Кундалик хабарлар - 27 January 2020
- 17:35Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги Хитойнинг Ухан шаҳридан қайтган ўзбекистонлик талабаларга мурожаат билан чиқди
Бугун Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги тарақатган баёнотда, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консуллигига асосланиб айтилишича, ҳозир Хубей вилоятида 166 нафар ўзбекистонлик доимий шаклда яшамоқда, 14 киши шу йил январь ойида у ерга келган. 2020 йил 26 январда Хитойнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ухан шаҳри ва Хубей вилоятининг бошқа шаҳарларидан одамларнинг ташқарига чиқиб кетишларини тақиқловчи қарорларини янада кучайтиришибди. Ўша ерларда коронавирус юқтирган...
- 14:04Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг 28 январдан кучга кирадиган қийматларини эълон қилди, долларнинг сўмга нисбатан курси бироз ортибди
Марказий Банк 2020 йил 28 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 9563,33 сўм (9547,05 сўм) 1 ЕВРО – 10 541,66 (10585,77) 1 Жанубий Корея вони – 8,18 (8,23) 1 Хитой юани – 1378...
- 13:18Томскда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Тошкентга олиб келингани ҳақида
Kun.uz Интернет нашри Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, 21 январь куни Томск вилоятидаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг 10 нафарини жасади ватанга қайтарилибди. Маълум бўлишича, 2020 йил 26 январь куни эрталаб HY-668 рейси билан TИВ, ИИВ ва Tашқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Tомск вилояти Aсиновский тумани Причулимский посёлкасида жойлашган ёғочли уй ёниши натижасида ҳалок бўлган 10 нафар Ўзбекистон фу...
- 12:46Яна бир масхарабоз кадда-Сенатор ўртага чиқди: Навоий Кон-Металлургия Комбинати Бош директори Қувондиқ Санақулов мавжуд режим ва унинг раҳбари Шавкат Мирзиёни мадҳ этмоқда
Бугун 26 январда мамлакатимизнинг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзАда Навоий Кон-Металлургия Комбинати Бош директори Қувондиқ Санақуловнинг Шавкат Мимрзиёни ва унинг сиёсатини мадҳ этувчи “Илм ва маърифат билан юксак марраларни эгаллаймиз” номли тутуруқсиз мақоласи эълон қилинди. Унинг ҳар бир гапи устида тўхтамасдан кулавериш мумкин. Аммо, майдалашиб ўтирмаслик учун биттагина мисол келтирамиз. Нимамиш, Навоий Кон-Металлургия Комбинатида йирик инвестицион дастурлар амалга ош...
- 01:19Туркиянинг Элазиқ вилоятида юз берган зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганларнинг сони 29 га чиқди, ярадор бўлганларнинг сони 1,5 минг атрофида
Кеча саҳар соатлари тарқатган хабаримизда 24 январь куни ярим кечасига яқин кичкинагина Элазиқ вилояти ва қўшниларда 19 киши ҳалок бўлгани, ярадорлар сони 100 дан кўплиги айтилганди. Мана орадан 1 кеча-кундуз ўтди, ҳалок бўлганлар сони 29 га чиқди, жароҳатланганлар сони 1,5 минг атрофида. Кутилмаган воқеалар ҳам бор. Масалан, шу вилоятнинг маркази бўлган Элазиқ шаҳрида вайронлар остидан 5 яшар қизалоқ 23 соатдан кейин тирик топилибди. Ҳозир унинг онасини топиш учун қидирув ишлари давом этмоқд...
- 20:18Олий Мажлис Сенатининг раиси, масхарабоз ва кадда-Сенатор Танзила Норбоевага “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг маслаҳати
Бугун Kun.uz Интернет нашри Олий Мажлис Сенатининг раиси, масхарабоз ва кадда-Сенатор Танзила Норбоеванинг “Ислоҳотларнинг қонуний асосларини яратиш – зиммамиздаги устувор вазифалардан бўлиб қолади” номли мақолачасини эълон қилди. У аввалига Шавкат Мирзиё олиб бораётган гўёки ислоҳотларни улуғлаб, “Уларнинг кўлами шу қадар кенгки, бугунги кунда янгиланишлар кириб бормаган тармоқ, ҳудуд ва ҳаттоки, ислоҳотлардан баҳраманд бўлмаган оила қолмади, десак муболаға бўлмайди&rdq...
- 14:47Яна масхарабозлик: Қонунчилик Палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ЎзАда ўзини ўзи шарманда қилибди
“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг кеча эълон қилинган баёнотида Шавкат Мирзиё Олий Мажлис палаталари қўшма йиғилишида нутқ сўзлагандан кейин, мамлакатимиздаги ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Шавкат Мирзиёни олқишлаш ва халқни янада лақиллатиш билан шуғулланмоқдалар ва шуғулланишни давом эттирадилар дейилган эди. Халқни лақиллатиш стратегияси бугун ҳам ишлашни давом эттирмоқда. Мисоллар кўп, биттасинигина тилга олмоқчимиз. Аввал Ислом Каримнинг ҳамма тешигини ялаб юриш би...
- 07:31Буюбритания Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича Brexit ҳужжатини ЕИга топширди, 29 январда Европарамент уни ратификация қилса, 31 январда ЕИ бир аъзосидан айрилади
Буюкбритания 2016 йилда Европа Иттифоқдан чиқиш мақсадида референдум ўтказган, референдумда аҳолининг 75 фоизи қатнашган ва қатнашганларнинг 51,1 фоизи Европа Иттифоқидан чиқишга овоз берган эди. Аслида, ЕИдан чиқиш учун овоз берганларнинг сони мамлакат аҳолиснинг ярмидан ҳам кам эди. Аммо, қонунларнинг талаби шундай бўлгани учун, Буюбритания расман ЕИдан чиқиш учун ҳаракат бошлади. Европа Итифоқидан чиқиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлашга 3 йил ҳам камлик қилди. 2019 йил 7 июнда Бош Вазири Т...
- 05:24Туркиянинг шарқидаги Элазиқ вилоятида қаттиқ зилзилалар бўлди, магнитудаси 6,8 – 5,4 – 5,1 балл
Кеча маҳаллий вақт билан ярим кечасига яқин Туркиянинг шарқий қисмидаги Элазиқ вилоятида 3 марта ер қимирлади. Магнитудаси 6,8 – 5,4 – 5,1 балл. Сўнги хабарларга кўра, Элазиқда 13, қўшни Малатяда 5 киши ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар 100 дан кўпроқлиги айтилмоқда. Тахминан ярим миллион киши яшайдиган бу вилоят аҳолиси заза, курд ва турклардан иборат. Ички Ишлар Вазири, Атроф-муҳит ва Шаҳарчилик Вазири ҳамда Соғлиқни Сақлаш Вазири вазиятни ўрганиш учун ўша вилоятга кетдилар. Зилзила...
- 22:45“Бирлик” Партияси: Олий Мажлис палаталарининг ичида масхарабоз депутат ва кадда-Сенаторлар кўп, аммо бу - Ўзбекистоннинг келажагини йўқ қилолмайди. Курашимиз давом этаверади!
Мана бугун, 2020 йил 24 январда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишида ҳамма масхарабоз депутат ва кадда-Сенаторларни ҳамда халқимизнинг катта қисмини ўзи тўқиб чиққан эртаклар билан роса лақиллатди. Аммо, ўзи 13 йил Бош Вазир ва мана энди 3,5 йилдан бери президентлик қилаётган йиллари мамлакатимиз аҳолисининг ўртача ойлиги тахминан 150 доллар атрофида бўлиб қолганини, бир бурда нонга пул топиш учун миллионлаб ватандошларимиз чет элларда ойлаб-йиллаб оилаларини ҳам ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Кушматов Эргашали
Добавить сведения Читать дальше...Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения Читать дальше...