Кундалик хабарлар - 09 March 2015
06:40Ўзбекистондаги тожиклар режимининг жарчиси ўз раҳбари Ислом Каримни оқлаш йўлида масхарабозликлар қилмоқда
Гап ҳар замонда номигагина 1-2 та ўзбек тилида хабар тарқатиб, асосий фаолиятини рус илида олиб бораётган 12news.uz сайти ҳақида кетмоқда. Маълумки, Ислом Карим 4 йилча аввал Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар қилиш, ҳатто хабарчиликни демократиялаштириш ҳақида ваъдалар берган эди. Йиллар ўтмоқда, аммо, ҳеч қандай ислоҳотлар ўтказилаётгани йўқ. Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларга кўра, Ўзбекистон аввал ҳам жаҳоннинг 10 та энг ёмон диктаторликлари рўйхатида эди, ҳозир ҳам шундай. Ислом Карим...
06:13Исроилнинг кучи: Барак Обама Эроннинг ядровий программалaри бўйича музокаралардан чиқмоқчи
Маълумки, Ғарбнинг 5 давлати ва Эрон бир неча йиллардан бери Эроннинг ядровий программаларини тўхтатиш хусусида музокаралар олиб бормоқдалар. Ғарбнинг мақсади – Эронни ядровий қуроллар яратиш йўлидан қайтариш. Аммо, шу нарса ҳам маълумки, Эроннинг ядровий программаси Россиянинг ёрдамига асосланган. Бир тарафдан, Эрон ядровий қуролга эга бўлиш ниятидан воз кечмаслигини ёш бола ҳам тугшуниши, иккинчи тарафдан, Россия Ғарбнинг жиғига тегиш учун Эронга ёрдам беришни тўхтатмаслиги ҳисобга олинс...
10:28Аёл-қизларимизни бугунги байрам билан табриклаймиз!
Бугун халқаро аёл-қизлар куни. Ҳамма аёл-қиз ўқувчиларимизни шу байрам билан табриклаймиз. Аёл-қизларимиз кийим-кечагу бугунги овқатни ўйлашдан ташқари, ўзлари мансуб бўлган миллат ва ўз ватанларининг бугунги аҳволига эътибор берадиган ва келажагига бефарқ бўлмайдиган инсон бўлишини истаймиз. Унутмайликки, ўша келажак фарзандларимизникидир.
02:45Нигериядаги Boko Haram номли исломчилар ташкилоти ИШИДга қўшилди
Нигериянинг шмолида феълан ҳокимиятни қўлга олиб, шариат давлати қуриш ҳаракатида бўлган, минглаб одамларни ўлдиган Boko Haram номли исломчиларнинг террористик ташкилоти ИШИДга қўшилганини эълон қилди. Мантиқан тўғри, уларнинг иккаласи ҳам Ислом давлат қуриш ниятида экан, қўшилишлари табиийдир. Бундан аввал Миср, Ливия, Саудия Арабистони, Жазоир, Афғонистон ва Покистондаги жиҳодчи гуруҳлар ИШИДга қўшилишган, ИШИДнинг лидери Абу Бакр Боғдоди уларни қабул қилганини билдирган эди. АҚШ раҳбарлигид...
01:07Муҳаммадсодиқ Муҳаммадсолиҳга савол: Гомосексуал ўғли учун фарзанд туғиб берган онани тошбўрон қилиш керакми ёки буви деб эълон қилиш?
Аввалги хабарларимизда ўзини шайх деб айтаётган чаламулла Муҳаммадсодиқ Муҳаммадсолиҳ savollar.islom.uz сайтида ўқувчилар тарафидан берилаётган саволларга қандой ибтидоий жавоблар бераётгани устидан кулган эдик. Ҳалигача Қуръонни тўғри ўқишга ўрганмаган бу муллага бугун биз ҳам бир савол бермоқчимиз. Аввал, бу мураккаб дунёда бўлган бир воқеани билдириш лозим. The Telegraph агентлиги Буюкбританияда яшайдиган 46 ёшли Анна-Мария Кассон исмли она ўзининг Гайл исмли гомосексуал ўғли ва бегона бир д...
