Кундалик хабарлар - 22 January 2020

  • 20:43Кутилган СЕНСАЦИЯ: The Economist журнали давлатларнинг Демократия Индекси рўйхатида Ўзбекистонга охиридан 11-чи ўрин берибди

    Айнан бугун 22 январда дунёга машҳур The Economist журналининг Intelligence Unit бўлими жаҳон давлатларининг 2019 йил натижалари бўйича “Демократия Индекси – 2019” рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга 167 давлат киритилган. Энг демократик давлатларга Демократия Индекси 9,87 дан бошлаб, энг паст даражадаги Шимолий Кореяга 1,08 берилибди. Биринчи ўринларда ҳар доимгидек Норвегия, Исландия, Швеция турибди. АҚШ 25-чи, Украина 78-чи, Қирғизистон 101-чи, Туркия 110-чи, Россия 134-чи...

  • 18:36Яна масхарабозлик: Миллий Масс-Медиани Қўллаб-қувватлаш ва Ривожлантириш Жамоат Фонди бизда иш бошлаганмиш. Раиси Саида Мирзиёми?

    Мамлакатимиздаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, ўзини Milliy Мass-mediani Qo‘llab-quvvatlash va Rivojlantirish Jamoat Fondi деб атаган янги ташкилот пайдо бўлибди. Бу ташкилот Адлия Вазирлиги тарафидан тан олинганмиш ва миллий масс-медиа ҳамжамиятининг ўзини ўзи бошқариш механизмларини ишлаб чиқишга кўмаклашишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйганмиш. Бу фондда кимлар борлиги, улар шу пайтгача нима қилганлари мутлақо тилга ҳам олинмаган. Кўриниб турибдики, Ўзбекистоними...

  • 12:12Президент Шавкат Мирзиёнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси жума, 24 январь куни бўлади

    Ўзбекистон тараққиётининг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги йиллик мурожаатномани МТРКнинг 4та телерадиоканали, 5та телеканали ҳамда 12та ҳудудий телерадиокомпания, шунингдек, 5та нодавлат телеканал ҳамда президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, интернетдаги тегишли сайтлар орқали тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин. Аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида мурожаатнома сурдо таржима билан, шунингдек, русча таржима ва инглизча таржимаси билан эфирга узатилади. // Kun.uz...

  • 11:44Шавкат Мирзиё Россиянинг Томск вилоятида 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида комиссия тузиш кераклигини жуда кеч эълон қилди

    Қаранг, Томск вилоятидаги қишлоқда ёнғин натижасида 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида кеча эрталаб саҳардан бери хабарлар тарқатилаётган эди. Аммо, биз кечқурунги хабарларимиздан бирида Шавкат Мирзиё Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида бу жиддий воқеани тилга ҳам олмаётганини танқид қилдик. Шундан кейин бир неча соат ўтгач, яъни кечқурун, Шавкат Мирзиё қимирлаб қолди ва ўша воқеани яхшилаб текшириш учун комиссия тузиш кераклигини гапириб қолди. “Ҳечдан кўра кеч” дег...

  • 02:41АҚШ элчихонаси: Нафосат Оллашукурова мамлакатни мустақил равишда тарк этди

    АҚШ элчихонаси Нафосат Оллашукурова Ўзбекистонни мустақил равишда тарк этганини айтди (блогер бу борада ёрдам бергани учун элчихонага миннатдорчилик билдирган эди). Дипломатик ваколатхона журналистлари эркин ишлашлари кераклигини қўшимча қилди. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Твиттерда блогер Нафосат Оллашукурова Ўзбекистонни мустақил равишда тарк этганини маълум қилди. Аввалроқ у бу борада ёрдам бергани учун элчихонага миннатдорчилик билдирган эди. «АҚШ элчихонаси кетишидан олдин у билан...

21 January 2020
  • 18:47Путин посетит Израиль и Палестину

    Пресс-секретарь главы государства Дмитрий Песков сообщил, что президент России Владимир Путин в ближайшие дни посетит не только Израиль, но и Палестину. Об этом сообщает ТАСС. По словам Пескова, до этого, в среду, 22 января у Путина запланирована поездка в Липецкую область. «В последующие два дня будут региональная [поездка] - в Липецкую область, и международная поездка - в Израиль и Палестину», - рассказал Песков. Ранее глава МИД Палестины Рияд аль-Малики заявил, что палестинский лидер...

  • 17:25Шавкат Мирзиё масхарабозлигини давом эттирмоқда: У Олий Мажлисдаги нутқида айтишича, бизда энг муҳим муаммолар ёқилғи-энергетика ва транспорт соҳасидамиш. “Бирлик” нима дейди?

    Шавкат Мирзиё Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида аввал ҳамма нарса бизда “Во!” эканлигини айтиб мақтанибди, кейин бор муаммоларга ўтибди. Унинг фикрича, асосий муаммоларимиз ёқилғи-энергетика, транспорт ва геология соҳасидамиш, ҳаммаёқ коррупция ботқоғида бўлгани сабабли ҳеч кимнинг бу соҳалар билан иши йўқмиш. Нима, Шавкат Мирзиё шу нарсаларни 13 йил Бош Вазир ва 3,5 йил Президент бўлган йиллари кўрмасдан, энди кўриб қолибдими? Йўқ, у ҳозир ҳам ҳеч нарсани кўраётг...

  • 13:52Ниҳоят Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси бошланди

    Оммавий ахборот воситалари ҳозиргина Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлиси бошланганини билдирдилар. Хабарларда айтилишича, қўшма мажлисда 97 нафар сенатор ва 150 нафар депутат қатнашмоқда. Кун тартибида Шавкат Мирзиёнинг нутқи, Ўзбекистон Бош вазири қилиб яна Абдулла Ариповни тайинлаш каби масалалар борлиги ҳам айтилмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, бу йиғилиш ҳам навбатдаги масхарабозлик, тўғрисини айтсак, цирк бўлади.

  • 13:00Даҳшат: Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг хабарига кўра, Томск вилоятидаги ёнғинда 10 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    Ўзбекистон ФВВнинг Телеграмдаги хабари: 2020 йилнинг 21 январь куни Москва вақти билан соат 00:05да Россия Федерацияси Томск области, Асино райони, Причулмск аҳоли яшаш пункти, Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган. Ёнғин натижасида, уйнинг 208 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёниб, қулаган. Бирламчи маълумотга асосан ушбу хонадонда 12 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари яшаганликлари маълум бўлди. Улардан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва 2 нафа...

  • 05:09Террористик “Ислом Давлати” гуруҳининг янги раҳбари Амир Муҳаммад Абдул Раҳмон ал-Мавли ал-Салби бўлибди

    The Guardian Интернет нашрининг сайтида хабар қилинишича, Ироқнинг Тал Афрар шаҳрида туркманлар оиласида туғилган Амир Муҳаммад Абдул Раҳмон ал-Мавли ал-Салби ИШИДнинг, аниқроғи, ҳозирги номи “Ислом Давлати” бўлган террористик гуруҳнинг лидери бўлибди. У ИГнинг раҳбари бўлгани - аввалги лидер, 48 ёшли Абу Бакр ал-Боғдодий ўтган йилнинг 27 октябрида АҚШ кучлари тарафидан Сурияда ўлдирилгандан кейин эълон қилинган экан. Унинг акаси ёки укаси Адель Салби “Туркман Ироқ фронти...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону