Кундалик хабарлар - 03 November 2022
- 18:06Рон ван Руден ва “Ўзбекистон пахта экспортини тўхтатди, лекин ҳамон ишчи кучининг экспортёри бўлиб қолмоқда”лигини айтибди!
“Ўзбекистон пахта экспортини тўхтатган бўлса ҳам, ишчи кучини экспорт қилувчи давлат бўлиб қолмоқда ва бунинг ўрнига маҳсулот ва иш ўринларини таклиф эта оладиган мамлакатга айланиши лозим. Бунинг учун минтақавий интеграцияга интилиш керак”, дебди Халқаро Валюта Жамғармаси миссияси раҳбари. Самарқандда Ўзбекистоннинг форум макроиқтисодий барқарорликка бағишланган сессиясида сўз олган Халқаро Валюта Жамғармаси миссияси раҳбари Рон ван Руден Ўзбекистон иқтисодиётида давлат роли юқорил...
- 15:00Тошкентда навбатдаги яшил ҳудуд можароси чиқибди, яна дарахтзор ўраб олинган. Буни тўхтатиш зарур!
Тарихий Чилтўғон маҳалласи аҳлини ўраб олинган дарахтзор боғнинг тақдири хавотирга соляпти. Қай бир тадбиркор бу ерни ўраб олган ва неча йилдирки, на тўсиқларни олиб ташлайди, на аҳоли мурожаатига жавоб беради, на бирор иш бошлайди. Мурожаатни ўрганиб, ҳокимликлар томонидан бетизгин қарорлар чиқариш ва унинг оқибатларига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Тошкентнинг Олмазор тумани, Себзор даҳасидан бизга мурожаат бўлди. Нурафшон ва Себзор кўчалари кесишмасида, чорраҳанинг ёнгинасида дарахтзор боғ бўлга...
- 14:55Ўзбекистонлик уламолар АҚШдаги ватандошлар билан АҚШда учрашадилар
9-19 ноябр кунлари ўзбекистонлик имомлар Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва Қамариддин Баҳриев Америка Қўшма Штатларига сафар қилиб, ватандошлар билан учрашадилар. Уламоларнинг сафари Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги, Мусулмонлар идораси ва АҚШдаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этиляпти. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасидан маълум қилишларича, ватандошлар билан учрашувлар қуйидаги шаҳарларда бўлиб ўтади: - 9-10 ноябрь кунлари Филаделфиядаги “Isabet Academic Campus”да, маҳалл...
- 13:55“Биз инвестиция киритиш орқали Ўзбекистондан итоат кутмаймиз”, дебди Германия Ташқи Ишлар Вазири Анналена Бербок
Германия Ташқи Ишлар Вазири Анналена Бербок бошқа давлатлар Ўзбекистонни ўз таъсир доирасининг бир бўлаги сифатида кўрмоқчи бўлса, немислар яхши ҳамкор сифатида кўрмоқчилигини билдирибди. Шунингдек, у эркинлик ва ҳуқуқларнинг таъминланиши Ўзбекистонга кирган инвесторларнинг энг яхши ҳимояси бўлишини таъкидлади. 1 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Германия Федератив Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Анналена Бербок ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг в...
- 02:10Юсуф Жума: ДЕНГИЗГА ҚЎШИЛГАН - ТОМЧИ ҲАМ ДЕНГИЗ, СЕНДАН ЗЎР БОР ЭКАН, СЕН ЗЎР ЭМАССАН…
Қир бўлсанг, мақтанма, мендан зўр йўқ деб, Сендан зўр бор экан, сен зўр эмассан. Тоғларнинг қошида заифсан, заиф, Сендан зўр бор экан, сен зўр эмассан. Тоғ бўлсанг, мақтанма, деб - мендан зўр йўқ, Чўққингдан кўп юксак тўққизта зўр кўк, Бирининг олдида эмассан бир юқ, Сендан зўр бор экан, сен зўр эмассан. Кўк бўлсанг, мақтанма, йўқ деб мендан зўр, Сени яратганни кўрмайсанда, кўр, Урвоқ бўлиб юкин, қошида бош ур, Сендан зўр бор экан, сен зўр эмассан. Чинакам эрларнинг эри зўр бўлар, Ишончида Би...
