Кундалик хабарлар - 03 January 2017

  • 22:08Бензиндан фойдаланганлик учун солиқ миқдори оширилди

    Янги йилнинг 1 январидан бошлаб, транспорт воситалари учун бензин ва дизель ёқилғисидан фойдаланганлик солиғи 130 сўмга оширилди. Бу қиймат 1 литрга 465 сўмни ташкил қилмоқда. Транспорт воситалари учун суюлтирилган ва сиқилган газдан фойдаланганлик солиғи эса ўзгаришсиз қолиб, 230 ва 275 сўмни ташкил қилди. Аммо бу ҳозирда сотувдаги бензиннинг чакана нархига таъсир қилгани йўқ, дейди мухбиримиз. Пойтахт бензо колонкаларида Аи-80 бензинининг литри 2800 сўм, вилоятларда эса АЁҚШларда деярли бен...

  • 21:11Ҳамма ерда масхарабозлик: Ниҳоят, қамоқхоналар бошқармасининг виртуал қабулхонаси очилди, кейин ҳар бир маҳбусга компютер берилса керак

    Ўтган йилнинг сентябрида президент Шавкат Мирзиё томонидан бошланган виртуал қабулхона анъанаси, тўғрироғи, масхарабозлик ўйинини давом эттириш навбати Ўзбекистон Республикаси ИИВ жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғига ҳам етиб келибди. Энди guin.mvd.uz электрон манзилида виртуал қабулхонаси ишга туширилди. Жисмоний ва юридик шахслар бошқарма фаолиятига тааллуқли шикоят, ариза ва таклифларини онлайн тарзда жўнатиши мумкин эмиш. Демак, ҳар бир қамоқхонада маҳбуслар учун шундай имконият яратил...

  • 20:42Ҳаромий режимбоши Ислом Каримнинг бюсти яратилганмиш

    “Озодлик” радиосининг ўзбекча эшиттиришлар таҳририятига марҳум президент Ислом Каримнинг гипсдан ясалган бюстининг фотосурати келиб тушибди. Бюст Москвадаги Ислом Карим номи билан аталадиган хиёбонга ўрнатилиши режалаштирилган. Бироқ бундан аввал у ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланиб, қаттиқ материалга (гранит, мармар ёки бронзага) кўчирилиши лозим. Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги келишувга мувофиқ, Москва мэрияси хиёбонни ободонлаштириш ишига ярим миллион доллар а...

  • 15:43Абдураҳим Пўлат: "Ҳаракат" Агентлигининг сайти, унинг Фейсбукдаги саҳифаси ва менинг Фейсбукдаги саҳифамнинг ўқувчиларига чақириқ – ислом терроризмининг олдини биргаликда олайлик!

    Ислом дунёси қолоқ ва қашшоқ эканлиги, бунинг сабаби - ҳозир мусулмонлар Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиқувчи хато тушунчалар билан яшаётганлари, бу аҳволдан чиқиш учун авваламбор Ислом динида фундаментал ислоҳотлар қилиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм приниципини қабул қилишига эришиш кераклиги, Исломнинг ягона фарзи Имон бўлиб, 5 маҳал номоз, рўза ва ҳаж (закотни гапириб ўтиришни ҳам истамайман) фарз бўлолмаслиги ҳақидаги фикрларимни минглаб ўқувчиларимиз ўқишаётганини кўриб турибман. ...

  • 14:30Истанбул террорчисининг кимлиги, оиласи билан яқинда Қирғизистондан келгани ва Коня шаҳрига жойлашгани маълум бўлди, аммо исми айтилмаяпти

    Туркия оммавий ахборот воситалари манба кўрсатмасдан Истанбулдаги тунги кўнгилочар клубда янги йилнинг биринчи соатларида 39 кишини ўлдиргани гумон қилинаётган йигит ҳақида қуйидаги маълумотларни тарқатдилар. Тахмин қилиш мумкинки, маълумотлар хавфсизлик органларидан олинган, хавфсизлик органларига террористнинг исми ҳам маълум, аммо нима учундир исми ҳозирча айтилмаяпти. У террорист 2016 йил 20 ноябрда Қирғизистондан хотини ва икки фарзанди билан бирликта Истанбулган келибди. Анқара орқали 22 ...

