Кундалик хабарлар - 22 January 2023

  • 06:48Газета Washington Post узнала о тайном визите главы ЦРУ в Киев и рассказе о «планах России»

    Уильям Бернс (Tom Williams.jpg/Reuters), директор Центрального Разведывательного Управления США (ЦРУ), тайно посетил Киев в конце прошлой недели и встретился с президентом Украины Владимиром Зеленским. Бернс прибыл в Украину, чтобы проинформировать Зеленского о его ожиданиях относительно того, что Россия планирует в военном отношении в ближайшие недели и месяцы. Согласно источникам, Зеленский и его высокопоставленные сотрудники разведки обсудили во время встречи, как долго Украина может ожидат...

21 January 2023
  • 15:47"Ҳаракат" Агентлиги сайти (www.facebook.com/harakat.net) қайтадан оёққа турмоқда. Бизга қўшилинг!!!

    Бутун дунё алғов-далғов ичида ва ҳамма нарса аралаш–қуралаш. Алғов-далғов ва аралаш–қуралаш ичида бўлган Россия, Хитой ва Марказий Осиё (жумладан, Ўзбекистонимиз) катта ўзгаришлар арафасида. Аммо бу масалаларни тўғри тушунадиган, нима қилиш ҳақида жидддий фикрга эга бўлган давлат раҳбарлари ва турли гуруҳлар йўқ. Минг афсуски, АҚШдаги "Озодлик" радиоси ва унинг ичидаги Сарвар Усмон каби одамлари ҳам шулардан. Ҳақиқатни тушунишмайди, билишмайди, ўзларини алдаш билан сафсата қилиб яша...

20 January 2023
  • 23:49Юсуф Жума: ШАРОФ УБАЙДУЛЛАЕВ: - ЮСУФ ЖУМАМИСАН, СЕНИ ЎША ЁҚДА ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЎЛДИРИБ ЮБОРАДИ…

    Мен “Озодлик”да Шароф Убайдуллаев саксон ёшга тўлганини эшитдим, бир оғиз қутлаб қўяй дедим, ҳатто бир тўртлик битдим, қўнғироқ қилдим. Кимлигимни айтишим билан “яхши шоирсан, нимага анави бир - иккининг гапи билан иғво қилиб юрибсан” деб Жаҳонгир Муҳаммаднинг онасини сўка бошлади. Мен даҳшатга тушдим, сўзига яраша сўз айтдим. У Ш.М.нинг оламшумил ишлари ҳақида гапириб, Ш.М.нинг мени ўша ёқда ўлдириб юборишини айтди. Мен Ш.М.нинг сотқинлигини гапирдим ва Каримовнинг эн...

  • 13:24Ўзбекистонда дам олиш кунлари нисбатан совуқ ҳарорат сақланиб қолади

    Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича об-ҳавони ҳали ҳам совуқ антициклон белгилайди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар қилмоқда. Тўғри, ушбу кунларда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 20-21 январь кунлари энг чекка жанубда бироз қор ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача бўлади, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, баъзи жойла...

19 January 2023
  • 22:13 ЎзА: Қозоғистон Президенти Қозоғистон парламенти ва депутатларни тарқатиб юборди

    Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўз фармони билан парламент қуйи парламент палатаси – Мажилисни тарқатиб юборди ва 19 мартда навбатдан ташқари сайловлар ўтказишни тайинлади, деб хабар берди “Vlast.kz”. Давлат раҳбари маҳаллий вакиллик органлари – маслиҳатларни муддатидан олдин тарқатиб юборишни назарда тутувчи яна бир бошқа фармонни ҳам имзолади. Фармонлар президент томонидан бош вазир ва парламентнинг ҳар икки палатаси спикерлари билан маслаҳатлашувлардан сўн...

