Кундалик хабарлар - 08 June 2015
17:03Мусулмонлар идораси закотнинг меъёрини белгилади, имоннинг меъёрини қачон белгилайди?
Бугунги маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг етакчи мавзуи Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг закот, фидя ва бошқа шаръий нисобларнинг меъёрларини белгилаш ҳақидаги қарори бўлди. Демак, бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимга кўра, закот нисоби 1 грамм олтиннинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 84.000 (саксон турт минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 грамм тилло ҳисобидан закот нисоби 7.140.000 (Етти миллион бир юз қирқ минг) сўм (1640 АҚШ доллари - Ҳар...
08:37Туркиядаги сайловларнинг сенсация тўла натижалари
Ҳали Марказий Сайлов Комиссияси кеча Туркияда ўтказилган парламент сайловларининг узул-кесил натжаларини эълон қилгани йўқ. Аммо, Туркиянинг энг обрўли Миллиёт газетаси сайлов бюллетенларининг 99,98 фоизи санаб бўлинганидан кейинги натижаларни эълон қилди. Мана ўша натижалар: АТП - Адолат ва Тараққиёт Партияси – 40,85% ЖХП - Жумҳурият Халқ Партияси – 24,96% МҲП - Миллиётчи Ҳаракат Партияси – 16,28% ХДП - Халқларнинг Демократик Партияси – 13,11% Қолган 16 та партия - ...
21:41Туркияда сайловлар тугади, илк натижаларда сенсация йўқ
Сайлов олдидан тадқиқиотлар ўтказган турли ташкилотлар бугун Туркияда бўлган парламент сайловларининг натижаларини аввалдан қуйидагича тахмин қилган эдилар: АТП - Адолат ва Тараққиёт Партияси - 43-46 фоиз (исломчиларнинг ҳокимиятдаги партияси) ЖХП - Жумҳурият Халқ Партияси – 24-27 фоиз (мухолифатдаги марказчи сўл қанот партия) МҲП - Миллиётчи Ҳаракат Партияси – 14-16 фоиз (мухолифатдаги марказчи ўнг қанот партия) ХДП - Халқларнинг Демократик Партияси - 8-10 фоиз (бу партия курдларник...
13:46Туркияда парламент сайловлари бошланди, ҳозирча тинчлик
Маҳаллий вақт билан соат 8:00 да (Тошкент вақти билан соат 10:00 да) Туркияда парламент сайловлари бошланди. Сайлов участкалари соат 17:00 да бекилади. Рўйхатга олинган сайловчиларнинг сони 53 миллион 765 минг. Сайловларда 20 та партия қатнашмоқда. Авваллари ҳам билдирганимиздек, эксперларга кўра, 3 партия – ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси, мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси ва Миллиётчи Ҳаракат Партияси 10 фоизлик тўсиқдан ўтиб парламентга киради, курдларга оид Ха...
12:55Ўзбекистонда уйларнинг нархи тушишни давом эттирмоқда, "бечора" АҚШда эса ортмоқда
Мамлакатимиздаги мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари Тошкентда май ойида иккиламчи бозорда квартираларнинг нархи ўртача 2 фоизга тушганини хабар қилар экан, ҳеч қандай таҳлил бермайдилар. Буни тушуниб бўлмайди. Чунки, бу янгилик Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳаёт кундан кунга яхшиланиб боришининг яна бир кўрсатгичи сифатида олқишланиши - мамлакатимиздаги режим нуқтаи назаридан мантиқли бўларди. АҚШда эса уй-жойларнинг нархида кескин ортиш кузатилаётгани ва нархлар 2006 йилдаги ...
- 01:38Бор эканку: Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Челябинскда исён қилдилар
“Интерфакс” Агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Челябинск шаҳридаги вақтинчалик сақлаб туриш муассасида исён қилишибди. Уларни Ўзбекистонга депортация қилиш учун қамоқхонадан вақтинчалик сақлаб туриш муассасига чиқариб, шу ерда ушлаб туришган экан. Исёнчилар аввал ўша муассасанинг бошқарувчиларидан бирига, кейин яна иккитасига ҳужум қилибдилар. Исёнчиларнинг сони 8 билан 15 орасида эканлиги айтилмоқда. Тахмин қилиш мумкинки, ўзбеклар Ў...
16:26Япония ва Пентагон ҳам Абдураҳим Пўлатнинг таклифларини қабул қилмоқдалар
Аввалги хабарларимиздан маълумки, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат, балки, замонавий тарихда биринчи марта, Россия-Гуржистон уруши натижаларига бағишланган мақоласида “Калининград Германияга, Курил ороллари Японияга қайтадими?” деган саволни кўтарганди. У ўз мақоласида Россия-Гуржистон уруши пайтида четда туришга ҳаракат қилган Германия ва Япония хато қилаётгани, агар улар Кёнигсберг (ҳозирги номи Калининград) ва Курил оролларидан ҳали ҳам умидлари бўлса, бу урушда...
06:507 июнда бўладиган парламент сайловлари Туркия учун буюк имтихон бўлади, аммо қанақа имтихон?
Ҳа, якшанба куни бўладиган парламент сайловлари Туркия учун ўта муҳим сиёсий воқеа бўлади. Шуни билатуриб, ҳар доим Турк Дунёсининг энг катта давлати Туркиядаги воқеаларни диққат билан кузатиб келаётган “Ҳаракат” Агентлиги шу кунларда нима учун Туркияни унутди? Чунки, Туркия Конституциясини оёқ ости қилиб ва Туркияда президент рамзий сиёсий шахс эканлигига тупириб, оддий диктаторга айланган ва ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партиясини (АТП) сайловларда ғалабага олиб...
23:23Абдураҳим Пўлат: Фейсбукнинг ахлатхонага айлантирилган ўзбекча бўлимида ҳаётини ўтказаётган ёшларимизга мурожаатим
Кимдир мени ўзбек ёшларининг ФБда тузиб олинган сон-саноқсиз гуруҳларидан яна бирига аъзо қилиб қўйибди. Раҳмат у одамга. Ўша гуруҳнинг саҳифасини кўриб чиқиб шундай руҳий аҳволга тушдимки, ўзбек ёшларига мурожатим ўз-ўзидан ёзилиб қолди десам бўлаверади. Мана ўша мурожаат. Мени бу гуруҳга қўшилганимдан қанчалик хурсанд бўлганимни билсангиз эди, дўстлар. Қаранг, ҳар бир одам бу саҳифага чиройли расмлар қўймоқда. Қаранг, хонандалар, мевалар, гуллар ва бошқа нарсалар. Бу ерда қатнашаётганларнинг...
09:22БМТ Бош Котиби G7 саммитидан кейин Марказий Осиёга келади. Хўш, нима қилади?
БМТ Бош Котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррикга асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Бош Котиб Пан Ги Мун Германияда 7 июнда бошланадиган G7 саммитининг 8 июндаги терроризм масалаларига бағишланган йиғилишида иштирок этади, ўша ерда Германия канцлери Ангела Маркел ва Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан кўришади ва сўнгра Марказий Осиёдаги 5 мамлакат бўйлаб сафар қилади. У 9 июндан бошлаб, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистонни айнан шу тартибда з...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Каримов Анваржон
Добавить сведенияЧитать дальше...