Кундалик хабарлар - 10 March 2015
- 22:22“Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг ғалабаси: Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бор-йўғи 59,1 миллиард доллар эканлиги биринчи марта эълон қилинди
Бугун Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Ялпи Ички Маҳсулоти (ЯИМ) ҳажмини эълон қилди. Ўтган йилнинг 1 январидан 31 декабригача бўлган бу рақам 144867,9 миллард сўмни ташкил қилган. Бу рақам Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан АҚШ долларига белгиланган курс бўйича валютага айлантирилса, 59,1 миллард АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур рақамнинг 82,9 фоиз улуши нодавлат секторига, 17,1 фоизи эса давлат секторига тааллуқлидир. Давлат Статистика Қўмит...
18:22Ўзбекларга яхши хабар: Қозоғистонда 7 хил автомобиль ишлаб чиқарилмоқда, уларнинг ҳамма қисмлари маҳаллий маҳсулот
Қозоқ ахборот воситалари бугун Оқтоғ (Актау) шаҳрида 7 енгил автомбиль иштирокида автоюриш қилингани ҳақида хабар тарқатдилар. Автоюришнинг шиори – “Қозоғистонда қилинган”. Хабарларда айтилишича, бу 7 турли енгил автомобилларнинг ҳамма қисмлари Қозоғистоннинг ўзида тайёрланган ва ўша қисмлардан тайёр автомобиль йиғилган. Яъни, автомобиллар тамомийла қозоқларнинг ўз маҳсулоти. Бу автомобилларнинг нархи чет элда сотиб олинаётганлардан анча арзон экан. Табиий, тахмин қилиш қийин эмаски, дейди...
- 08:26Энди Бухорога ҳам президент поезди қатнайди
"Ўзбекистон темир йўллари" ширкати Ўзбекистонда президент поезди деб ном олган Испаниянинг Talgo пеоздларидан яна биттасини харид қилиб, уни Самарқанд-Бухоро йўналишлари бўйича ҳаракатлантирмоқчи. Ўзбекистон 2017 йилга қадар яна 2 та тезюрар испан поездини сотиб олишни режалаштирган ва унинг бировини Бухоро, яна бирини эса Қаршига қўймоқчи. Бу поезд дастлаб Самарқанд-Бухоро йўналишида қатнайди ва ҳозирда ушбу йўналишдаги темирйўлни тезюрар поездга мослаштириш ишлари бошланган.
- 01:52Ўзбек чегарачилари қирғизистонлик наркоташмачини қўлга туширди, миллати ўзбек бўлса керак
Ўзбекистон чегарачилари ўзбек-қирғиз чегарасидан 2,5 килограмм наркотик моддани олиб ўтмоқчи бўлган Қирғизистон фуқаросини қўлга олди, деб хабар қилди бир қанча маҳаллий оммавий ахборот воситалари. Қирғизистонннинг Боткен вилоятидан Фарғонанинг Фарғона туманига ўтмоқчи бўлган бу наркоташмачи ортиқча қийинчиликсиз ушланган. Ўшлик бу кимсанинг исми-шарифи очиқламаняпти. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, бу наркоташмачининг м...
01:05Ўзбек тиббиётчилариинг икки кашфиёти оламшумулми?
Ўзбек тиббиётчилари мигрень касаллигига ташхис қўйишнинг қўлбола усулини кашф қилишди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги. Агентликка кўра, ушбу ташхис усули тиббиёт, хусусан, неврология, бош мия томирлари аномалияси билан ҳамда аномалиясисиз кечадиган мигренни ташхислашга фойдаланишга мўлжалланган. Унинг вазифаси мигрень касаллиги билан касалланган беморларга тўғри ташхис қўйиш ва кейинчалик бош мия томирлари аномалияси ҳолатида даволашга ёрдам берадиган босқичм...
22:31Ўзбекистон Марказий Банки АҚШ долларини жиловлаёлмаяти
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 5 сўм 48 тийинга қимматлашиб, 2 минг 472 сўм 34 тийинни ташкил этаётган бўлса, 1 евро 4 сўм 52 тийинга арзонлашиб, қиймати 2 минг 749 сўм 98 тийинга тенг. 1 Россия рубли янги курсга кўра, 95 тийинга қимматлашиб 41 сўм 21 тийинга тенг бўлиб турибди. Бир ҳафта аввал рубль 40 сўм 26 тийин эди. Марказий Банк ҳар диомгидек ушбу курсларни валюта операциялари бўйи...
- 21:48Суд ҳукуматнинг навбатдаги қарорини қонунлаштирди
Бугун фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди фуқаро Насиба Илҳомованинг “Ўзбекистон” телеканалига нисбатан қўзғатган даъво аризасини рад қилди. Бу аёл Норвегиядан депортация қилиниб, сўнгра телеэкранда бесоқолбозга чиқарилган ўғлининг шаън ва қадр-қимматини суд орқали ҳимоя қилмоқчи эди. “Ўзбекистон” телеканали ўтган йилнинг 11 декабрида намойиш қилган “Хиёнат” фильмида 37 ёшли Шуҳрат Илҳомов, 30 ёшли Даврон Раҳмонов, 28 ёшли Асад Рихсиев, 38 ёш...
21:11Бир даста жаллодик функциясини бажарувчи миршаббошилар тайинланди
Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғи билан подполковник Баҳодир Баҳромов Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Подполковник Расулжон Кенжаев эса Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ИИБга бошлиқ қилиб жўнатилди. Яна бир подполковник Дониёр Тошхўжаев муҳим лавозимга - Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари, айни замонда, тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. Ички ишлар вазири яна бир қанча зобитларни Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилояти тумнларига бошлиқ этиб тайинлаган. Аммо...
17:18Путин қотилбоши эканлигини тан олди ва Рамзон чўчқани Ҳурмат ордени билан мукофотлади
Бугун Россия Президенти Владимир Путин Чеченистоннинг ҳукмдори Рамзон Қодировни Ҳурмат ордени билан мукофотлагани эълон қилинди. Бу чўчқа гўёки “улкан ютуқлари, ижтимоий фаолияти ва кўп йиллар давомида ҳалол ишлаётгани учун” тақдирланган эмиш. Аммо, ҳеч қандай шубҳа йўқки, Путин ўз вассалини Борис Немцовни ўлдириб бергани учун мукофотлади. Бугунги рус хабарларида айтилишича, Борис Немцовни Рамзан Қоодировнинг хизматкорларидан бири Заур Дадаев шахсан отиб ўлдиргани сал кам 100 фоиз тасдиқла...
07:13Борис Немцовни Путиннинг ҳар бир ерини ялашга тайёр бўлган чўчқа Рамзон Қодировнинг одамлари ўлдирганга ўхшайди
Агар бу иддаолар тасдиқланса, Борис Немцов Россия Президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан ўлдирилгани тўла тасдиқланади. Чунки, Чеченистоннинг ҳозирги ҳукмдори Рамзон Қодиров Путиннинг ҳар бир ерини ялашга тайёр бўлган чўчқадир. Россиянинг оммавий ахборот воситалари Борис Немцовни ўлдиришда гумон қилинаётган 5 киши ҳибсга олингани, олтинчиси Чеченистоннинг пойтахти Грознийда (рус босқинчисининг номи билан аталадиган шаҳар) ушланаётган пайтда ҳалок бўлганини хабар қилдилар. Уларнинг баъз...