Кундалик хабарлар - 10 October 2014
14:24Нью-Йорк фондлар биржаси “Ҳаракат”га қулоқ солмасдан яна талвасага тушди, хато қилди
Аввалги кунги хабарларимиздан маълумки, Нью-Йорк фондлар биржаси жаҳондаги, хусусан, Германиядаги иқтисодга оид салбий тенденциялардан талвасига тушгани сабабли, унинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси 6 октябрда 272 поғанага тушиб кетганда, “Ҳаракат” агентлиги аслида жаҳон иқтисодида бошқа кризис бўлмаслигига ишора қилиб, Dow Jones бир неча кун ичида ўзини тиклаб олиши ҳақида бошарот қилган эди. Башоратимиз тўғри чиқди ва 7 октябрда Dow Jones индекси 274 поғанага юксалиб, а...
- 22:11Ислом Карим келаси йили Чехияга борадиган бўлибди
Бу ҳақда Чехия президенти девонининг Ташқи ишлар бўйича департаменти директори Гинек Кмоничек маълум қилди. Бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро ташкилотлар Ислом Каримнинг шу йил Прагага ташрифини йўққа чиқаришга эришганидан сўнг, давлат ташрифининг амалга оширилишига кўпчилик ишонмаётган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага кўра, бугунги хабарга расмий тус берган Кмоничекнинг шу йил 19 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган ва...
- 21:29Ўзбекистонда миршаблар фоҳишабозликка қарши ўт очди
Бугун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қатор оммавий ахборот воситаларига фоҳишабозликка қарши кураш бошлагани хусусида хабар тарқатди. ИИВ маълумотига кўра, миршаблар Тошкент шаҳрида 334 та, Тошкент вилоятида 69 та, Самарқандда 50 та, Сирдарё ва Жиззахда 22 та, Бухорода 46 та, Навоийда 19 та, Фарғонада 47 та, Андижонда 30 та, Наманганда 74 та ва Қорақалпоғистонда 40 та ишратхонани фош этганлар. Мазкур ишратхоналардан 1 097 нафар фоҳиша қўлга олиниб, уларга нисбатан чора кўрила бошлаган. Бу ма...
- 20:36Тошкентда яна бир йирик ёнғин: бир ўт ўчирувчи ҳалок бўлди
8 октябрга ўтар кечаси пойтахтнинг Ҳамза туманидаги темирйўл божхона омборига ўт кетди. Алангани ўчириш вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги ходими, 27 яшар Баҳром Эргашев ҳалок бўлди. Оловни ўчириш вақтида Эргашевнинг устига бостирма тушиб кетган ва у вайроналар остида қолиб ўлган. «Ўт ўчирувчилар гуруҳи томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, юк омборхонасида тез ёнувчи моддалар бўлган», – дейилади Тошкент шаҳар...
19:51Ислом Карим Минскка учиб кетди
Бугун тарқатилган расмий хабарларга кўра, Президент Ислом Карим Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Белорусь пойтахтига учиб кетди. МДҲ Ижроия кенгаши матбуот хизматига кўра, анжуманда сиёсий ҳaмкорлик, Ҳaмдўстлик минтaқaсидa хaвфсизликни мустaҳкaмлaш, нaркотиклaр нaзорaти, ноқонуний мигрaциягa қaрши курaш кaби мaсaлaлaр муҳокaмa этилиши кутилмоқда. Мажлиснинг илк кунидa Тaшқи ишлaр вaзирлaри йиғини, иккинчи кунидa Дaвлaт рaҳбaрл...
- 08:28ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг ўн иккинчи мажлиси Тошкентда бўлиб ўтди
Кеча шундай йиғилиш бўлиши аввалдан эълон қилинган эди, бўлиб ўтибди. Қандай масаллар муҳокама қилинди, қандай қарорлар қабул қилинди, қандай ҳужжатлар имзоланди? Буларнинг ҳаммаси номаълум. Аслида, бундай йиғилиш муҳим воқеа бўлиши керак. Чунки, дунё глобаллашмоқда, жиноятлар глобаллашмоқда. Жиноятларга қарши курашиш, жиноятчиларни жазолашда прокуратураларнинг катта роли бор.лиги шубҳасиз. Тахмин қилиш мумкинки, Тошкентда йиғилган Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия ва Тожикис...
07:14Туркия ИШИД билан урушга кирмасиданоқ, ўз ичида уруш каби воқeалар бошланди
АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДни Сурияда ҳаводан бомбардимон қилишни давом этар экан, ИШИД Суриянинг Туркия билан чегарасига яқин бўлган Кобани шаҳарини аста-секин босиб олмоқда. Айни замонда, ИШИД Туркияга таҳдид этишни ҳам бошлади. Униинг Твиттерда тарқатган байнотларида, хусусан, шундай дейилади: “Туркия хоч сафарига қўшилса, бадали оғир бўлишини билиши керак. Туркия ичида минглаб уйқуда ётган ҳужраларимиз бор. Жавобимиз оғир бўлади.” Табиий, “хоч сафари” деганда, Ғарбнинг ИШИДга қарши уруши...
01:20Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Нью-Йорк фондлар биржаси 7 октябрдаги ўпирилишдан бир кунда чиқиб олди
Кечаги хабаримизда Нью-Йорк фондлар биржаси жаҳондаги, хусусан, Германиядаги иқтисодга оид салбий тенденциялардан талвасига тушгани ва унинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси 7 октябрда 272 поғанага тушиб кетганини билдирар экан, Dow Jones бир неча кун ичида ўзини тиклаб олиши ҳақида бошарот қилган эдик. Башоратимиз, кечаёқ исботини топди. Айнан кеча Dow Jones индекси 274 поғанага юксалиб, аввалги кундаги тушишни қоплади. Замонавий хабарчилик - фақатгина воқеаларни ёритиш эмас, уларни...
- 20:35Тошкент маҳкамасида икки нафар аёл одамфурушликда айбланмоқда
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Светлана Русланова ва Надежда Юрьева одам савдосида айбланмоқда. Бу ҳақда мухбиримизг а мазкур суд котибларидан бири маълум қилди. Унга кўра, жиноий гуруҳ аъзолари юртдошларимиз Наталья, Екатерина ва Раънони Бирлашган Араб Амирликларига 27 минг дирҳамга (тахминан 7500 доллар) фоҳишалик учун сотиб юборишган. Араб бойлари қўлидан қутулиб чиққан ҳамюртларимиз Тошкентга келиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилишган ва жиноий гуруҳ аъзолари ҳибсг...
- 08:15“Газпром” ширкати Ўзбекистон ва Туркманистондан газ сотиб олишни тўхтатиши мумкинми?
Россиянинг “Газпром” ширкати Ўзбекистон ва Туркманистондан табиий газ сотиб олишни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда ширкат департаментларидан бирининг раҳбари Черепанов “Интерфакс”га маълум қилди. Унга кўра, яқин орада ширкат Марказий Осиё газини сотиб олишни бутунлай тўхтатиши мумкин ва бу борада янги ҳукуматлараро аҳдлашувлар расмийлаштирилиши лозим бўлади. Мулозимнинг баён этишича, бунга Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматларининг Хитойга газ етказиб бериши билан боғлиқ ҳаракатлари сабаб бўлиши м...