- 08:03Нурсултон Назарбой: 11-12 синфларда ҳамма дарслар инглиз тилида бўлиши керак
Қозоғистон Президенти Нурсулто Назарбой ўзининг Оқўрда қароргоҳидаги қандайдир “Коктем шуағы” учрашувида шундай дебди: “Бизда давлат тили – қозоқчадир. Рус тили яқин қўшниларимиз билан интеграция тилидир. Аммо, келажакда болаларимиз инглиз тилисиз яшай олмайдилар. Улар бутун планетаниннг болаларидир. Биз очиқ давлатмиз. Технология, фан, жамият – инглиз тилида ривожланмоқда. Биз инглиз тилини биринчи синфданоқ ўқитиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. 11-12 синфларда эса ҳамма дарслар инглиз тилида бўлиши...
07:05ИШИД тарафдори Барак Обаманинг бошидан отмоқчи бўлибди, АҚШда дин эркинлиги борми ўзи? АҚШнинг ислом мамлакатларидаги, хусусан, Ўзбекистондаги янги элчиси бунақа масалаларни тушунадими?
Associated Press агентлигининг хабарига кўра, Огайо штатида яшовчи 20 ёшли Кристофер Ли Корнелл исмли йигит маҳаллий телеканалга телефон қилиб, ИШИД тарафдори эканлигини, мақсади Президент Барак Обамани бошидан отиб ўлдириш, кейин Конгресс аъзолари билан шуғулланиш эканлигини билдирибди. Табиий, у ҳозир ҳибсга олинган, тергов ишлари олиб борилмоқда. Аммо, дейди “Ҳаракат” мухбири, бу каби воқеаларнинг моҳиятини тушуниш, уларни тўғри таҳлил қилиш жуда муҳимдир. АҚШ ахборот воситаларининг ўзида ...
- 23:52Инсоний ва техник сабаблар билан бугун сайтда янгилик бўлмади. Ишларимиз эртага аввалгидек давом этади.
Инсоний ва техник сабаблар билан бугун сайтда янгилик бўлмади. Ишларимиз эртага аввалгидек давом этади.
07:14Тошкент Вестминстер Университетига янги ректор тайинланди, эскиси бўлажак дипломатларни тайёрлармиш
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият Қурилиши Академиясида узоқ йиллардан бери фаолият кўрсатиб келаётган Комилжон Каримов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетига ректор этиб тайинланди. У профессор Абдумалик Жумановнинг ўрнини эгаллади. Абдумалик Жумановнинг эса Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетига ректор этиб тайинлангани ҳақида аввал хабар бергандик. Қуйида ўша хабарнинг матнини кўришингиз мумкин: «30 июль 2011 йил: Х...
- 01:04Қирғизистонда ўзбекларга яна бир зарба: Ўзбек тилида олий ўқув юртларига кириш тестлари бўлмайди
Аслида, ўзбек тилини давлат имтихонларида ишлатмаслик ҳақида 2013 йилдаёқ Таълим ва фан вазирлигининг қарори чиққанини қирғизларнинг КирТАГ агентлиги хабар қилди. Шундай бўлса ҳам, 2014 йили 50 ўқувчи ўзбек тилида имтиҳон топширибди. Бу йил ҳеч ким топширолмайди. Рус ва қирғиз тилида топшириш керак бўлади. КирТАГнинг хабарида айтилишича, бу мамлакатда ўзбек тилида таълим берадиган 91 мактаб бор. Ўзбеклар ҳамма ерда ўзбеклар. Уларнинг бунақа майда-чуйда нарсалар билан ортиқча иши ҳам йўқ. Қи...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Юсупов Илхомжон
Добавить сведенияЧитать дальше...
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведенияЧитать дальше...