27 January 2022
19:12 - Тошкент Шаҳар Электр Тармоқлари Корхонаси диспетчери Павел Сиделников: Фаолиятимда бунақа катта кўламли ўчиш бўлмаган
Тошкент Шаҳар Электр Тармоқлари Корхонаси диспетчери Павел Сиделников пойтахтда электр таъминотини тиклаш жараёнлари қай тарзда олиб борилгани бўйича маълумот бериб, умри бўйича бунақа катта ўлчамли ўчиш бўлмаганини такидлабди.

25 январда рўй берган блэкаутдан кейин Ўзбекистонда энерготизим қарийб изига тушиб бўлди ҳисоб, ва айнан ўша кунларда, яъни куни таъминотни тиклаш ишлари авж суръатда олиб борилаётган вақтда ўша корхонада бўлиб, суҳбат қилибди.

“Менинг фаолиятимда бундай катта кўламли ўчиш бўлмаган. Электр узатувчи қурилмалар захира манбаларисиз қолди. Ҳозир шу захира қурилмаларини ишга тушириш учун вақтимиз кетяпти. Айнан шу туфайли узилишлардан кейин тикланиш бироз чўзилади”, – дейишгача борибди бу одам.

Унинг айтишича, биринчи навбатда ўта муҳим объектлар – касалхоналар, шунингдек, Сенат ва Президент Администрацияси каби олий ҳокимият идоралари электр билан таъминланганмиш.

“Осон бўлмаяпти, лекин имконимиз борича вазиятдан чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳар хил одамлардан ҳар хил қўнғироқлар бўлиб туради. Алоҳида кимнидир биринчи бўлиб улаб бериш деган нарса йўқ” – дебди у ва қўшимча қилибди: “Бизнинг ишда стрессларга чидамсиз ходимлар узоқ ишлолмайди”.

Хуллас, шунақа суҳбат бўлибди ва бу одам ярим ўрисча, ярим ўзбекча ҳамма билан гаплашиб турибди.