13 November 2015
20:55 - Дунёнинг эс-ҳуши ИШИДнинг бош жаллаоди Жиҳодчи Жонда, ўлдирилдими, ўлдирилмадими?

Гаровга олинган АҚШлик ва англияликларни шахсан ўзи каллаларини олиши билан танилган, асли инглиз, асл исми Муҳаммад Эмвази, аммо лақаби Жиҳодчи Жон бўлган ИШИДнинг бош жаллоди кеча Суриянинг шимолидаги Ракка шаҳрида учувчисиз учоқ, яъни дрондан отилган бомбали ҳужум натижасида ўлгани жаҳон хабарларининг марказида.

АҚШ ҳарбийлари Жиҳодчи Жон ўлдирилганининг эҳтимоли катта эканлигини гапирсалар, Буюкбритания Бош вазири Дэвид Кэмерон бунинг ҳали тасдиғи йўқлигини айтмоқда. Унинг ташқи ишлар вазири, ҳозир Чехияда бўлган Филип Ҳамондга кўра, унинг ўлдирилгани аниқ.

Тўғри, ИШИДнинг рамзларидан бири сифатида танилган шахснинг ўлдирилиши катта воқеа бўлади, аммо, Ислом терроризмининг ва ИШИДнинг илдизлари бу каби шахсларда эмас, Ислом динининг хато тушунчаларидадир. Жиҳодчи Жон кабилар ўша хато тушунчаларга ишониб, жиҳодга қўшилганлар.

Агар мусулмонлар Ислом терроризмининг илдизларни қўпоришни истасалар, динимизда чуқур ислоҳотлар ўтказиб, ўша хато тушунчалар қутилишлари керак. Биринчи қадам сифатида, Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши керак.

Акс ҳолда, бу Жонларнинг бири ўлиб, бошқаси келаверади, Ислом терроризми битмайди