- 18:17Рае Квон Чунг - Нобел мукофоти соҳиби, Тошкент ҳавосининг ифлослиги ҳақида “Нафас олиб бўлмайди” дейишгача борибди!
Нобел фестивали доирасида Тошкентга келган кореялик профессор Рае Квон Чунг шаҳар ҳавоси жуда ҳам ифлослигини сезганини айтиб бўлди. Нобел мукофоти лауреати муаммо ечими учун жамоат транспортларини кўпайтириш кераклигини таъкидлади. Расмий маълумотга кўра, пойтахтда атмосферага зарарли ташланмаларнинг 93 фоизи автомобилларга тўғри келади. Тошкентда ҳавонинг ифлослигидан нафас олиб бўлмаслигини сездим, деди шаҳарга меҳмон бўлиб келган Нобел Мукофоти Лауреати Рае Квон Чунг. Кореялик профессор фао...
- 13:24Прагада ўн минглаб одамлар демократияни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқибдилар, катта йиғилиш бўлибди
Прага марказида “Демократия учун миллион лаҳзалар” ҳаракати томонидан ташкил этилган митинг бўлиб ўтибди. Акция ўн минглаб иштирокчиларни тўплади. Намойишчилар популизм кучайишига қарши чиқишди ва Украинани қўллаб-қувватладилар. Ўн минглаб чехияликлар Прага марказидаги Вацлав майдонига чиқиб, популизм ва экстремизмнинг кучайишига қарши, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватловчи позицияни билдирди. 30 октябр, якшанба кунги акция “Демократия учун миллион лаҳза” жамоат ҳарака...
- 19:44Ўзбошимчалик билан амалга оширилган нотўғри муолажалар қандай асоратлар келтириб чиқаради?
Мутахассислар фикрига кўра, кичик ёшдаги ўғил-қизларнинг йилига 3-4 марта ўткир респиратор вирусли касалликлар билан оғриши нормал ҳолат. Айниқса, куз-қиш мавсумида бундай инфекциялар кенг тарқалади. Аммо болаларнинг неча бор касалликка чалинишидан кўра, уларнинг тузалиш муддати қисқалиги кўпроқ муҳим. Айниқса, хасталикдан сўнг асоратлар қолмаслиги асосий натижа. Республика ихтисослаштирилган “Педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи, Тиббиёт фанлари номзоди” Динара Дўстмуҳаммедов...
- 21:41Европа Иттифоқи 2035 йилдан бошлаб тўлиқ электромобилларга ўтади
Европа Иттифоқи 2035 йилдан бошлаб электромобилларга тўлиқ ўтишга келишиб олибди. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 13 йилдан сўнг ўз ҳудудида ички ёнув двигателли янги автомобилларни сотиш ва рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш ҳақида келишиб олишибди. Бу қарор Европа Комиссияси ва Европа Парламенти томонидан маъқулланган. Шу билан бирга, бир қатор йирик автомобил ишлаб чиқарувчилари, хусусан, Volkswagen, Jaguar, Ford, Bentley Motors, Peugeot, Citroen ва Fiat бу вақтга бориб, эҳтимол ундан ҳам олдинр...
- 14:16Ўзбеекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинганмиш!
Давлат Статистика Қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказилибди. Қўмита кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилибди. 2022 йил 26 октябрь ҳолатига кўра: - суякли мол гўшти (1 кг) - 49 500 – 78 000 сўм; - қўй гўшти (1 кг) - 58 000 – 91 000 сўм; - картошка (1 кг) - 2 500 – 6 000 сўм; - пиёз (1 кг) - 2 000 – 5 000 сўм; - сабзи (1 кг) - 1 500 – 5 000 сўм; - тухум (10 дона) - 9 000 – 16 000 ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Мухитдинов Дилмурод
Добавить сведения Читать дальше...Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения Читать дальше...