  • 07:50Истанбулда 39 кишини ўлдиришда гумон қилинаётган террористнинг селфи видеоси эълон қилинди

    Истанбулдаги тунги кўнгилочар клубида янги йил киргандан кейин 1 соат ўтар-ўтмас амалга оширилган терактга алоқаси бор деб хафсизлик хизматлари тарафидан қўлга олинганларнинг сони, охирги хабарларга кўра, 12 га чиқди. Аммо, уларнинг ичида террористнинг ўзи йўқ. Бироз аввал ўша гумон қилинаётган террористнинг турли жойларда ўрнатилган хавфсизлик видеокамераларига тушган кўринишлари ҳам эълон қилинди. У кўринишларда террористнинг юзи яхши кўринмайди. Бундан ҳам қизиғи, хавфсизлик хизматининг қўли...

02 January 2017
  • 14:49Истанбулдаги терактни қилган одам ўзбек бўлиши мумкинлиги шубҳа қилинмоқда, аммо у ҳали қўлга олинмади

    Истанбулда янги йил кирганлдан кейин 1 соату 15 дақиқадан кейин тунги кўнгилочар клубида уюштирилган ва 39 кишини ҳалок бўлишига, 69 кишини ярадор бўлиши сабаб бўлган террористик ҳужум учун ИШИД маъсулиятни ўзига олгани қанчалик жиддий эканлигини ҳали билиб бўлмайди. Аммо, Туркия полициясига асосланиб тарқатилаётган хабарларда ўша ҳужумни уюштиришда иштирок этганлиги шубҳаси билан 8 киши ушлангани айтилмоқда, аммо ҳеч қандай бошқа тафсилотлар йўқ. Бундан ташқари, терактни амалга оширган терро...

  • 10:05Қизиқ: Халқнинг ғами билан халқнинг жаллодларидан бири Турсинхан Худайбергенов шуғулланармиш

    Шавкат Мирзиёнинг 28 декабрда имзолаган фармонига билан Турсинхан Худайбергенов исмли шахс (исмининг ёзилишига қаранг!!) Президентнинг фуқаролар ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинлангани 30 декабрь куни кечасига яқин маҳаллий қўғирчоқ ахборот воситалари тарафидан эълон қилинибди. “Ҳечдан кўра кеч” дейди халқимиз. Шундан келиб чиқиб, бу хабарни яна ҳам кеч бўлишига қарамасдан, биз ҳам тарқатмоқдамиз. Кўр...

01 January 2017
  • 10:552017 йилнинг биринчи теракти Истанбулда юз берди

    Маҳаллий вақт билан янги йил киргандан кейин 1 соату 15 дақиқа ўтиши билан Истанбулнинг марказидаги тунги кўнгилочар марказига милтиқ билан қуролланган бир неча киши (турли хабарларда 1-4 киши) ҳужум қилиб, 39 кишини ўлдирдилар, 60 дан кўп кишини ярадор қилдилар. Ярадорларнинг 4 нафари оғир аҳволда. Ҳужумчилар қочиб кетишган. Ҳужумчилар кимлар эканлиги ва ҳужумнинг мақсади ҳақида ҳозиргача ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо, одамлар насронийларники деб ҳисобланадиган календарь бўйича янги йилни кути...

  • 00:14ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, АЗИЗ ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ, ДЎСТЛАРИМИЗ, САФДОШЛАРИМИЗ!

    МИНГ АФСУСКИ, 2016 ЙИЛ ҲАМ ХАЛҚИМИЗ ҒАФЛАТ УЙҚУСИДАН УЙҒОНАДИГАН, МИЛЛИЙ ТУЙҒУЛАРИНИ ТИКЛАЙДИГАН, ЎЗ КЕЛАЖАГИНИНГ ПОЙДЕВОРЛАРИНИ ҚУРИШГА БОШЛАЙДИГАН ЙИЛ БЎЛОЛМАДИ. ЯНГИ ЙИЛ ШУНДАЙ БЎЛСИН ДЕБ ТИЛАК БЕРИШ БИЛАН ЧЕКЛАНИШ НИЯТИМИЗ ҲАМ ЙЎҚ. ЧУНКИ, ҲЕЧ НАРСА ЎЗ-ЎЗИДАН БЎЛМАЙДИ, ОЛЛОҲ ҲАМ ФАҚАТ БАРАКАТ БЕРАДИ. ҲАРАКАТНИ ЎЗИМИЗ ҚИЛИШИМИЗ КЕРАК. ЯНГИ ЙИЛ ҲАММАМИЗ УЧУН БИРЛИК ВА ҲАРАКАТ ЙИЛИ БЎЛСИН!