Кундалик хабарлар - 04 November 2016

  • 22:24Бош вазирниниг биринчи ўринбосари Рустам Азим: “Ўзбекистонда яна 3 та эркин иқтисодий зона барпо этилади”. “Ҳаракат”: Ўзбек инвесторлари пайдо бўлишига йўл бериладими?

    Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азим Бишкекда ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти йиғинида мамлакатда яна учта янги эркин иқтисодий ҳудуд яратилишини эълон қилди. Маълум бўлишича, мамлакатда Фарғона вилоятида "Қўқон", Самарқанд вилоятида "Ургут" ва Бухоро вилоятида "Ғиждувон" Эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ) барпо этилади. Бу иқтисодий зоналар зиммасига маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, давлат бюджет тушумини ошириш ҳамда хориж сармояларини жалб қилиш юклатилади. Хорижий...

  • 21:57Кун латифаси: Халқ Демократик Партияси ўзини мухолифат деб эълон қилди, у мухолифат нималигини тушунадими?

    Ўзбекистон Республикаси президентлигига Ўзбекистон Халқ Демакратик Партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмонов Андижон вилояти сайловчилари билан учрашди. У сайловолди дастурининг асосий йўналишлари юзасидан маъруза ўқиди ва ўз партиясини Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар Ҳаракати - Ўзбекистон Либерал Демократик Партиясига мухолиф деб эълон қилди. Тан олиш керак, унинг кўтарган муаммолари ҳақиқатан ҳам мухолифатчи “Бирлик”нинг тилидаги муаммолар бўлиб, ечим ва масалани қўйишда тафовутлар бор....

  • 21:51Каттақўрғон шаҳрига ҳаромий Ислом Каримнинг номи берилиши мумкин

    Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон шаҳрига Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримнинг номини абадийлаштириш мақсадида Исломобод номи берилиши мумкин. Айни пайтда шаҳарда кенг кўламли қурилиш ва қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар аҳолиси бу сингари ўзгаришларни гўшанинг Исломободга айлантирилишга тайёргарлик деб изоҳлашмоқда. Тарихий шаҳарларимиздан бири бўлган Каттақўрғон Ислом Каримнинг ота юртиди эканлигини айтаётганлар ҳам бор. “Йўллар асфальт қилиниб, гуллар экилмоқда...

  • 01:32Россияда мардикорларимиз муаммоси муҳокама нишонида. Аммо уни “Бирлик”сиз ҳеч ким ҳал этолмайди!

    Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси Россияга борди. Ташрифдан мақсад икки мамлакатнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлигини янада юқори ва сифатли даражага олиб чиқиш ҳисобланади, дейилади Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги хабарида. Ташриф Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилга мўлжалланган аҳоли бандлиги дастури тўғрисидаги қарорига мувофиқ тарзда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия иш берувчилари билан бевосита алоқаларини ўрнатиш ва олиб борилаётг...

03 November 2016
  • 22:40Бечора мусулмонлар насронийлар юртига бориб мардикорлик қилиш йўлида ҳалок бўлишни давом эттирмоқдалар, бош айбдор – Ислом уламолари!

    Бу каби хабарлар ҳар куни тарқатилмоқда. Асосан мусулмонлардан иборат Африка ва Осиёлик қочқинлар ўзларидаги қашшоқликдан қочиб, Ўрта Ер денгизи орқали насронийларнинг жаннатсимон юртларига етиб олиш мақсадида йўлга чиқиб, бу денгизда чўкиб ҳалок бўлмоқдалар. Бугунги хабарларга кўра, Ливия қирғоқларига яқин жойда резина қайиқларда Европага қараб йўлга чиққан 200 дан кўпроқ қочқин чўкиб ўлган. Бундай хабарларга Ислом дунёсидан муносабат кўрсатилгани, бундай воқеаларнинг сабабини қидириш ва бунда...

  • 20:39Муваққат президент Шавкат Мирзиё Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлди

    Кеча муваққат президент Шавкат Мирзиё Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлди. Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг номзроди бўлган Шавкат Мирзиё сайловчилар билан учрашди. Айтилишича, Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлаган, ўзининг сайловолди дастури билан таништирган. “Дастурга кўра, давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, макроиқтисодий б...

  • 19:14АҚШ ҳукумати Самандар Қўқоновни озод қилишга чақирди

    АҚШ Давлат Департаменти Ўзбекистон ҳукуматини 23 йилдан бери қамоқда қолаётган, боз устига бир неча кун аввал жазо муддати яна 3 йил-у 5 кунга узайтирилган мухолифатчи Самандар Қўқоновни муддатидан олдин озод қилишга чақирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ниша Бисвалнинг гапига таяниб хабар қилган. Эслатиб ўтамиз, ҳозир ёши 72 га етган собиқ депутат Самандар Қўқонов давлат мулкини талон-тарож қилганликда айбланиб, 1993 йил ёз...

  • 17:45Муваққат президент раҳбарларга фуқарони қабул қилиш топшириғи берибди. Абдураҳим Пўлат айтганидек, фундаментал ислоҳотларсиз қолоқликдан чиқолмаслимизни у тушунмайдими?

    Ўрисларнинг “Новости” ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ўзбекистон давлат органлари раҳбарлари ҳар куни куннинг биринчи ярмида фуқароларни шахсан қабул қилишлари шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиё тегишли қарор чиқарган. Ҳужжатга асосан барча давлат органларига аҳоли ва тадбиркорлар учун кунлик соат 8 дан 11 гача шахсий қабулларни ташкил қилиш, жойларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ишлашни тубдан қайта кўриб чиқиш, уларнинг муаммола...

02 November 2016
  • 23:15Францияда 4 мачит бекитилибди, бу фақат бошланиш, Ислом ўзини ислоҳот қилмаса, Ғарбдаги ҳамма мачитлар бекитилади

    Франция Ички ишлар вазирлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бу мамлакатда 4 та мачит экстремистик ғоялар тарқатилаётгани туфайли бекитилибди. Ҳамма гап шундаки, дейди мухбиримиз, Ислом динининг Қуръонни хато тафсири асосида қабул қилинган тушунчаларига кўра, келажакда ҳамма мусулмон бўлиши, кофирлар йўқ қилиниши, мусулмонлар шариат қонунлари асосида ёшаши, давлатлар исломий бўлиши ва улар Халифаликка бирлашиши керак. Бундай мақсадалар билан яшаш – айнан экстремизм бўлиб, террориз...

  • 21:44Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

    "Ўзгидромет" марказининг расмий сайти 3-4 ноябрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгариши ҳақида хабар қилди. Республика бўйлаб кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. 3 ноябрь кундузи ва кечқурун ҳамда 4 ноябрь тонгида мамлакатимизнинг айрим туманларида ёмғир қорга айланади. Шамол тезлиги секундига 17-22 метрни ташкил қилади. Эртага кундузи ҳаво ҳарорати кескин пасайишни бошлайди: 4-5 ноябрда ҳаво кечаси 0-2 даража илиқ, вақти-вақти билан 1-2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, тоғолди ва т...