Кундалик хабарлар - 06 October 2014

  • 22:17АҚШ ширкатлари Тошкентдаги энг йирик икки меҳмонхонани ўз тармоғига олади

    Бугун маҳаллий матбуотда тарқатилган хабарларга кўра, Тошкентдаги International Hotel Tashkent меҳмонхонаси келаси йилнинг июлидан АҚШнинг Hilton халқаро тармоғи ихтиёрига ўтади. Ўзбекистон ҳукумати билан бу борада музокара қилаётган дунёдаги энг йирик отел тармоқлари тизими мулозимлари ҳатто меҳмонхонада таъмир ишларини бошлаб юборишган. 2012 йилгача Intercontinental номи билан фаолият юритган меҳмонхона пойтахтдаги беш юлдузли ягона отелдир. Шунингдек, АҚШнинг яна бир меҳмонхона тармоғи Hyatt...

  • 21:47ШҲТга аъзо мамлакатлар Бош прокурорлари Тошкентга йиғилади

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг матбуот хизмати хабар тарқатди. Маълум бўлишича, 2014 йил 8 октябрь куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Бош прокурорлари учрашуви бўлиб ўтади.Анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар прокуратуралари фаолиятининг истиқболли йўналишлари муҳокама нишонига чиқади. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига мамалакатимиздан ташқари Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари ҳам аъзо бўлиб, ўтган ойда Душанбе аъзо давл...

  • 21:19Уч қўғирчоқ партия Марказий Сайлов Комиссиясига имзоларини топширишга улгурди

    Бугун Марказий Сайлов Комиссиясининг матбуот хизмати Ўзбекистонда рўйхатга олинган тўрт сиёсий партиянинг учтаси 21 декабрь куни бўладиган парламент сайловларида иштирок этиш учун имзо тўплаш жараёнини якунлагани ва ҳужжатларини комиссияга топширганини маълум қилди. Булар - Ўзбекистон либерал-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси ва «Адолат» социал-демократик партияларидир. Ўзбекистон коммунистик партиясининг вориси бўлган Халқ демократик партияси бу борада оқсоқда. Ўзбе...

  • 20:41Ўзбекистон чегарачиларига янги отрядлар кўмак беришади

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу йилнинг 2 октябрида тасдиқланган қарорга кўра, Миллий Хавфсизлик Хизматининг чегара қўшинларига “Чегара посбонлари” отрядлари кўмаклашади. Мазкур отрядлр Низоми “Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати тўғрисида”ги Низомга мувофиқ тасдиқланган. Низомга кўра, кўмак отрядлари Ўзбекистон давлат чегарасини ишончли қўриқлашда ҳамда чегара ва чегараолди ҳудудида амалга оширилаётган ва режаланаётган ноқонуний ишларни аниқлашда чегара қўшинларига ам...

  • 20:10XVII ёзги Осиё ўйинлари тамом бўлди, Ўзбекистоннинг аҳволи бу ерда ҳам ғариб

    19 сентябрдан 4 октябргача Жанубий Кореяда бўиб ўтган ўйинларда Ўзбекистондан 290 спортчи қатнашди. Аҳолиси биздан 4 баравар кам бўлган Тожикистондан 91 спортчи, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистондан 414 спортчи қатнашган. Бу рақамларнинг ўзиёқ кўрсатиб турибдики, мақтанадиган жойимиз аввалданоқ бўлмаган. Хўш, ўйинларнинг натижаси қандай бўлди? Ҳаммаси бўлиб 342, жумладан, 151 олтин медаль олган Хитойни қўйиб турайликда, ўзимизни бор-йўғи икки қўшнимиз билан солиштирайлик. Қуйидаги ...

  • 19:48Турк санъатчиси қурбонлик қилишни ИШИДнинг қотиллигига ўхшатибди. Ким ҳақ, ким ноҳақ?

