси Россияда GM Uzbekistanнинг седан русумидаги Gentra автоуловигина барқарор сотилаётганини таъкидлаган. Бир ойлик якунла...

  • 02:22Бизда шу ҳам хабар: Ўзбекистоннинг Хитой билан савдо айланмаси $4 млрд бўлибди, Қозоғистонники $28,6 млрд (тузатилган вариант)

    ХХРнинг Коммерция вазирлиги вакилига асосланиб 12uz.com портали тарафидан тарқатилган хабарга кўра, Хитой билан Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 2013 йилда 58,3% фоиз ортиб, $4 млрд бўлибди. Шу кетишда 2017 йилда бу рақам $5 млрд бўишини кутиш керак. Маълумки, савдо айланмаси экспорт ва импортнинг йиғиндисидир. Шундай экан, Хитой билан савдо айланмасида импорт ва экспортнинг улушини билиш жуда муҳим. Биз фақат импорт қилаяпмизми ёки экспортимиз ҳам жиддийроқ ўлчовда борми? Аммо, хабарда бу...

  • 01:34Тошкентдан Сочига бир ой давомида самолёт учмайди, Ислом Карим аламини олаяптими?

    Россиянинг "Аэрофлот" авиаширкати Тошкентдан Сочига амалга ошириладиган авиарейсни бекор қилди. Подробно.Uz нашрига кўра, 13 феврал куни Тошкент вақти билан 3.30да Сочига учиши керак бўлган самолёт учиш йўлагига келмаган. Ҳафтада икки марта амалга ошириладиган Сочи-Тошкент-Сочи парвозлари 17 мартга қадар бекор қилинган, аммо бу хусусда на “Аэрофлот”, ва на Ўзбекистон томони изоҳ бергани йўқ. Ҳолбуки, бекор қилинган рейсга чипталар сотилган, шинавандалар Сочидаги олимпиадага мухлисли...

  • 00:49Ўзбекистонда маънавият тарғиботи: “Дил изҳорлари” танлови ўтказилди

    Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, Тошкентдаги Маърифат марказида “Дил изҳорлари” танлови якунланиб, унда “Она Ватанга”, “Волидаи муҳтарамага”, “Суюкли ёрга” аталган дил изҳорлари эгалари тақдирланган. Энг чиройли ҳамда мазмунли дил изҳорларини баён этган Адолат Улуғова, Бунёдбек Акбаралиев, Намуна Зоҳидоваларга эсдалик совғалари топширилган. Мазкур хабарнинг аҳамиятли томони шундаки, унда ҳукумат бу тадбирни маънавият тарғиботи аталмиш ғайриоддий кампания доирасида ташкил этган...

13 February 2014
  • 22:20Ислом Каримнинг Чехияга сафари барбод бўлди: бу яхшими ёки ёмон?

    Президент Ислом Каримнинг 20-22 февраль кунларига белгиланган Чехия Республикасига давлат ташрифи кейинга қолдирилди. Чехия Президентининг маслаҳатчиси Ҳинек Кмонисек (Hinek Kmonicek) турли оммавий ахборот воситаларига бу хусусда баёнот бериб, Чехия Бош вазири ва Прага шаҳар мэри ўзбек расмийлари билан айнан расмйий сафар кунлари учрашолмалигини билдирган. Албатта, учрашувнинг қолдирилишига баҳона сифатида дипломатик мулозамат қоидаларига мос равишда сафар ва таътил масаласи кўрсатилган. Аммо ў...

  • 01:09Ўзбеклар ҳавас қиладиган воқеа: Қозоғистон тенгеси девальвация қилинди

    Қозоғистоннинг Марказий Банки миллий пул – тенгени девальвация қилиш ҳақида қарор олди Аввалги хабарларимиздан маълумки, энг ривожланган мамлакатлар иқтисодий кризисдан чиқар экан, ўртача ривожланган Россия ва Қозоғистон каби давлатларда энди кризис бошланди. Бундай давлатлар кризиснинг сабабларини қидиришдан кўпроқ, мавжуд аҳволни сақлаб қолиш устида ишламоқдалр. Қозоғистонда тенгени девальвация қилиш - бу давлат бозор иқтисодига ўтиб бўлганининг кўрсатгичидир. Айнан шу нуқтаи назардан те...

12 February 2014
  • 23:04Ўзбекистонда янги журнал чоп қилинди

    Аммо журналидаги чиқишларнинг мазмун-моҳияти эски, дейди Президент Ислом Каримнинг 2013 йилнинг 5 декабри – Конституция куни байрамидаги чиқишини эслаган мухбиримиз. Ўшанда Ислом Карим: “Бизнинг иқтисодимиз кўнгилдагидек эмасдир, лекин биз маънавият борасида дунёда биринчи ўриндамиз” деганди ўзича янги шкала (мезон) ярата туриб. Янги журнал эса ана шу чақириққа жавоб бўлибди. Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази муассислигида ташкил этилган янги “Маънави...

  • 22:44Ўзбекистонликлар Twitter га муқобил ижтимоий тармоқ яратди

    Bamboo деб номланувчи ўзбек тилидаги мазкур ижтимоий тармоқ Twitter даги барча имкониятларни бера олади. Мазкур тармоқнинг асосий хусусияти - ўзбекистонликларнинг ўзаро мулоқотлари, кўнгилочар ўйинлар ва кўпгина виртуал алоқа имкониятлари борлиги. Ҳатто янги тармоқнинг Twitter дан кўра афзалликлари ҳам бор, яъни унда 700 ҳарф ва белгилардан иборат гапларни жойлаштириш мумкин, дейишмоқда ташкилотчилар. Twitter эса атиги 140 та шартли белгини қабул қила олиши муимкин эди. Мухбиримизнинг таъкидиса...

  • 22:34АҚШ Конгресси Ўзбекистонга қурол сотиш масаласида тўғри қарорга келди

    Яъни, Қўшма Штатлар конгрессменлари Ўзбекистонга қурол-яроғ етказишга рухсат берди. Бу ҳақда Рейтер ахборот агентлиги хабар тарқатган. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ёмонлашгани боис 2004 йилда АҚШ Ўзбекистонга қурол-аслаҳа чеклови киритганди. Аммо вақт кўрсатдики, бу санкция ижобий натижалар бермади ва ўзаро алоқалар ёмонлашди. 2011 йилда “Бирлик” Партияси раҳбарияти Европа Иттифоқига мурожаат қилиб, самарасиз санкцияларни бекор қилиш, мазкур чекловлар сиёсий интеграцияга ...

  • 22:03Сўз эркинлиги: Ўзбекистон яна қолоқларнинг қолоғи...

    Қароргоҳи Парижда жойлашган "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти 12 февраль куни жаҳон мамлакатларидаги матбуот эркинлигини баҳоловчи навбатдаги йиллик рейтинг жадвалини эълон қилди. 180 мамлакатдаги сўз эркинлигига баҳо берилган ҳисоботда Ўзбекистон 166-ўринни эгаллаган. Бу ўтган йилгига қараганда 2 поғона пастдир. "Чегара билмас мухбирлар" (Reporters Without Borders)нинг жадвалида Ўзбекистон собиқ иттифоқ давлатлари орасида фақат Туркманистондан (178-ўрин) юқорида. Умуман, Марказий Осиё ма...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону