Кундалик хабарлар - 15 November 2015
20:47Анталияда G20 саммити давом этмоқда, аммо ундан ҳеч қандай фойда бўлмайди
Маҳаллий вақт билан пешин соатларида иш бошлаган саммитининг кун таритибида қандай масалаларр борлиги эълон қилингани йўқ, аммо диққат марказида ислом терроризми ва Париждаги террористик воқеалар туриши ўз-ўзидан маълум. Ҳамманинг диққат марказида ислом терроризми турса ҳам, бу йиғилишда ислом терроризмнинг олдини олиш, охир-оқибатда уни йўқ қилиш учун фойдали бўладиган биронта қарор олинмайди. Бунинг иккита сабаби бор. Биринчидан, мусулмон давлатлари (Саудия ва, айниқса, Туркия) "ислом терро...
14:22G20 саммити учун Туркияга келган Барак Обама Ражаб Эрдўғон билан учрашди
Бугун Анталияда бошланадиган G20 саммитида иштирок этиш учун бу ерга келган АҚШ Президенти Барак Обама биринчи бўлиб туркиялик ҳамкасби Ражаб Эрдўғон билан учрашди. Бу ҳақдаги қисқа хабарда икки президент Сурия, ИШИД ва террор масалаларини муҳокама қилишгани айтилади, холос.
12:26Нотинчликлар Париждан олдин Нью-Йоркда бошланган ва Dow Jones индекси ўпирилиб тушганди
Жума куни Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones 203 поғанага, ҳафта бўйича эса 665 поғанага ўпирилиб тушди ва 17245 га тенг бўлди. Ваҳолангки, ундан аввали жума куни биржа бекилганда у 17910 га тенг эди. Яъни, бир ҳафталик тушиш 3,7% бўлди. 1-1,5 ой аввал бундан ҳам катта, тахминан 2 минг поғанали, тушиш бўлганда, экспертлар буни Хитой иқтисодидаги барқарорсизлик, жаҳон иқтисодининг яқин келажагидаги ноаниқликлар, АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв қарзга ...
02:21Халқаро масхарабозлик: Венада тўпланган 20 га яқин давлатнинг вазирлари Суриянинг келажагини сурияликлар белгилаши кераклиги ҳақида келишишга ҳаракат қилмоқдалар
Жаҳон ахборот воситалари кеча Венада тўпланган 17 мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари, ҳамда Араб Давлатлари Лигаси, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Иттифоқи, Миср, Саудия Арабистони, Туркиянинг вакиллари ва БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили иштирокида Суриядаги кризисни ечиш учун йиғилиш ўтказилганини хабар қилар эканлар, 17 давлатнинг номини ҳам келтирмайдилар. Аммо, ҳамма биладики, уларнинг ичида АҚШ, Россия, Франция, Германия ва Франция каби дунёга сўзини ўтказоладиган давлатлар...
17:04Дунё Париждаги фожеадан шокда, Ғарб нима қилишини билмасдан хўжа кўрсинга баёнотлар бериш билан овора
Бугун кечаси ислом террористларининг ҳужумлари натижасида Парижда ҳалок бўлганларнинг сони 128 га чиққани расмийлар тарафидан эълон қилинди. 8 террорист ўлган, уларнинг баъзилари ўзини ўзи портлатди, баъзиларини полиция отиб ўлдирди. Терактлар учун маъсулиятни ИШИД ўз елкасига олди ва бундай ишлар давом этишини билдирди. Францияда 3 кунлик мотам эълон қилинди. Дунё бу воқеадан шокда. Лидерлар ўз муносабатларини билдирмоқдалар. Обама "Бу - Парижга эмас, бутун дунёга ҳужум" деганини аввалги хабар...
05:53Абдураҳим Пўлат башорат қилган даҳшатли воқеалар Парижда: Террористларнинг бараварига бошланган бир неча ҳужуми натижасида 100 дан кўп одам ўлди
Ҳамма нарса бир неча соат аввал Париждаги Le Carillon ресторанида номаълум одам Калашников автомати билан тўғри келган одамни отиб ўлдиришга тушиши билан бошланди. Ана шундан кейин бутун дунё Париждан келаётган даҳшатли хабарлар оқими остида қолди. Ундан кейин Парижнинг четроғидаги "Стад де Франс" стадионида Франция ва Германия термаларининг ўртоқлик футбол матчи пайтида 2 портлаш юз берди. Портлашлар стадионнинг барида бўлгани айтилмоқда. Ресторан ва стадионда ўлганларнинг сони 18 дан ошган...
- 01:07Яшасин Ислом Карим ва Тошпўлат Раҳматулла! Биринчиси 1990 йили бўкаликларга шакар, иккинчиси 2015 йилда самарқандликларга табиий газ берди
Тошпўлат Раҳматулла исмли аҳмоқ навбатдаги аҳмоқона мақолачасини эълон қилибди. У тожикларнинг асосан рус тилида хабар тарқатиш билан машғул бўлган 12news.uz сайтида ёзишича, Самарқанад шаҳрининг маҳаллаларида газ босими кам эканлиги, баъзи маҳаллаларда газ умуман йўқлигини танқид қилибди. Шундан кейин Самарқандга келган “Ўзтрансгаз” ташкилотининг мутахассислари аҳволни ўрганишибди ва газ босими кам жойларда босимни орттиришибди, умууман газ бўлмаган жойларга газ беришибди. Нима ҳа...
20:55Дунёнинг эс-ҳуши ИШИДнинг бош жаллаоди Жиҳодчи Жонда, ўлдирилдими, ўлдирилмадими?
Гаровга олинган АҚШлик ва англияликларни шахсан ўзи каллаларини олиши билан танилган, асли инглиз, асл исми Муҳаммад Эмвази, аммо лақаби Жиҳодчи Жон бўлган ИШИДнинг бош жаллоди кеча Суриянинг шимолидаги Ракка шаҳрида учувчисиз учоқ, яъни дрондан отилган бомбали ҳужум натижасида ўлгани жаҳон хабарларининг марказида. АҚШ ҳарбийлари Жиҳодчи Жон ўлдирилганининг эҳтимоли катта эканлигини гапирсалар, Буюкбритания Бош вазири Дэвид Кэмерон бунинг ҳали тасдиғи йўқлигини айтмоқда. Унинг ташқи ишлар вазир...
18:32Диктаторларни нима жин урди: Кеча Ўзбекистонда Мурод Жўраев қамоқдан озод қилинганди, бугун Бокуда Ариф Юнус озод қилинди
Аввалги хабарларимздан маълумки, Илҳом Алиев режими гўёки мустақил суднинг қўли билан, сохта айбномалар асосида, эр-хотин ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Лейла ва Ариф Юнусларни 8,5 ва 7 йилга озодликдан маҳрум этган эди. Суд уларнинг касал эканликларига ҳам эътибор бермади, Ғарбнинг ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларининг мурожаатларига ҳам қулоқ солмади. Аммо, кеча Ўзбекистонда кутилмаган мўъжиза юз берди, 20 йил зиндонда ётган Мурод Жўраев озод қилинди. Табиий, уни зиндонга оттирган ҳам, о...
17:25Ислом Карим бош ёлғончи, Олий мажлиснинг сенатор ва депутатлари унинг издоши, ҳаммалари жиноятчи, жавоб бериш вақти ҳам келади
ЎзАнинг хабарига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида 2016 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтибди. Нимамиш, "Дастурда белгиланган барча йўналишлар бўйича 2016 йилда қарийб 1 миллионга яқин, жумладан, мақсадли комплекс дастурларига мувофиқ 396,9 минг, якка тартибдаги тадбиркорлик, касаначиликни ташкил этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш орқали 595,9 минг иш...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведенияЧитать дальше...