Кундалик хабарлар - 29 January 2022
- 16:05Яна МАСХАРАБОЗЛИК: 1993 йили Ислом Карим замонида қонунлаштирилган қонуннинг Қўшилган Қиймат Солиғи Ставкаси, янги хўжайин Шавкат Мирзиё тарафидан пасайтирилибди
“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинибди. Фармон билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланганмиш. Дастурга мувофиқ, иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш доирасида 2022 йилда инфляцияни 9 фоизгача ва 2023 йилда 5 фоиз ва фискал тақчилликни 3 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилармиш. 2026 йил якуниг...
- 12:24Навбатдаги МАСХАРАБОЗЛИК: Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганларга мукофот тўланармиш
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилингани ҳақида бугун хабар тарқатилди. Мана ўша ҳужжат/хабарнинг асл моҳияти. Ўша ҳужжатга кўра, махсуc дастур орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганлиги ҳолатлари бўйича солиқ органларини хабардор қилган жисмоний шахсларга мукофот тўлаш тўғрисидаги низом тасдиқланармиш. Жисмоний шахслар томонидан аниқ...
- 02:36Марказий Осиё 2-3 кун қоронғуликда қолди. Аварияга нима сабаб бўлди, у такрорланиши мумкинми, энергия ҳалқаси қандай узилди ўзи?
25-26 январ кунлари Марказий Осиё энергетика тизимида улкан авария юз берди. У Ўзбекистонда электр станциялари, газ конлари, аэропортлар, вокзаллар, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа инфратузилмалар фаолиятининг тўхташига олиб келгани ҳаммага маълум. Марказий Осиёнинг учта давлати - Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон 25-26 январ кунлари кенг кўламда юз берган электр таъминоти узилишидан азият чекди. Тўхташ оқибатида Ўзбекистон аэропортлари маълум муддатга ёпилди, Тошкент, Бишкек ва Олма-от...
- 18:42Собиқ президент Нурсултон Назарбоев “Нур Отан” Партияси раҳбарлигини ҳам Қосим-Жўмарт Тўқаевга топширди
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев йил бошидан буён иккинчи марта кўриниш бериб, ҳукмрон партия “Nur Otan” қурултойида иштирок этибди. У партия раиси сифатида ҳаммага дарс берибди: “Қадрли партиядошлар, ҳурматли ватандошлар, “Nur Otan” Партияси мамлакатдаги асосий сиёсий куч ҳисобланади. Партия ривожланиши учун фуқаролар билан ишлаши, халқ ва ҳукумат ўртасида кўприк бўлишда давом этиши керак. Охирги 1,5 йил давомида партия жиддий сиёсий ўзгаришлар...
- 18:2330 дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик фаолиятига алоқадор сайтларга кириш чеклаб қўйилганмиш!!! Моҳрухсор Тоғаева кабиларнинг ишини тўхтатиш ҳам сизнинг вазифангиздир!!!
Ўзбекистонда тотализатор ва букмекерлик фаолиятини амалга ошириш ва бундай хизматларни реклама қилиш қонунан тақиқланади. Тўғри, Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги (АОКА) тарафидан ўтказилган брифингда Истеъмолчилар Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Агентлиги Матбуот Котиби Моҳрухсор Тоғаева ўтган йилдаги реклама қонунчилиги бузилган ҳолатлар бўйича хабар берибди. Мана ўша хабарларнинг асосий жойлари. Нимамиш, ноқонуний рекламаларнинг олдини олиш мақсадида 2021йилда 27 мингга яқин ўрган...
- 14:11Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилингани ҳақида
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилингани бугун ФВВ хабарида айтилмоқда. Қайд этилишича, 2022 йилнинг 28 январ кунидан 31 январ санасигача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинибди. “Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва “Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз”, - дейилибди ФВВ хабарида. Маълум бўлишича, 28-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳ...
- 22:00АҚШ тўртинчи марта Россияга Украина масаласида “йўқ” деб жавоб берибди. Бу сафар хат кўринишида!
АҚШ Россиянинг хавфсизлик бўйича талабларига хат кўринишида жавоб қайтарди. Унинг тафсилотлари аниқ эмас, лекин АҚШ Давлат Котиби Энтони Блинкеннинг сўзларига кўра, Россиянинг асосий талаби бўлмиш Украинани НАТОга қабул қилмаслик талаби кескин рад этилган. 2021 йил октябр ойидан бошлаб Ғарб нашрларида Россия Украина билан чегарада 100 мингдан ортиқ аскар тўплагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. АҚШ Россияни яна бир марта Украинага бостириб киришга уринишда айблади. Воқеалар ривожи тезлашиб кетг...
- 19:12Тошкент Шаҳар Электр Тармоқлари Корхонаси диспетчери Павел Сиделников: Фаолиятимда бунақа катта кўламли ўчиш бўлмаган
Тошкент Шаҳар Электр Тармоқлари Корхонаси диспетчери Павел Сиделников пойтахтда электр таъминотини тиклаш жараёнлари қай тарзда олиб борилгани бўйича маълумот бериб, умри бўйича бунақа катта ўлчамли ўчиш бўлмаганини такидлабди. 25 январда рўй берган блэкаутдан кейин Ўзбекистонда энерготизим қарийб изига тушиб бўлди ҳисоб, ва айнан ўша кунларда, яъни куни таъминотни тиклаш ишлари авж суръатда олиб борилаётган вақтда ўша корхонада бўлиб, суҳбат қилибди. “Менинг фаолиятимда бундай катта кўлам...
- 13:11Қозоғистон Парламенти Нурсултон Назарбоевнинг Хавфсизлик Кенгаши ва Республика Халқ Ассамблеясидаги умрбод раислигини бекор қилибди. Аммо бу воқеа у кишини ҳозироқ ҳамма нарсадан маҳрум этгани эмас!
Қозоғистон Парламенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакат Хавфсизлик Кенгаши ва Республика Халқлари Ассамблеясига умрбод раислик қилишини бекор қилгани, бу ҳақда хабар берилаётгандек, бу кишини у мансаблардан ҳозироқ бекор қилаётгани йўқ. Бундан ташқари, мамлакат парламентининг юқори палатаси Қозоғистоннинг биринчи президенти билан ташқи ва ички сиёсатни мувофиқлаштириш заруратини бекор қилишни таклиф этибди. Бу ҳам ҳали тўлиқ қарор эмас. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ишбилармонлар би...
- 01:47Туркияда ишлар дабдала, аммо биздагидан кўпроқ ДАБДАЛА! Кеча бор-йўғи бир кеча-кундузда 174 киши оламдан ўтганди, бугун 188 киши оламдан ўтибди!
Кеча бу мамлакатнинг Соғлиқ Вазирлиги 174 киши оламдан ўтганини билдирган эди, бугун 188 киши оламдан ўтибди. Шундай қилиб, Туркия Соғлиқ Вазири Фахретдин Хўжага кўра, ҳроник ҳасталарнинг сони ёши катталарга нисбатан янада тезроқ юксалиб, катта тезликка чиққанини кўрмоқдамиз. Чунки, касаллар сони кеча катта тезлик билан юксалганини қўйиб туринг, жуда катта тезлик билан 188 киши оламдан ўтибди. Ўзбекистонимизда расмий хабарларга кўра, кеча бор-йўғи гўёки 3-4 киши оламдан ўтган бўлса, бугун бизда...