  • 20:29Володимир Зеленский: Путин тирикми ва ким қарор қабул қиляпти, тушунмаяпман

    Украина президенти Володимир Зеленский Россияда ким билан музокара олиб боришни тушунмаслигини ва Россия президенти Владимир Путиннинг тирик эканлигига ишончи комил эмаслигини айтди. Володимир Зеленский бу ҳақда Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми доирасида ўтказилган «Украина нонуштаси»да видеоалоқа орқали сўзлади. Тадбир Виктор Пинчук фонди томонидан трансляция қилинди. «Бугун мен ким билан ва нима ҳақида гаплашишни тушунмаяпман. Баъзида хромакейда пайдо бўладиган Россия прези...

  • 13:29Алишер Усмонов немис матбуотида раддия эълон қилинишига эришди

    Германиядаги етакчи ОАВ ўзбекистонлик тадбиркор Алишер Усмонов ҳақидаги мақолаларини яна бир бор тузатишга мажбур бўлди, деб ёзади Berliner Zeitung. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Германияда Бавариядаги бир нечта уйда кенг кўламли тинтувлар ўтказилган эди. Немис матбуоти уларни 2022 йил февралидан бери Европа Иттифоқи санкциялари остида қолаётган Алишер Усмонов билан боғлаган. Хусусан, Германиянинг энг йирик DPA ахборот агентлиги тинтув қилинган «Тегернзее кўлидаги уй»нинг эгаси Алише...

18 January 2023
  • 22:12“Бу шахсий дахлсизлик чегарасини қўпол бузиш” – “пранк”чилар ҳаддидан ошмоқда

    Ижтимоий тармоқларда ўзбек вайнерларидан бири уюштирган пранк эътирозларга сабаб бўлди. Instagramʼда фаолият юритувчи ўзбек вайнерларидан бири нотаниш аёлга қўпол муносабатда бўлгани, унинг қаршилигига қарамай қўлидан ушлаб машинасига ўтирғизмоқчи бўлгани акс этган видео интернет фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлмоқда. “Пранк деб номлаб хоҳлаган ишимизни қилсак бўладими? Ҳурматли ИИББ, самосуд қилишга рухсат йўқ экан, нима, бу хоҳлаган ишини қилиб юраверадими?” деб ёзади ...

17 January 2023
  • 18:38Юсуф Жума: ҚАНДОҚ БАХТЛИ ТУРОНЮРТГА КЕТАЁТГАН ДАҲОЛАР?!… УЛУҒ БОБОЛАРИМ БОЛА ЁШИДА ОЧУННИ БОШҚАРГАН - ОЧУН БОШИДА…

    Тағин улуғ Абдулла Қодирий ҳазратларининг шонли арвоҳларига Улуғ Тангрининг олқишларини тилаб, бағишлов… Оташ бўлиб, оташ ичра кутаётир оташи, Қандоқ бахтли Марғилонга кетаётган Отабек?! Ёна - ёна ёнғин ичра куйиб қолди Кумуши, Қандоқ бахтсиз Марғилондан қайтаётган Отабек?! Мен ҳам ҳар кеч тушларимда Қоракўлга кетаман, Қандоқ бахтли Қоракўлга кетаётган Юсуфбек?! Ўнггимдачи қонлар ютиб Қоракўлдан қайтаман, Қандоқ бахтсиз Қоракўлдан қайтаётган Юсуфбек?! Кўп куттирдинг, Тангрим, бошла, Т...

  • 12:48Шавкат Мирзиё Сингапурга етиб келди, масхарабозликлар давом этмоқда!

    Бугун Сингапурга етиб келган Шавкат Мирзиё туфайли маҳаллий президент Ҳалима Ёқуб тарафидан кутиб олиш тадбири ўтказилди, кейин Ҳалима Ёқуб ва маҳаллий Бош вазир Ли Сян Лун билан музокаралар ўтказилди. Маҳаллий бизнесменлар билан ҳам учрашувлар, ҳамда гўёки музокаралар бўлиб ўтди. Эслатиш керакки, Сингапур давлатинингиаҳолиси 6 миллион кишига яқин. Аҳолининг 74,3 фоизи хитойлар, 9 фоизи ҳиндистонликлардир, Ҳалима Ёқиб каби мусулмонлар ҳам бор. Расмда Шавкат Мирзиё ва Ҳалима Ёқубни кў...