Кундалик хабарлар - 26 February 2016
20:47Қора бозорда АҚШ доллари яна қутуриб кетди
Бугун тушдан сўнг Ўзбекистон қора бозорида АҚШ долларининг миллий валютамизга нисбатан қиймати кескин кўтарилиб кетди: 1 АҚШ доллари – 6750 сўм!!! Ҳолбуки, кечаги хабарларимизда АҚШ валютасининг қийматини 6400 деб ёзгандик. Саррофлар валюта курсининг ошиб кетишига сўм ва умуман ҳукуматга нисбатан ишончнинг пасайиб бораётгани ва қора бозорда АҚШ долларини сотиб олиш кўпаяётгани билан изоҳ бермоқдалар.
- 20:12Ўрис самолёти Тошкент халқаро аэропортига мажбурий қўнди
Россиянинг Ғарбий-Сибир транспорт прокуратураси томонидан бир қанча веб нашрларга чоп қилинган хабарга кўра, бугун тонгги соат 05:38да Россиянинг AZUR air авиакомпаниясига қарашли Boeing-767-300 самолёти Тошкентга фавқулодда мажбурий қўнишни амалга оширди. Самолёт Москвадан Пхукетга учаётганди. Самолёт бортида 327 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзолари бўлган. Қўниш пайти ҳеч кимга зарар етмаган. Транспорт прокуратураси ва авиаинеспекция томонидан самолётнинг мажбуран қўндирилиши юзасидан суришт...
18:37Юсуф Жума: Имом Ҳасан хотирасига
2008 йилда мени қамаш учун суд ҳукм ўқиганда қишлоғимиз донишманди, сочлари соқоллари оппоқ Имом Ҳасан йиғлаб юборди. Ярим қишлоқ унинг авлоди. Бошқа кентларда, дейлик Тошкентда Ўзбекистон қаҳрамонлари шундай жасорат топа оладиларми?! Фарзандини от, овозлари чиқмайди. Иркит жонларини қўриқлаб ўлиб кетадилар. Қоракўл бошқача кент. Хирс бошқача қишлоқ... Жасур Ўғизхон авлодининг сўнги қолдиғидай. 2007 йил мустабид Ислом Каримов армия ташлаб, Қоракўлдан мени қидиртирди, тополмад...
18:35Yusuf Juma: Imom Hasan xotirasiga
2008 yilda meni qamash uchun sud hukm o'qiganda qishlog'imiz donishmandi, sochlari soqollari oppoq Imom Hasan yig'lab yubordi. Yarim qishloq uning avlodi. Boshqa kentlarda, deylik Toshkentda O'zbekiston qahramonlari shunday jasorat topa oladilarmi?! Farzandini ot, ovozlari chiqmaydi. Irkit jonlarini qo'riqlab o'lib ketadilar. Qorako'l boshqacha kent. Xirs boshqacha qishloq... Jasur O'g'izxon avlodining so'ngi qoldig'iday. 2007 yil mustabid Islom Karimov armiya tashlab, Qorako'ldan men...
- 11:07АҚШда президентлик сайлов кампаниясининг “Супер сешанбаси” келмоқда
Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШда бу йил 8 ноябрда бўладиган президент сайловларининг бошланғич босқичи бўлмоқда. Бу босқичда Демократик Партия ва Республикачилар Партияси ўз партияларининг президентликка номзодларини турли штатларда ўзларини номзод қилиб кўрсатганлар орасидан кокус ёки праймериз шаклидаги сайловлар орқали танлаб оладилар. Кокус ёки парймериз сайловларида кам овоз олган намзодликка номзодлар сайлов кампаниясидан чиқиб кетадилар. Шу кунгача 4 та штатда бошланғич босқич с...
21:39Қўшма Штатлар ИШИДга қарши курашни фаоллаштириш ҳаракатига тушибди, аммо буни “Ҳаракат”сиз қилиб бўлмайди
Американинг энг машҳур телеканалларидан бири CNN хабар қилишича, АҚШ ИШИДга қарши ижтимоий тармоқлар орқали курашни фаоллаштиришга қарор қилибди. Шу мақсадда Адлия вазирлигига Apple, Twitter, Snapchat, Facebook, MTV ва Buzzfeed тармоқларининг раҳбарлари чақирилибди, уларга Миллий Контртеррористик Марказ раҳбари Николас Расмуссен АҚШ маъмурияти (ҳукумати – “Ҳаракат”) ИШИДга қарши олиб бораётган фаолият ҳақида маълумот берибди ва, тахмин қилиш мумкинки, ҳамкорликка чақрибди. Бу жуда ҳам керакли...
20:44Ригага авиапарвозлар сони оширилди
Ўзбекистондан Европа Иттифоқи ва дунёнинг бошқа мамлакатларига йўловчилар миқдори ортиши муносабати билан 2016 йилнинг 5 апрелидан бошлаб Тошкентдан Ригага авиапарвозлар сони оширилади. Эндиликда “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” шаиркати ҳафтасига 3 марта мунтазам авиарейсларни йўлга қўяди. Ширкат сайтида Тошкент-Рига-Тошкент рейслари ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши айтилган. Бунгача рейслар ҳафтасига 1 марта амалга ошириб келинаётганди.
- 20:07Ислом Карим Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ихчамлаштирди
Президент Ислом Каримнинг куни кеча матбуотда эълон қилинган қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмаси ўзгартирилиб, унинг бир қисми йўқотилди. Яъни, эндиликда Меҳнат вазирлиги деб аталадиган мазкур идора фақат аҳолини иш билан таъминлаш, бандлик, меҳнат муҳофазаси билан шуғулланади. Вазирлик зиммасидаги бир қанча ваколат ва мажбуриятлар, яъни аҳоли саломатлиги ва ногиронлар ҳимояси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига, ижтимоий нафақалар бериш...
- 19:25Ўзбекистоннни водий билан боғловчи темир йўл қурилиши битди, аммо водий билан алоқа қилиш учун бу етарсиз
“Ўзбекистон темир йўллари” ширкатининг иддаосича, Ўзбекистон Фарғона водийсидан мамлакатнинг бошқа вилоятларига юк ва йўловчи ташишда Тожикистонга қарамликдан тўла қутулган. Яъни, Ангрен-Поп электрлашган темир йўли қурилиши якунланган. Икки йил давомида қурилган 123 километрли мазкур йўл мамлакат ичкарисидаги темир йўл ташувларини қўшниларга қарам бўлмаган ҳолда амалга оширишга имкон яратади. “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатига кўра, Ангрен-Поп электрлашган темир йўлининг узунлиги 123 кило...
17:16Россияда асл исми-шарифи Баҳром Ашрафхон бўлган янги элчимиз иш бошлади, у нима каромат кўрсатади?
Кеча Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси Баҳром Ашрафхонов иш бошлади. 47 яшар бу одам элчи лавозимига тайинлангунига қадар Ўзбекистон Молия вазирлигининг Ғазначилик бошқармасини бошқарган, айни пайтда Молия вазирининг ўринбосари ҳам ҳисобланган. У 1993 йилда Тошкент иқтисодиёт университетини тамомлаган ва 1994 йилда АҚШнинг Кентукки университетида қандайдир курсларда ҳам ўқиган. Молиячининг Россиядаги элчиликдек муҳим рутбага тайинланишида нима ҳикмат яширинлигини билмадиг-у, аммо бу лавозим...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведенияЧитать дальше...