    Туркияда ҳар йил Қурбон байрами кунлари - қурбонлик қилиб ҳайвон сўйиш 21 асрга, замонавий инсонликка тўғри келмайдиган амалиёт эканлигини гапирадиганлар ўртага чиқади. Бу ҳақда теледебатлар уюштирилади. Бу йил ҳам истисно бўлмади. Бу мамлакат матбуотида тарқатилган хабарларга кўра, қўшиқчи аёл Леман Сам (Leman Sam) Твиттердаги саҳифасига шундай сўзлар ёзибди: “ИШИД ва пичоғини маъсум бир ҳайвоннинг бўғизига тираганлар менда бир хил туйғу уйғотади.” Твиттер саҳифаларида унга қарши...

  • 18:11Болгария парламент сайловларида туркларнинг партияси учинчи ўрин олди, ўзбекларга дарс бўлсин

    Кеча бу мамлакатда ўтказилган парламент сайловларида 33 фоизга яқин овоз олган мухолифатдаги “Болгария Фуқаролари Европача Тараққиёт учун” номли партия биринчи ўринни олди. Ҳозир ҳокимиятда бўлган Болгария Социалистик Партияси 15,4% овоз билан иккинчи ўринда, бу мамлакатда яшайдиган туркларнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган Ҳуқуқ ва Озодлик учун Ҳаракат Партияси 14,82% овоз билан учинчи ўринда. Яна 4 та майдароқ партия 5-10 фоиз овоз билан парламентга кирди. Энди парламентга кирган партиялар ...

  • 06:30НАТО тишини кўрсатди: Бу альянснинг Бош котиби “қўшинларимизни истаган еримизга жойлаштирамиз” деди

    Шу йилнинг сентябрь ойида бу лавозимга тайинланиб, 1 октябрда иш бошлаган НАТОнинг янги Бош котиби Йенс Столтенберг кеча Польшага келганда шундай баёнот берибди: “Келаси йилда режалаштирилган вазирлар йиғилишида Тезкор Ҳаракат Кучлари тузиш ҳам кўзда тутилган. Аммо, улар тузилмасиданоқ, НАТОнинг кучли аримияси бор. Биз уларни истаган еримизда жойлаштироламиз.” Аслида, НАТО кучлари НАТОга кирувчи мамлакатларда жойлаштирилиши керак. Аммо, дунё янги совуқ урушига кириб бўлди. Уруш пай...

05 October 2014
  • 19:25Нурсултон Назарбой 10 октябрда Минскга боришидан тушуниш мумкинки, Ислом Карим ҳам ўша ерда бўлади

    Қозоқларнинг Казинформ агентлиги Президент қароргоҳининг матбуот хизматига асосланиб, Нурсултон Назарбойнинг яқин кунларидаги иш графигини эълон қилди. Унга кўра, масалан, 8-9 октябрь кунлари Нурсултон Назарбой расмий ташриф билан Бельгияда бўлади ва бу давлат ҳамда Европа Иттифоқи раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади. У 10 октябрь куни Минскка келиб, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи давлатлар раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида, Евросий Иқтисодий Ҳамдўстлиги ҳамда Евросиё Иқтисодий...

  • 07:12Россияда 15-34 ёшда ўлаётганларнинг 80% наркотиклар қурбони экан, Ўзбекистондачи?

    Наркотиклар Айланишини Назорат қилувчи Россия Федерал Хизматининг бошлиғи Виктов Иванов “ТВ-Центр” телеканалида шундай дебди: “15 билан 34 ёши ўртасида ҳаётдан кетаётганларнинг сони 550 минг бўлди. Бу мутлақо анормалдир. Масалан, аҳолиси тахминан бизники каби бўлган Японияда бу рақам 5 минг. Россияда бу ёшда ўлганларни 80 фоизининг қонида наркотик излари топилди. Яъни, улар доимий наркотик истеъмол қилишдан ўлганлар.” Ўлим сони ортишини наркотиклар олиб келиш ва тарқатиш инфраструктурасини...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону